- Майда фирмалар башоратли фикрлай оладилар. Уларнинг ишлаб чиқариш харажатлари инновацион жараённинг бошланғич даврида нисатан паст (кам), чунки, одатан бу давр узоқлиги янги маҳсулотни ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришига таъсир этиши мумкин. Майда фирмаларга мансуб мослашувчанлиги ва эпчилиги ҳаммага маълум. Улар фаолиятининг бир соҳасида муваффақиятсизлик бўлганда, тезда бошқа, самаралироқ фаолият билан шуғуланишига ўтишни билишади. Бундан ташқари, майда фирмалар одатан, бир йўла бир неча ғоялар устида ишлайдилар, яъни кўп рақобатли ёндошишни бажарадилар. Кичик фирмалар анъанавий катта компаниялар учун умуман ёки деярли мумкин бўлмаган «тартибсизликка чидамлийлик»лигини таъқидлаш лозим. Шунинг билан бирга инновация – асосан бу, қоидадагидек сапчиб гоҳ юқорига гоҳ четга ўтадиган уюшмаган жараёнлигини инобатга олиш лозим. Агар йирик корпорациялар шундай ҳолнинг олдини олиш учун маъсул чора-тадбирлар тузсалар, майда фирмалар эса, бу ҳолни мутлақ табиий деб ҳисоблайдилар. Ниҳоят, кичик фирмалар, хавф-хатарли корхоналарга маблағ қўювчилар билан ишлай оладилар. Бундай бир мувоффақият бир неча мувоффақиятсизликларни бирданига қоплашини маблағ қўювчилар биладилар. Катта фирмада бир муваффақиятсизлик, унинг ҳамма муваффақиятларига сезиларли путур етказиши мумкин. Шундай қилиб, майда фирмалар устунлигини тасдиқлайди – улар, рақобатли курашни омадли олиб бора оладилар
Нафлиликнинг пасайиб бориш қонуни - Меъёрий нафлилик пасайиши қуйидаги асосларга таянади:
- 1.Ҳамиша маҳсулот харид қилувчи ҳар бир шахс маҳсулотнинг кейинги бирлигидан камроқ наф ёки лаззат олади. Яъни ҳар бир қўшимча товар нафлилиги аввалгисига нисбатан паст бўлади. Масалан, харидорга оёқ кийими керак, унинг учун бир жуфт оёқ кийимининг нафлилиги ўта юқори, чунки у яланг оёқ юра олмайди. Иккинчи жуфт оёқ кийими уни алмаштириб туриш имконини беради, лекин унинг нафлилиги пастроқ, чунки харидор яланг оёқ емас, уни киядигани бор. Учинчи ва тўртинчи жуфт оёқ кийимининг нафлилиги пасайиб бораверади, чунки еҳтиёж тўйдирилган сари товарнинг истеъмолчи учун нафлилиги пасаяди.
- 2.Истеъмолчи ўзининг чекланган даромади доирасида уни сарф-лаб максимал даражада субъектив қониқиш, наф олишга интилади. Меъёрий нафлилик қонунининг практикадаги аҳамияти шундаки, у истеъмолчиларни бозордаги турли товарларни қай даражада сотиб олишлари мумкинлигини тахминан қандай бўлишини аниқлаб беради, прогноз қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |