Режа: Монтажнинг ишончли маҳкамланганлигини ва ҳолатини текшириш


Download 198.84 Kb.
bet1/5
Sana01.11.2023
Hajmi198.84 Kb.
#1738181
  1   2   3   4   5
Bog'liq
5-amaliy mashg\'ulot (1)



Электр таъминот қурилмаларини текшириш ва ишни расмийлаштиришни ўрганиш. Аккумуляторларни текшириш ва ишни расмийлаштиришни ўрганиш
Режа:

  1. Монтажнинг ишончли маҳкамланганлигини ва ҳолатини текшириш

  2. Реле контактлари, кнопкалар, очиқ переключателлар ва контакторларнинг ҳолатини текшириш

  3. Таъминотни ўчириш шитини текшириш

  4. Аккумулятордаги кучланишини ўлчаш



Амалий машғулот мавзуси: Электр таъминот қурилмаларини текшириш ва ишни расмийлаштиришни ўрганиш
Ишнинг мақсади: Таъминот курилмасида барча таъминот занжирлари кучланишини ва аккумулятор батареяси кучланишини автоматик ростловчи блокларни тугри ишлашини текширишни ўрганиш.
Назарий қисм:
Ўлчаш асбоблари, ускуналар, материаллар: ампервольтметр ЭК- 2346, комбинацияланган асбоб Ц4380, шчитли қурилмада ўрнатилган ўлчаш асбоблари.
Таъминловчи қурилмада барча таъминловчи занжирларнинг кучланиши ва аккумулятор кучланишини автоматик ростлаш блокини тўғри ишлашини электрмеханик катта электрмеханик билан биргаликда ушбу технологик харитада келтирилган ёки сигналлаштириш ва алоқа дистанцияси бошлиғи ўрнатган муддатларда текширадилар.
Шчитли қурилмадаги кучланишни ўлчаш асбоблари билан, кучли стойкаларда (устунларда) ўрнатилган пакетли ўтказгичлардан фойдаланиб, ўлчаш керак бўлади. Шу билан биргаликда ўтказгичлар ишини ҳам текширилади.
Ўлчашлар тугагандан сўнг 5ПВ ва 6ПВ ўчиргичларни ёқилган холатини текшириш керак бўлади (қизил лампа ёнмаслиги лозим).
Умумий вольтметр ва пакетли ўтказгичлар билан релели панелда келтирилган фазалар орасидаги кучланишлар ўлчанади.
Таъминот занжирлари қуйидаги номинал кучланишларга эга бўлиши лозим: фидерлар-380/230 В; светофорлар мос равишда кундузги ва кечки 230 ва 180 В; маршрут кўрсаткичлари-230 В; рельс занжирлари-230 В; стрелкаларнинг назорат занжирлари-220/127 В; бошқарув пульт назорат лампалари мос равишда кундузги ва кечки тартибларда 24 ва 19,5 В. Кучланишларнинг рухсат этилган оғиши (±510)% дан кўп эмас.
Йўл релеларининг махаллий элементларига бериладиган кучланиш қуйидаги қийматларга мутаносиб бўлиши лозим: 220 В, 50 Гц- реле ДСШ-12 ва 110 В, 25 Гц-реле ДСШ-13 ва ДСШ-13А. Бунда, келтирилган қийматлардан оғиш ТФҚ келтирилган қийматлардан ошмаслиги лозим.
Ўзгармас ток кучли қурилмаларида, кучланишни ўлчашдан ташқари, электрмеханик кучланишни автоматик ростлаш блокларини тўғри ишлашини ҳам текшириши лозим.
Блокни автоматик тартибда ишлаганида аккумуляторда қуйидаги кучланиш сақлаб турилиш лозим
У6 = (2,1 2,3) н,
Бунда, н — аккумулятор батареялар сони.
Автоматик ростлаш блокини тўғри ишлашини текшириш учун электрмеханик пакетли ўтказгич билан панелдаги вольтметрни батарея кучланишини ўлчаш учун ўтказиши ва унинг ишлаш тартибини кузатиши лозим. Аккумулятор батареясидаги кучланиш юқори даражага етганда, автоматик ростлаш блоки тўғрилагични зарядлаб туриш токига ўтказиши лозим. Бунда, аккумулятор батареяси кучланиши аста-секин пасаяди ва паст даражага тушганда, автоматик ростлаш блоки тўғрилагични қайтадан зарядлаш токига ўтказиши лозим. Зарядлашнинг минимал ва максимал токи, юклама токининг 10% ошиқ фарқ қилмаслиги лозим.
Электрлашган темир йўл участкаларида, ўзгарувчан токда электр тортгич бўлганда 50 Гц ўзгарувчан токни, 25 Гц ўзгарувчан токга ўзгартириш учун ва рельс занжирларини 25 Гц кучланиш билан таъминлашда статик частота ўзгартирувчилар ПЧ 50/25 (ПЧ 50/25-1ООУЗ, ПЧ 50/25-150УЗ, ПЧ 50/25-300УЭ) қўлланилади.
ПЧ 50/25 ўзгартгичнинг чиқиш (иккиламчи) чўлғами секцияланган ва унинг қисқичларида ТУ-529-1.01-73 бўйича қуйидаги кучланиш градацияларини ўлчаш имконияти бор (жадвалга қаранг).

згартгич тури

Бирламчи чўлғам

Иккиламчи чўлғам

Кучланиш, В

Қисқич

Улагич

Кучланиш, В

Қисқич

Улагич

ПЧ 50/25-100УЗ

220

1-4

2-3

135

1-4

-

110

1-3

1-2,
3-4

165
5
5

1-6
7-8
9-10

-










175

1-10

6-7,8-9

ПЧ 50/25-150УЗ










30

1-2

-










110

1-3

-

220

1-4

2-3

200

1-4

-

110

1-3

1-2

210

1-5

-







3-4

215

1-6

-










220

1-7




ПЧ 50/25-300УЗ

220

1-4

2-3

110
115
200

1-2
1-3
1-4

-

110

1-3

1-2
3-4

210
215
220

1-5
1-6
1-7

-



Илова: Кучланишни рухсат этилган оғиши 510)% : ПЧ 50/25-100УЗ (±5 %) учун, ПЧ 50/25-150УЗ ва ПЧ 50/25-300УЭ учун.
ПЧ 50/25-300 ўзгартгичнинг саккизта қисқичларида номинал кучланиш, ўзгартириш панелида жойлаштирилган ППЗ-50/25 А ўзгартгичи (ўзгарувчан токда тортувчи электр локомотивлар билан таъминланган участкаларда 25 Гц билан рельс занжирларини таъминлаш учун мўлжалланган), техник хужжатларга (лойихага) мос келиши лозим.
Кучланишни ўлчаш натижалари ШУ-2 формадаги журналга ёзилади.
Электр таъминот қурилмасини кўрикдан ўтказиш иши темир йўл техника хавфсизлиги ва сигнализация, алоқа ва ҳисоблаш техникаси хўжаликларида ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига асосан расмийлаштириб ёки дистанция бошлиғи буйруғи билан оператив журналга ёзган ҳолда бажарилади.
Мавжуд элементлари ва приборлар ҳолатини текшириш билан шит қурилмасини ташқи кўрикдан ўтказишни электромеханик томонидан сменали режимда ишлашда сменада 1 марта ва сменасиз ишлашда ҳафтада 1 марта ёки сигнализация ва алоқа дистанцияси бошлиғи томонидан ўрнатилган вақтда электр марказлаштириш таъминот занжири кучланишини текшириш билан қўшиш тавсия этилади. (Тех. карта № 58). Ишни куннинг ёруғ пайтида бажариш тавсия этилади.

Монтажнинг ишончли маҳкамланганлигини ва ҳолатини текшириш


Ушлагичи изоляцияланган ключлар билан монтажни маҳкамланг. Ишончлили маҳкамланганлигини симни контакт штирига нисбатан бураб кўринг. Монтажни кўздан кечиринг, диққатни симларнинг, уларнинг учлари колодкаларнинг, штепсель разёмларининг, паят қилинган жойларнинг ва бошқ. бутунлигига қаратиш керак. Чангютгич ёрдамида элементлар орасидаги бўшлиқни тозаланг, зарурат туғилганда ток ўтказувчи қисмларнинг юзасини мато билан артинг. Шит қурилмасининг заземления қисмларигача бўлган ток ташувчи очиқ юзали деталлар орасида 5 мм дан кам бўлмаган бўшлиқ борлигини текшириш керак.

Реле контактлари, кнопкалар, очиқ переключателлар ва контакторларнинг ҳолатини текшириш


Контактларни кўрикдан ўтказишда уларнинг бутунлиги, куйиш, ёрилиш, коррозияланиш излари ва бошқаларнинг
йўқлигини текшириш керак (Тех. карта № 60 талабларига мос ҳолда).

Предохранителларни куйишини назорат қилиш схемаси ишлашини текшириш


Қисқа вақтли предохранителларни олиш билан қурилмаларнинг (СХ, РПБ ва бошқ.) ишлашини бузилишига олиб бормайдиган бўлса, уларнинг куйиши сигнализацияси схемасини Тех. карта № 72 да кўрсатилган усулдагидек шаблон билан текшириш керак.
Предохранителларни олиш билан қурилмаларнинг ишлашини бузилишига олиб борадиган схемани электр занжирини узмасдан текшириш керак. Бунинг учун предохранителни тўлиқ цоколдан узмасдан ва изоляцияланган стерженли контакт пружинасини (предохранителни куйишини билдириш) босилади, бундан кейин ДСП хонасида ва реле хонасида
рангли ва овозли сигнализация ишлаши керак.
Випримителларнинг ҳолатини текшириш
Випримителларни кўрикдан ўтказишда пластиналарни чангдан чангютгич ва мато ёрдамида тозалаш, випримител панели ва монтажининг маҳкамланганлигини текшириш, пластиналар қийшайиш излари йўқлиги ва ундан бўёқларнинг оқиши, випримителдаги кучланишни ўлчаш керак.

Таъминотни ўчириш шитини текшириш


Таъминотни ўчириш шити (ЩВП) ни текшириш ишлаб чиқарувчи-завод кўрсатномаларига асосан бажарилади.
ЩВП ни ҳолатини текшириш учун юқори ва пастки қопқоқларни очиш керак. ЩВП шити қопқоқлари текширув вақтида халақит бермаслиги керак. ЩВП шитини текширишда заземления мавжудлигига, ҳамда унинг корпусга маҳкамланганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Шит корпуси деворга ўрнатилган болтларга маҳкамланган бўлиши керак.
Бажарилган иш юзасидан натижалар тўғрисида ШУ-2 журналига ёзиш керак.
Кучланишни ўлчаш натижалари ШУ-2 формадаги журналга ёзилади.

Download 198.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling