Режа: Мустақил ишни ташкил қилишнинг шакллари, хусусиятлари ва тамойиллари


Download 18.72 Kb.
Sana22.04.2023
Hajmi18.72 Kb.
#1377059
Bog'liq
6-mavzu


6-Мавзу. Талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этиш
Режа:
1. Мустақил ишни ташкил қилишнинг шакллари, хусусиятлари ва тамойиллари
2. Мустакил ишлар тематикасининг тузилиши ва уни режаси.
3. Китоб устида ишлаш ва унинг боскичлари. Китоб танлаш ва фойдаланиш одоби ва тартиби
4. Кутубхона фондидан мутахасислик адабиётларидан фойдаланишни йуллари ва ахамияти
• Билим олиш, махсус малакага эга бўлиш, талабаларни дунё-қарашини шакллантиришда аудиторияда ўтиладиган дарслардан ташқари талабалар томонидан бажариладиган мустақил ишлар ҳам катта роль ўйнайди. Демак, талабаларнинг ўз устиларида мустақил ишлашларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
• Мустақил ишни ташкил этишнинг муҳим хусусияти- уни талабанинг ўзи ташкил қилади. Шунинг учун уни режалаштириш, вақтини рационал тақсимлашда талабага ёрдам лозим.
• Мустақил ишни бажариш учун талаба ўзиниўзи мажбур қилиши керак. Бунда ҳам субъектив омил асосий ўринда туради. Талабаларни мустақил ишини ташкил этишда ўқишни бошқа шаклларига ўхшаб, умумий принциплар мавжуд. Мустақил ишни шу принциплар асосида ташкил қилиш керак. Мустақил ишни ташкил этишда оддий элементар принципларни ўзлаштириш би-ринчи даражали аҳамиятга эга ва ана шу мураккаб жараённи тўла-лигича қамраб олади.
• Талабанинг мустақил ишидан мақсад ўқитувчининг раҳбарлиги ва назорати асосида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришдир. Талабанинг мустақил иши вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
• янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кў-никмаларига эга бўлиш;
• керакли маълумотларни излаб топиш, уларнинг қулай усуллари ва воситаларини аниқлаш;
• ахборот манбаларидан самарали фойдаланиш;
• анъанавий ўқув ва илмий адабиётлар, меъёрий ҳуж-жатлар билан ишлаш;
• электрон ўқув адабиётлар ва маълумотлар банки билан ишлаш;
• интернет тармоғидан самарали фойдаланиш;
• берилган топшириқни мунтазам ва меъёрида бажариш;
• маълумотлар базасини таҳлил этиш;
• 1. Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишнинг асосий ва биринчи тамойили унинг систематик тарзда, яъни доимий, узлук-сиз равишда амалга оширишдир. Маълумки, ўқув жараёнини ташкил этишда қатъий кетма-кетлик, узвийликни мунтазам олиб бориш талаб қилинади. Талаба аудиторияда олган билимини мустаҳкамлаш, шу билан бирга навбатдаги янги мавзуни пухта ўзлаштириш учун ҳар куни мустақил равишда тайёргарлик кўриши керак.
• Мустақил ишларни бажариш муддати жиҳатидан хоҳлаганча давом этиши мумкин эмас. Тажриба шуни кўрсатадики, 17-25 ёш даражасида меҳнатни рационал ташкил этганда бир суткада 9 соат унумли ишлаш мумкин экан. Ҳаддан ташқари узоқ ўтирадиган бўлса, меҳнат унуми пасаяди, одам чарчайди, кейинги кунлари чарчоғи ёзилиши қийин бўлгани сабабли, аввалгидай ишлай олмайди
• Шундай қилиб, ҳафталик мустақил иш бажариш вақти 22-24 соат атрофида бўлади. Албатта, бу вақт талабани нормал тарзда диққат-эътибор, ғайрат қилиб ишлашини мўлжаллаган ҳолда белгиланади. Лекин реал ҳаётда собит талаба ўзини зўрлаб дарс тайёрласа, иккинчиси қизиқиб, предметни ўрганишга илҳом билан киришиб кетади. Учинчиси эса, умуман дарс тайёрлагиси келмайди.
3. Мустақил ишни ташкил қилишда иш тартибини белгилаш катта аҳамиятга эга.
• Мустақил ишларни бажариш учун вақтни семестр давомида кунлар бўйича тақсимлаш, уни рационал ташкил қилишнинг муҳим принципи, қоидаси ҳисобланади. Гоҳ умуман дарс тайёрламай, гоҳ ҳаддан ташқари шошиб, шиддат билан, айниқса семестр якунига, оралиқ назорат якунига яқин қолдирган, бажармаган ишларни тезда бажаришга ҳаракат қилиш ижобий натижа бериши қийин.
Мустақил ишлаш қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
• 1. Дарс ўтилгандан сўнг бажариладиган ишлар, уй вазифаларини бажаришда дарслик, ўқув қўлланмалари билан ишлаш, конспект тайёрлаш.
• 2. Типик топшириқларни ечиш. Бунда талаба аввалги билимларини хотирасида қайта тиклайди ва қисман қайта ўзгартириб, аниқ топшириқларда қўллайди. Масалан: масала, машқ ечиш;
• 3.Ўрганилган билимларни типик бўлмаган шароитда қўллаш. Талаба ўрганган билимларидан янги шароитда фойдаланади. Шароитларда маълум умумийлик бўлиши мумкин.
Касбий йўналтириш ва мувофиқлаштириш
Ходимларни жалб этишда ташкилотларда ходимлар билан ишлашнинг асосий муаммоларидан бири мувофиқлаштиришни бошқаришдир. Мувофиқлаштириш ходим ва ташкилотнинг ўзаро уйғунлашувидир.
Мувофиклаштириш қуйидагилардан иборат
: • Ташкилот мақсадлари, қимматликлари, маданият ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлган умумий йўлйўриқ кўрсатиш
• Иш фаолияти бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш (функқионал мажбуриятлар доираси)
• Жамоани янги ходим келишига тайёрлаш
• Синов муддатини якунлаш
Топширик


  1. Мустақил ишни ташкил қилишнинг шакллари

  2. Мустакил иш тузишнинг режаси

  3. Мустакил иш ёзиб кабул килиш тартиби

Download 18.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling