Режа: Нефт конларида қудуқ маҳсулотини йиғиш тизимлари. Газ конларида газни йиғиш тизимлари
Download 164.55 Kb.
|
қудуқ маҳсулотини йиғиш тизимлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тазйиқли Баронян–Везиров йиғиш тизими.
Мавзу: Нефт ва газ конларида қудуқ маҳсулотини йиғиш тизимлари. Режа: 1. Нефт конларида қудуқ маҳсулотини йиғиш тизимлари. 2. Газ конларида газни йиғиш тизимлари. 1. Нефт конларида қудуқ маҳсулотини йиғиш тизимлари. Нефт қудуқлари маҳсулоти нефт, газ ва минераллашган қатлам сувларининг аралашмасини намоён қилади.Кўпинча нефт ва сув табиий аралашиш натижасида эмульсияни ҳосил қилади.Бундан ташқари газ қудуқлари маҳсулоти таркибида газдан ташқари суюқ фазалар томчи кўринишида ва сув буғлари бўлиши мумкин. Шунингдек қудуҚ маҳсулоти таркибида газ ва суюқликдан ташқари турли хил механик аралашмалар: қум ва гил зарралари ҳамда нефт таркибидан ажраладиган қаттиқ углеводородлар – парафинлар бўлади. Шу сабабли нефт ва газни йиғиш ва жўнатишга тайёрлаш ҳамда қудуқдан чиқаётган маҳсулотни ўлчаш учун кон худудида қувурлар, аппаратлар ва қурилмалар системаси кўрилади. Конда нефт ва газни йиғиш тизими қудуқдан то нефт ёки газни тайёрлаш қурилмаларигача булган қувурлар, ўлчов асбоблари ва йиғиш пунктларини ўз ичига олади. Қудуқлардан келаётган нефтни йиғиш ва тайёрлашнинг бир неча тизимлари мавжуд. Тазйиқли Баронян–Везиров йиғиш тизими. 1946 йилда бакулик мухандислар томонидан яратилган бу тизим биринчи ёпиқ ҳолда ишлаган нефт йиғиш ва тайёрлаш тизими бўлиб ҳисобланади (1-расм). 1-расм. Тазйиқли Баронян-Везиров йиғиш тизими. Бу тизимда нефтни йиғиш учун қудуқлар (1,12,13) устидаги босим 0,5-0,6 МПа атрофида сақланиб тўрилиши керак. Бундай босим нефтни бошланғич йиғиш ва ўлчаш пунктларидаги улчов асбобига ва ундан кейин эса нефтни тайёрлаш ускуналаригача етиб боришини таъминлайди. Агар қудуқлар устидаги босим 0,6 МПа дан ошиқ бўлган холларда қудуқ олдида маҳсус газ ажратгичлар (2) ўрнатилади ва нефтдаги эриган газ ажратиб олиниб ва йиғиш тизимига йўналтирилади. Нефт қудуқлардан чиқиб йўналтирувчи қувурлар орқали ўлчаш асбобига (3) етиб келади. Бу ерда ҳар бир қудуқ маҳсулот миқдори навбати билан ўлчанади. Бир улчов асбобига еттитагача қудуқ ўланиши мумкин. Ўлчов асбобидан кейин ажратилган газ махсус ажратгичга (5) юборилиб, у ердан 0,1 МПа босимгача газдан нефт томчилари ажратиб олинади ва газ қуритгичга йўналтирилади. Бу ерда газ қуритилиб, тозалангандан сунг юқори босимли компрессорлар(11)га ўзатилади. Компрессорларда газ юқори босимгача сиқилади ва газдаги конденсатни ажратиб олиш учун яна бир газ-ажратгич(10) га йўналтирилади. Бу ердан чиққан тулиқтозаланган газ ГКИЗ (газни қайта ишлаш заводи) га ёки газлифт усулида ишловчи қудуқлар(13)га юборилади. Ўлчов асбобларидан чиққан нефт тиндиргичлар(6)га уйналтирилади. Бу тиндиргичларда нефтдан сув ва қаттиқ моддалар (қум заррачалари) ажратиб олинади. Тозаланган нефт катта ҳажмдаги махсус сақлагичлар(7)га юборилади. Тайёр маҳсулот холидаги нефт сақлагичлардан нефтни қайта ишлаш заводига ёки темир йулдаги нефт қуйиш эстакадаларига нефт қувурлари орқали насос станцияси ёрдамида ҳайдалади. Тиндиргичлардан ажратиб олинган сув ва қум биргаликда қум ажратгич(8)га келиб тушади. Бу ерда қум сувдан ажратиб олинади, сувни махсус сув йиғиладиган ховузларга жўнатилади. У ерда сув юзида йиғилган нефт насослар орқали тортиб олиниб тиндиргичларга юборилади. Тазйиқли Баронян-Везиров йиғиш тизими Озарбайжон, Туркманистон каби давлатлардаги конларда ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Download 164.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling