Режа: Нефт конларида қудуқ маҳсулотини йиғиш тизимлари. Газ конларида газни йиғиш тизимлари
Грозний нефт институтининг йиғиш тизими
Download 164.55 Kb.
|
қудуқ маҳсулотини йиғиш тизимлари
Грозний нефт институтининг йиғиш тизими. Бу тизим ўз ичига жамланган тўртта йирик тизимларни бириктирган бўлиб, Баронян-Везиров йиғиш тизимидан замонавийлиги, қулайлиги ва маҳсулот йўқотилишини минимумгача камайтирилганлиги билан фарқ қилади (2-расм).
Жамланган тўртта йирик тизимга гурухий ўлчов қурилмаси, биринчи боскич газсизлантириш қурилмаси (керак бўлган холларда), марказий газсизлантириш қурилмалари ва нефтни мукаммал тайёрлаш қурилмалари киради. Бу йиғиш тизимида юқори босимда фаввора усули билан ишлаётган қудуқлар (1) бошида 6-7 МПа босим сақланиб турилади, бунинг натижасида нефт гурухий ўлчов қурилмаси(2)гача ва ундан кейин биринчи босқич газсизлантириш қурилмаси(3)га, ҳамда нефтни тайёрлаш тизимларигача ўз босими билан етиб бориши таъминланади. Қудуқлар бошида 6-7 МПа босимнинг сақланиб турилиши нефтни тайёрлаш тизимини 100км масофагача узокқликда ўрнатиш имкониятини беради. 2-расм. Грозний нефт институтининг йиғиш тизими. Гурухий ўлчов қурилмасида 14 тагача қудуқнинг маҳсулот миқдори ўлчаниши мумкин. Агар эриган газ миқдори жуда катта бўлса, гурухий ўлчов қурилмасидан нефт биринчи босқич газсизлантириш қурилмасига йўналтирилади. Бу ерда дастлабки ажратиб олинган газ тўғри ГҚИЗ (4)га ёки бошқа бир истеъмолчига юборилади. Нефт биринчи босқич газсизлантириш қурилмасидан ўтгандан сўнг марказий газсизлантириш қурилмалари(5)га йўналтирилади. Бу ерда нефт уч босқичли газсизлантириш жараёнидан ўтади. Ажратиб олинган газнинг ўзи хам конденсат ва нефт томчиларидан тозаланади, қуритилади ва газни қайта ишлаш заводига ёки истеъмолчига юборилади. Газсизлантирилган нефт эса нефтни тайёрлаш қурилмалари (6) га етиб келади. Бу ерда нефт сув ва қум заррачаларидан тозаланиб тайёр маҳсулот холига келтирилади ва нефтни қайта ишлаш заводларига ёки темир йўл ва нефт қуйиш эстакадаларига қувур орқали жўнатилади. Грозний нефт институтининг йиғиш тизимида қудуқдан чиқаётган нефт, газ ва сувли суюқлик битта катта қувур орқали узоқ масофага (100км гача) узатилиб, унда қувурдаги оқимнинг узлуксизлигига, оқимни ҳайдаш тарзига катта ахамият берилади. Грозний нефт институтининг йиғиш тизимидаги нефт йиғиш, узатиш ва тайёрлаш Шимолий Кавказ ва Украина конларида кўпроқ қўлланилади. Бу тизимнинг яна бир афзаллиги 100км радиусда жойлашган бир неча конлар учун тайёрлаш тизимларини бир жойда жамланган ҳолда қуришнинг мумкинлигидир. Download 164.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling