Режа: Номинал узиш токи


в) Ташқи қурилма учун ажраткичлар


Download 70.59 Kb.
bet11/12
Sana26.09.2023
Hajmi70.59 Kb.
#1688204
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Режа Номинал узиш токи-fayllar.org

в) Ташқи қурилма учун ажраткичлар
Очиқ тақсимлаш қурилмаларига ўрнатиладиган ажраткичлар тегишли изолясияга эга бўлиши ва ўз вазифасини атроф-муҳит шароитлари ноқулай бўлганда ҳам ишончли бажаришлари шарт.
Ўз вақтида КЭСувчи типидаги ажраткичлар кенг қўлланилар эди. Уларнинг камчилиги бўлиб пичоқни узган ҳолатидаги габаритининг катталиги ҳисобланади. Масалан, РОН (3)-500/2000 ажраткичнинг пичоғи кўтарилганда баландлиги 9,8 м га этади. Пичоқни кўтаришда сарфланадиган кучни камайтириш учун, шунингдек, баландлиги бўйича габаритларини кичрайтириш учун ажраткичнинг пичоғи икки қисмдан иборат қилиб ясалади. Иккита ярим пичоқлари вертикал ҳаракатланадиган шундай (РНВ-500) ажраткич 66-расмда кўрсатилган. Унинг узилган ҳолатдаги баландлиги 8,45 м. Ажраткич иккита эрга туташтирувчи пичоққа эга бўлиб, бош пичоқлар юритмаси - электр двигателли (ПДН), эрга туташтирувчи пичоқлар қўлда ҳаракатлантирилади.
Горизонтал бурилма типдаги ажраткичлар 10-750 кВ кучланишга мўлжаллаб ишлаб чиқарилади. Бу ажраткичларнинг кенг қўлланилишига сабаб, улар габаритининг анча кичиклиги ва бошқариш механизмининг соддалигидир. Бу ажраткичларда бош пичоқ РНВ ажраткичларга ўхшаш икки қисмдан иборат, бироқ улар изоляторлар колонкаларига ўрнатилган бўлкб, колонкалар бурилганда горизонтал текисликда ҳаракатланади (67-расм). Қутблардан бири этакловчи бўлиб, унга юритма уланган. Бошқа иккита қутблар (етакланувчи) га тортқичлар орқали ҳаракат берилади. Ажраткичлар бир ёки иккита эрга туташтирувчи пичоққа эга бўлиши мумкин. Ажраткичнинг контакт қисми, пичоқлардан бирининг учига маҳкамланган ламеллар ва бошқа пичоқнинг охиридаги контакт сиртдан иборат. Уланганда пичоқ ламеллар орасига киради. Контактда босим пружиналар орқали ҳосил қилинади. Шунга ўхшаш конструксияли ажралувчи контакт (РНВ-500 ажраткичи учун) 61-расмда кўрсатилган.
Горизонтал бурилма ажраткичларда пичоқ узилгандан сўнг у икки қисмга «сингандек» бўлади, шунинг учун контактлар музланган ҳолларда юритманинг иши анча осонлашади. КЭСувчи типдаги ажраткичларда муз катламини бузиш учун пичоққа илгарилама-айланма ҳаракат берилиб, юритма кинематикаси мураккаблашар эди.
Кенг қўлланилган РЛНД типидаги горизонтал бурилма ажраткичлар ҳозирги пайтда конструксияси такомиллашган РНД ва РНД (3) (икки колонкали эрга туташтирувчи пичоқлари бўлган, ташқи қурилма учун мўлжалланган ажраткичлар) билан алмаштирилмоқда. 330-750 кВ ли ажраткичларда контактларни тўсиб турувчи муздан сақловчи қоплама бор.
Ажраткичнинг юритмаси ҳам узилган, ҳам уланган ҳолатда ишончли қулфланувчи тросли электр лебедкадан иборат. Юритма ажраткичнинг ўз-ўзидан уланиб қолишидан сақловчи тормозга эга.



Download 70.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling