Режа: Объектларни реконструкциясида ишларнинг таркиби
Қурилиш конструкцияларини ажратиш ва бузиш
Download 0.94 Mb.
|
beton
Қурилиш конструкцияларини ажратиш ва бузишҚурилиш конструкцияларини ажратиш ва бузиш ишлари кўп меҳнат талаб қилинадиган, айрим ҳолларда у объект реконструкциянинг умумий давомийлигини белгилайди. Ажратиш деганда бинони қандайдир бўлаги ёки барча конструктив элементларини ўз ўрнида қайта фойдаланиш мумкинлигини ҳисобга олиб шикаст етказмай олиб ташлаш тушунилади. Конструкцияларни бузиб олиб ташлаш улардан ўз ўрнида фойдаланиш имкониятини бермайди. Реконструкция қилинаётган бинонинг хажмий-режавий ечимлари ўзгартирилса, ҳамда айрим конструкциялар алмаштирилса, қисман ажратиш, бузиш ишлари олиб борилади. Конструкцияларни бутунлай ажратиш ва бузиш бино ва иншоотларни олиб ташлашда ёки реконструкция ишлари катта хажмда бўлса бажарилади. Қурилиш конструкцияларини ажратиш, бузиш усулларини танлашга реконструкцияланаётган объектнинг хажмий-режавий, конструктив ечимлари; реконструкция ишларнинг корхонанинг асосий фаолияти билан киришиши, ҳамда унинг иш режими, иш бажариш муддатлари; меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси талаблари; яроқли ва қайта фойдаланадиган материалларнинг чиқиш даражаси етарли даражада таъсир этади. Қурилиш конструкцияларини ажратиш, бузиш ишларини имконият бўлса ишлаб чиқариш тўхтатилгангача бажариш тавсия этилади. Ишлар бошлангунгача барча ички электр таъминоти, инженерлик тармоқларини, водопровод, иситиш тармоқларини ва бошқаларни ишончли ўчириш лозим. Қурилиш конструкциялари алоҳида элемент бўйича ёки йирик блоклар бўйича ажратилади. Алоҳида элемент бўйича ажратиш ишлари қўлда ёки механизациялашган инструмент билан бажарилади. Ғишт, бетон ва темир-бетон конструкциялар қачонки механизмларни қўллаш имконияти бўлмаса қўлда ажратилади (1- расм). Йирик блоклар бўйича ажратилганда меҳнат сарфи ва иш бажариш муддати қисқаради, ҳамда меҳнат хавфсизлиги ва маданияти ошади. Юқори даражада физик эскириш натижасида конструкцияни ажратиш имконияти бўлмаса ва иш муддатини қисқартириш учун конструкциялар бузилади. Бунинг учун қисман ёки бутунлай бузиш усуллари қўлланиб, бунда материалларга механик, термик ва портлатиш таъсири кўрсатилади. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling