Ернинг иссиқлик режими ва унинг қурилишга таъсири.
Бажарди, 107-20 гурух талабаси Абдувоидов Хусан
Текширди : Содиков .А
Режа
Ернинг иссиқлик режими
Ерда содир бўладиган геологик жараёнлар
Ернинг тузилиши ва таркиб
Ернинг тузилиши ва таркиб - ЕР — Қуёш системасидаги Қуёшдан узоқлиги жиҳатдан учинчи (Меркурий, Венера сайёраларидан кейин) сайёра. У ўз ўқи атрофида ва айланага жуда яқин бўлган эллиптик орбита бўйича Қуёш атрофида айланиб туради. Ҳажми ва массаси жиҳатидан Ер катта сайёралар ичида (Юпитер, Сатурн, Уран, Нептундан кейин) бешинчи ўринда. Ерда ҳаёт борлиги билан у Қуёш системасидаги бошқа сайёралардан фарқ қилади. Қуёш системаси ва унга кирувчи Ер сайёрасининг пайдо бўлиши масаласи қадим замонлардан бери олимларни қизиқтириб келган. Ернинг пайдо бўлиши тўғрисидаги биринчи гипотезани 1796 йил немис олими Кант томонидан илмий асосланган бўлиб, кейинчалик француз астрономи Лаплас томонидан давом эттирилган.
- Бу гипотезага биноан Қуёш ва унинг атрофида айланувчи сайёралар қизиган чангсимон зарраларнинг зичлашувидан ҳосил бўлган. Коинотда ҳосил бўлган чангсимон туманликлар ўз ўқи атрофида айланиб, ҳаракат тезлигини ошириб борган. Ер сайёраси аввал суюқ қизиган ҳолда бўлса, кейинчалик совий бошлаган ва унинг сатҳи қаттиқ қобиққа айланган
- Ер шари бир ўққа жойлашган, бир-бирини устида ётган концентрик қобиқлардан иборат. Бу қобиқлар геосферадеб аталади ва улар 2 га бўлинади.
- 1. Ички геосферага – ядро, мантия ва литосфера киради.
- 2. Ташқи геосферага – атмосфера, гидросфера, биосфера киради Ер ядроси2900 км. чуқурликдан бошланиб, унинг марказигача 6371,221 км. боради. У энг оғир элементлардан ташкил топган бўлиб, темир ва никелдан иборат. зичлиги = 7-11 г/см3
- Мантия- иккита қатлам ёки қобиқдан иборат: пастки оралиқ қобтқ, юқори-перидотит қобиқ
- Оралиқ қобиқ 900-2900 км. чуқурликда жойлашган бўлиб, ер ядросининг юқори қисми билан чегараланади, унинг таркибида кислород, темир, магний, никель, элементлари бор. зичлиги = 5,3-6,6 г/см3
- Юқори қобиқ қалинлиги 900 км. бўлиб, у кислород, кремний ва магний элементларидан ташкил топган зичлиги = 3,2-4,5 г/см3
Do'stlaringiz bilan baham: |