Ернинг иссиқлик режими ва унинг қурилишга таъсири


Ерда содир бўладиган геологик жараёнлар


Download 16.14 Kb.
bet3/4
Sana22.06.2023
Hajmi16.14 Kb.
#1647398
1   2   3   4
Bog'liq
Ернинг иссиқлик режими ва унинг қурилишга таъсири.

Ерда содир бўладиган геологик жараёнлар

  • Ер юзасида ва ичида доимий турли туман геологик жараёнлар содир бўлади. Бу жараёнлар асосан келиб чиқишига қараб 2 га бўлинади.
  • 1. Эндоген жараёнлар- ернинг ички динамик кучлари таъсирида бўладиган жараёнлар. Уларга магматизм, вулканизм, тоғ ҳосил бўлиш жараёни ва сейсмик ҳодисалар (зилзилалар) мисол бўлади.
  • 2.Экзоген жараёнлар- ернинг ташқи динамик кучлари таъсирида бўладиган жараёнлар.
  • Магматизмдеганда ер қаъридан суюқ ҳолдаги юқори температурали модда - магманинг юқорига кўтарилиши ва тоғ жинслари ичида қотиши ёки ер юзасига отилиб чиқиши тушунилади (бу ҳолда у лава деб аталади).

Вулканизм- магматик процессларнинг бир тури бўлиб, ер пўстидаги ёриқлар бўйлаб суюқ ҳолдаги магманинг ер юзасига отилиб чиқишидан содир бўлади. Таркибида газ, сув буғлари ва қаттиқ маҳсулотлар бўлган лава вулқонлар ёрдамида отилиб чиқади.

  • Вулканизм- магматик процессларнинг бир тури бўлиб, ер пўстидаги ёриқлар бўйлаб суюқ ҳолдаги магманинг ер юзасига отилиб чиқишидан содир бўлади. Таркибида газ, сув буғлари ва қаттиқ маҳсулотлар бўлган лава вулқонлар ёрдамида отилиб чиқади.
  • Тоғ ҳосил бўлиши (орогенез) деганда ер ичидаги энергия таъсирида горизонтал ҳолда ётган қатламларининг букилиши, эгилиши, юқорига кўтарилиши, ёриқлар билан узилиши тушунилади. Бу жараён давомида ер пўстининг маълум қисми умуман юқорига кўтарилади ва бундан гумбаз шаклидаги баландликлар хосил бўлади. Бундай жуда баланд жойлар оқин сув харакатидан ўйилиши, кавланиши, чуқурланиши мумкин ва бундай жойларда чуқур сойликлар ва дўнгликлар пайдо бўлади. Пайдо бўлган дўнглик ва баландликларга тоғ дейилади. Тоғларни ҳосил қилувчи бундай харакатлар тектоник харакатлар деб аталади.
  • Сейсмик ходисалар (зилзилалар) асосан тектоник харакатлар ва вулқонлар отилишидан юзага келиб, ер устини тебратиш орқали намоён бўлади. Ернинг ички динамик кучлари таъсирида тоғлар, чуқур чўкмалар ва турли-туман шакллардаги рельефлар юзага келади. Умуман олганда ер юзаси рельефидаги нотекисликларнинг вужудга келишида асосий ролни ернинг ички динамикаси ўйнайди.

Download 16.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling