Ернинг иссиқлик режими - Ер Қобиғининг юқори қисми қуёшдан келадиган иссиқлик ҳисобига исийди ва қуёш нурларига перпендикуляр жойлашган 1 см2 майндони қуёшдан 1 минут-да 1,94 ккал иссиқлик олади.
- Ернинг турли жойларида температура кескин ўзгаради. Масалан Антарк-
- тидада -900C бўлса Африкада +650C. Москвада ўртача йиллик температура +4,20C ташкил этади.
- Ер қобиғининг энг юқори қисми экваторда 1-2м, саҳроларда 25-35 м гача қуёш нурлари таъсирида исийди. Ер юзасида ёз фаслида тоғ жинсларининг температураси +800C гача (Қизилқумда) исийди ва у ернинг ичкарисига
- қараб камайиб боради. Қишда эса аксинча температура ошиб боради
- Ернинг маркази томон чуқурлашган сари температуранинг 10C ошиши геотермик босқич дейилади. Бу миқдор ҳам ернинг турли жой ва чуқурлигида
- ҳар ҳил бўлади. Умуман, геотермик босқич ўртача ҳар 33м да ўзгаради деб қа
- бул қилинган.
- Ер иссиқликни 2 манбаъдан олади.и 10C ошиши геотермик босқич
- 1. Қуёш энергияисидан-
- 2. Ички энергия-радиактив элементларнинг парчаланишидан.
- Ер юзасининг юқори қатлами иссиқлик режими бўйича 3 зонага бўлинади.
- 1 - зона температуранинг ўзгариб туриши
- 2 - зона температура ўзгармас
- 3 - зона температуранинг вертикал (чуқурликка) йўналишда ошиб боради.
- 1-зонада температуранинг ўзгариши районнинг географик жойлашувига боғлиқ. а-эгри чизиғи (ёз фасли) б-эгри чизиғи (қиш фасли)
- II зонада Ернинг ичига тушилган сари суткалик ва фасллик температуранинг ўзгариши камайиб боради ва тахминан 15-40 м. чуқурликда температура доимий бўлиб, ўша жойнинг ўртача йиллик температурасига тенг.
- III зонада чуқурлашган сари температура кўтарилиб боради, Температуранинг ҳар 100 м, чуқурликда ортиши геотермик градиентдеб аталади. Геотермик градиентнинг ўзгариши ер юзининг рельефига жойнинг геологик тузилишига тоғ жинсларининг ётиш шароитига, физикавий-химиявий хусусиятларига боғлиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |