Мавзу бўйича саволлар:
1.Олий нерв фаолияти асаб тизимининг қайси қисми билан боғлиқ?
2. Олий нерв фаолиятининг қандай турлари бор?
3. Хотиранинг қандай турлари бор?
4. Нутқ ва унунг ривожланишида қандай омиллар муҳим аҳамиятга эга?
5. Биринчи ва иккинч сигнал тизимлари деганда нимани тушунасиз?
6. Уйқу ва унинг механизмини таърифланг.
7. Уйқу гигиенасида ёшга хос хусусиятларни изоҳланг.
5-мавзу: Ички секретсия безлари.
Режа:
1. Ташқи, ички ва аралаш секретсия безлари ҳақида умумий тушунча.
2. Ички секретсия безларининг аҳамияти.
3. Гипофиз ва эпифиз безлари.
4. Қалқонсимон, қалқонолди безлар.
5. Буйрак усти, ме'да ости ва жинсий безлар.
6.Жинснй безлар гормонларининг жинсий етилиш тезлигининг бошқаришдаги аҳамияти.
1. Ташқи, ички ва аралаш секретсия безлари ҳақида умумий тушунча. Одам организмида уч хил без бўлади:
Ташқи секретсия безлари. Ташқи секретсия безларига теридаги тер, ёғ, сут, сўлак (қулоқ олди, тил ости ва жағ ости) ҳамда меъда ва ичакларнинг шиллиқ қаватидаги шира ажратувчи безлар киради.Буларда ишлаб чиқариладиган суюқликлар ташқи муҳитга чиқарилади.Шунинг учун бу безлар ташқи секретсия безлари деб аталади. Ба'зи олимларнинг фикрнча, жигар ҳам энг катта ташқи секретсия без ҳисобланади, я'ни ишлаб чиқариладиган ўт суюқлиги ичакка қўйилади ва нажас билан ташқарига чиқарилади.
Ички секретсия безлари. Булар одам танасининг турли қисмларида жойлашган бўлиб, уларда ишлаб чиқариладиган суюқликлар организмнинг ички муҳитига, я'ни қон ва лимфага қўйилади. Шунинг учун бу безлар ички секретсия безлари деб аталади. Ички секретсия безларига гипофиз, эпифиз, қалқонсимон, қалқон олди, айрисимон, буйрак усти безлари киради.
Аралаш безлар. Буларнинг тўқимаси икки қисмдан иборат бўлиб, бир қисмида ишлаб чиқариладиган суюқлик ҳудди ташқи секретсия безларидагига ўхшаб ташқи муҳитга чиқарилади, иккинчи қисмида ишлаб чиқариладиган суюқлик эса ҳудди ички секретсия безларидаги сингари организмнинг ички муҳитига чиқарилади. Буларга меъда ости ва жинсий безлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |