Режа: Олий нерв фаолияти. Олий нерв фаолиятининг турлари Рефлекс. Рефлекс ёйи. Олий нерв фаолияти


Ички секретсия безларининг аҳамияти


Download 79 Kb.
bet3/4
Sana31.10.2023
Hajmi79 Kb.
#1735939
1   2   3   4
Bog'liq
Rеja Oliy nerv faoliyati. Oliy nerv faoliyatining turlari Rеflе

2. Ички секретсия безларининг аҳамияти.
Ички секретсия безлари одам танасининг турли қисмларида жойлашган бўлиб, уларда ишлаб чиқариладиган суюқлик гормон деб аталади. Безларда ишлаб чиқариладиган гормон бевосита безнинг тўқимасидан ўтаётган қон лимфага қўйилади. Ички секретсия безларида ишлаб чиқариладиган гормонлар ниҳоятда оз миқдорда, я'ни граммнинг миллиард қисмига тенг. Аммо шунга қарамай, улар одам организмидаги барча моддалар алмашинуви жараёнларида, тўқима ва аъзолар функсиясининг бошқарилишида, болалар ҳамда ўсмирлар организмининг ўсиши ва ривожланишида, улар балоғатга йетишида, одам насл қолдиришида муҳим аҳамиятга эга. Ички секретсия безларининг ҳаммаси бирга қўшилган ҳолда организмнинг эндокрин тизимини ташкил этади. Бу безлар одам танасининг турли қисмларида жойлашган бўлса ҳам, уларнинг функсияси бир-бирига чамбарчас боғлиқ.
3. Гипофиз ва эпифиз безлари.
Гипофиз бези. Бу нўхатсимон, массаси 0, 5 - 0, 6 г га тенг бўлиб, бош миянинг остки соҳасида, калла суягининг турк эгарчаси деб аталган қисмида жойлашган. Гипофиз уч бўлакдан иборат: олдинги, оралиқ ва орқа бўлаклар. Гипофизнинг олдинги бўлагидан олти хил: соматотроп, адрено-кортикотроп, тиреотроп, гонодотроп, лактотроп, лютеинловчи гормонлар ажралади. Соматотроп гормони (СТГ) болалар ва ўсмирларнинг ўсишни, ривожланишини, организмда оқсиллар синтезланишини бошқаради. Ба'зи сабабларга кўра болалар ва ўсмирларда бу гормон кўп ишлаб чиқарилса, бўй нормадан ортиқ ўсиб кетади. Бу ҳолатга гигантизм, бундай одамни гигант деб аталади. Агар бу гормон камроқ ишлаб чиқарилса, бўйига ўсиш секинлашади, бундай ҳолга нанизм деб аталади. Бундай бўйи паст одамлар гипофизар пакана деб аталади. Уларнинг бўйи паст бўлса ҳам ақлий фаолияти нормал бўлади. Бўй ўсиши тўхтаган катта одамларда соматотроп гормони кўп ишлаб чиқарилса, акромегалия касаллиги содир бўлади. Бунда одамнинг бурни, лаби, ияги, тили, қўл ва оёқ панжаларининг ҳажми катталашади.
4.Қалқонсимон, қалқонолди ва айрисимон безлар.
Қалқонсимон без. Бу без бўйиннинг олдинги қисмида жойлашган бўлиб, ҳиқилдоқни олдинги ва ён томонларидан ёпиб туради. Унинг массаси чақалоқда 1 г, 5-10 ёшли болаларда 10 г, катталарда 25-30 г гача бўлади. Қалқонсимон безда тироксин гормони ишлаб чиқарилади. Тироксиннинг 65 % дан кўпроғи ёд моддасидан иборат. Бу гормон организмда моддалар алмашинуви жараёни нормал ўтишида муҳим рол ўйнайди. У юрак ишининг гуморал йўл бвлав бошқарилишида иштирок этади. Тироксин болаларнинг ўсиши ва ривожланишида, асаб тизими функсиясининг нормал таъкомиллашувида катта аҳамиятга эга. Қалқошимон без функсиясининг сусайиши гипотиреоз деб аталади. У ёш болаларда ҳам, катталарда ҳам оғир касалликка сабаб бўлади.
Қалқонолди безлари. Бу безлар тўртта бўлиб, қалқонсимон безнинг орқа юзасига ёпишиб туради. Уларнинг умумий массаси 100-120 мг ни ташқил қилади. Қалқонолди безларидан паратиреоидин ёки паратгормон ишланиб чиқади. Бу гормон одам организмида калсий—фосфор алмашинувини тартибга солиб туради. Гормон кам ишлаб чиқарилса, асаб мускул тизимининг қўзғалувчанлиги ортиб, одамнинг қовоқлари, лаблари пирпираб учади, қўллари қалтирайди.
Айрисимон без. Бу без тўш суягининг орқа юзасида жойлашган. Унинг массаси чақалоқларда 12 г бўлиб, то балоғатга етиш давригача 14 - 15 ёшғача катталашиб, 30-40 г га етади. Сўнгра безнинг ҳажми аста-секин кичиклаша бошлайди ва у ёғ моддасига айланади, 25 ёшда безнинг массаси 25 г гача камаяди, 60 ёшда 15 г, 70 ёшда 6 г бўлади. Айрисимон безда тимозин гормон ишлаб чиқарилади. У болаларнинг ўсишига ижобий та'сир кўрсатади, жинсий безлар функсяясини пасайтириб, болада балоғатга йетишни сусайтиради.

Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling