Режа: Овқатланиш корхоналарининг фаолияти характерига қараб классификацияланиши


Овқатланиш корхоналарининг типлари ва класслари


Download 102.03 Kb.
bet2/5
Sana14.02.2023
Hajmi102.03 Kb.
#1199015
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-МАВЗУ

2.2. Овқатланиш корхоналарининг типлари ва класслари

Тайёрловчи корхоналардан ташқари барча умумий овқатланиш корхоналари ўзлари ишлаб чиқарадиган кулинар ва хамирли кондитер, булочка маҳсулотлари ассортименти, уларни тайёрлаш ва безатиш технологияларининг мураккаблиги, техник таъминоти (моддий-техника базаси, мухандис-техник таъминоти, жиҳозлари, цех ва хоналар таркиби ва бошқа кўрсаткичлари), хизмат кўрсатиш усуллари ва шакллари, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш вақтининг давоми (кутиш вақти, хизматни тақдим этиш ва истеъмол қилиш вақти), ходимларнинг касбий тайёргарлик ва малака даражаси ҳамда хизмат кўрсатиш шароитлари (зал ва мебелларнинг шинамлилиги, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг этикаси, хоналар ва бинолар интеръери ва ташқи кўриниши) бўйича типларга бўлинади (чизма 3).



Чизма.3.Умумий овқатланиш корхоналарининг фанлари ва класслари.


Чизмадаги маьлумотлардан кўриниб турибдики, умумий овқатланиш корхоналари қуйидаги типларга бўлинади: ресторан, бар, кафе,ошхона, таъмадихона, чойхона, кафетерий, тез хизмат кўрсатувчи корхоналар, буфет, қаҳвахона ва кулинария магазини. Шулардан Ўзбекистон учун энг асосийлари ресторан, бар, кафе, ошхона, чойхона ва таьмадихоналар ҳисобланади.


Фақат ресторан ва барлар хизмат кўрсатиш даражаси ва кўрсатиладиган хизматлар номенклатураси бўйича люкс, олий ва биринчи классларга бўлинади. Корхоналарнинг қолган типлари классларга бўлинмайди.
Ресторан – бу озиқ-овқат маҳсулотларининг барча турларидан кенг ассортиментда мураккаб тайёрлаш технологиясига эга бўлган таомларни, шу жумладан буюртма бўйича тайёрланадиган таомларни, экзотик таомларни, хамирли кондитер ва булочка маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган, кенг ассортиментда алкаголли, иссиқ ва совуқ ичимликларни, сотиб олинган маҳсулотларни, шу жумладан тамаки маҳсулотларини истеьмолчиларга таклиф қиладиган корхона. Ресторанларда тушликлар ва қечқуринги нонушта ташкил этилади.
Бар – бар стойкаси билан жиҳозланган ва ихтисослашига кўра алкоголи ва (ёки) алкоголсиз ичимликларни, иссиқ ва салқин ичимликларни, коктейлларни, совуқ ва иссиқ газакларни ҳамда ўта чегаралнган ассортиментда таомларни ва сотиб олинган масҳулотларни реализация қиладиган умумий овқатланиш корхонаси.
Кафе – овқатланишни ва хордиқ чиқаришни (ёки хордиқсиз) ташкил қиладиган ҳамда ресторанларга нисбатан чегараланган ассортиментда овқатланиш маҳсулотларини, фирма ҳамда буюртма таомларни ва маҳсулотларни, алкоголли ва алкоголсиз ичимликларни реализация қиладиган умумий овқатланиш корхонаси. Уларда асосан эрталабки нонушта ташкил қилинади.
Ошхона – ҳаммабоп ёки истеъмолчиларнинг маълум бир континентига хизмат кўрсатадиган, ҳафтанинг кунлари бўйича фарқ қиладиган менюга кўра таом ва кулинар маҳсулотларни ишлаб чиқариб, реализация қиладиган умумий овқатланиш корхонаси. Одатда ошхоналарда эрталабки ва кечқурунги нонушта ҳамда тушлик ташкил қилинади.
Таъмадихона – ассортименти чегараланган, тайёрланиши бўйича мураккаб бўлмаган таом ва маҳсулотларни, баъзан алкоголли ичимликларни реализация қиладиган ҳамда истеъмолчиларга тез хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш корхонаси.
Чойхона – иккинчи иссиқ таом ва газакларни ишлаб чиқарадиган, кенг ассортиментда чой ва салқин ичимликларни, сотиб олинган хамирли кондитер, булочка, нон маҳсулотларини ҳамда ширинликларни реализация қиладиган умумий овқатланиш корхонаси.
Тез хизмат кўрсатувчи корхона – ўта чегараланган ассортиментда юқори даражада технологик ишлов берилган ярим тайёр маҳсулотлардан тайёрланган таом ва маҳсулотларни ҳамда оддий тайёрлаш технологиясига эга бўлган ичимликларни реализация қиладиган ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатишга минимал вақт сарфлайдиган умумий овқатланиш корхонаси. Тез хизмат кўрсатадиган корхоналар истеъмолчиларнинг интенсив ҳаракат қиладиган кўплаб тўпланадиган жойларида ташкил қилинади. Масалан, савдо комплексларида, марказларида, кинотеатрларда, театрларда, марказий кўча ва майдонларда, дам олиш зоналарида ва бошқа жойларда. Улар киоскаларда, автоприцепларда ташкил қилиниши мумкин. Одатда таом истеъмол қилиш заллари бўлмайди, маҳсулотлар истеъмолчиларга тарқатиш дарчаси орқали берилади. Улар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни реализация қилади.
Қаҳвахона – кенг ассортиментда кофе, какао ва чойдан иссиқ ичимликларни, чегараланган ассортиментда хамирли таом, кондитер, булочка, кулинар маҳсулотларни (юқори даражада технологик ишлов берилган ярим тайёр маҳсулотлардан) ишлаб чиқаришга, уларни, алкоголли ичимликларни ва сотиб олинган маҳсулотларни реализация қилишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхонаси. Қаҳвахоналарда асосан истеъмолчиларга официантлар орқали хизмат кўрсатилади.
Кафетерий – буфут ёки бар стойкаси билан жиҳозланган, жойида истеъмол қилиш учун кофе ва чойлардан иссиқ ичимликларни, салқин ичимликларни ва чегараланган ассортиментда юқори даражада ишлов берилган ярим тайёр маҳсулотлардан ишлаб чиқарган умумий овқатланиш маҳсулотларини, шу жумладан бутербродлар, хамирли булочка ва кондитер маҳсулотларини, мураккаб тайёрлаш технологияга эга бўлмаган иссиқ таомларни ва сотиб олинган маҳсулотларни реализация қиладиган умумий овқатланиш корхонаси.
Буфет – яшаш ва жамоа биноларида жойлашган, жойида истеъмол қилиши учун чегараланган ассортиментда юқори даражада ишлов берилган ярим тайёр маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган умумий овқатланиш маҳсулотларини, шу жумладан, мураккаб тайёрлаш технологиясига эга бўлмаган совуқ таомлар, газаклар, иссиқ ширин таомларни, хамирли кулинар, булочка, кондитер маҳсулотларини, ҳамда сотиб олинган маҳсулотларни реализация қиладиган умумий овқатланиш корхонаси.
Кулинария магазини – кулинария маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган ва истеъмолчиларга кулинар маҳсулотларини, ярим тайёр маҳсулотларни, хамирли булочка ва кондитер маҳсулотларини ҳамда сотиб олинган озиқ-овқат товрларини реализация қиладиган умумий овқатланиш корхонаси.
Ресторан, бар, кафе, ошхона, таъмадихона, чойхона, қаҳвахона, тез хизмат кўрсатувчи корхоналар, кафетерийлар, буфетлар ва кулинария магазинлари реализация қиладиган маҳсулотлари ассортименти, жойлашган жойлари, истеъмолчилар қизиқиши, хизмат кўрсатиш услуби ва шакллари ҳамда хоналар таркиби, мўлжалланиши ва бошқа кўрсаткичлари бўйича классификацияланади (илова 1). Ушбу корхоналарнинг қаерда жойланишидан, ишлаб чиқарадиган ва реализация қиладиган маҳсулотлар ассортиментидан, хизмат кўрсатиш усул ва шаклларидан, истеъмолчилар континентидан ҳамда хоналар таркиби ва мўлжалланишидан қатъий назар, уларнинг барчасида санитария ва гигиена қоида меъёрларига қатъий риоя қилиниши керак.
Назорат саволлари:
1. Умумий овқатланиш корхоналарининг қайси типлари классларга бўлинади?
2. Ресторан – бу умумий овқатланиш корхоналарининг қайси типи?
3. Бар ва кафелар фаолиятига характеристика беринг?
4. Ошхона деганда умумий овқатланиш корхонасининг қайси типини тушунасиз ва унда қайси нонушта турлари ташкил қилинади?
5. Тамадихона қандай фаолият билан шуғулланадиган умумий овқатланиш корхонаси?
6. Чойхона қайси маҳсулот турларини реализация қилади?
7. Тез хизмат кўрсатувчи корхона деганда қайси корхоналарни тушунасиз ва улар қайси жойларда жойлаштирилиши мумкин?
8. Қаҳвахона ва кафетерийга характеристика беринг?
9. Буфет ва кулинария магазини деганда қайси корхоналарни тушунасиз?



Download 102.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling