Режа: Пайвандлаш трансформаторлари Ток ва кучланиш трансформаторлари Бўлинган чўлғамли трансформаторларга қўйиладиган асосий талаблар, уларни манбага улаш Пайвандлаш трансформаторининг тузилиши ва ишлатилиши. Пайвандлаш трансформаторлари


Пайвандлаш трансформатори ҳақида умумий маълумотлар


Download 152.81 Kb.
bet3/3
Sana13.04.2023
Hajmi152.81 Kb.
#1354218
1   2   3
Bog'liq
пайвандлаш

Пайвандлаш трансформатори ҳақида умумий маълумотлар.

Пайвандлаш трансформаторлари пайвандлашнинг турига қараб турли конструкцияда тайёрланади. Улар электр ёйи ёрдамида ёки контакт усулида пайвандлаш қурилмаларида ишлатилади. Пайванд­лаш трансформатори тармоқ кучланишини пасайтирувчи оддий бир фазали икки чўлғамли трансформатордир. Бундай трансфор­матор учун иккиламчи чўлғамнинг қисқа туташиш шароитида ишлаши меъёрдаги шароит ҳисобланади. +исқа туташиш токининг қийматини камайтириш мақсадида чўлғамларнинг индуктив қаршилиги катта қилиб тайёрланади. Шунинг учун пайвандлаш трансформаторларининг қувват коэффициенти кичкина бўлади. Индук­тив қаршиликни катталаштириш учун бундай трансформаторларда махсус конструкциядаги чўлғам ёки иккиламчи чўлғам занжирига қўшимча индуктив қаршилик уланади. Чўлғамнинг индуктив қаршилигини катталаштириш учун сочилма оқим қийматини катталаштириш лозим. Бунинг учун чўлғам ўзакнинг иккита ёки бигга стерженида турли баландликда ўрнатилади. Магнит ўтказгичда магнит шунтларни қўллаш ҳам сочилма оқимни ва чўлғамнинг индуктив қаршилигини анча оширади.




Пайвандлаш трансформаторининг тузилиши ва ишлатилиши.
Пайвандлаш трансформаторининг иккиламчи чўлғамининг кучланиши 60 ... 70 В ва номинал юклама билан ишлаганда 30 В бўлади. Электр ёйнинг узлуксиз ва турғун ёниб туриши учун занжирда ток деярли ўзгармаслиги, индуктивлик эса анча ўзгариши лозим. Пайвандлаш занжирида токни ростлаш учун трансформаторнинг иккиламчи чўлғамига магнит ўтказгичли индуктив ғалтак кетма-кет уланади. Пайвандлаш токи индуктив ғалтакнинг реактив қаршилигини ўзгартириб ростланади. Ток қиймати электрод диаметрига қараб танланади. Индуктив ғалтакнинг ўзаги қўзғалмас ва қўзғалувчан қисмлардан иборат. /алтакнинг реактив қаршилиги унинг қўзгалмас ва қўзгалувчан ўзаклари орасидаги масофага боғлиқ бўлади. Ҳаво оралиғи катта бўлса, ғал­такнинг реактив қаршилиги камаяди, занжирда ток қиймати ошади ва аксинча.
Ҳ аво оралигини ўзгартириб занжирда пайнандлаш токини 70 А дан 300 А гача ўзгартириш мумкин. Пайвандлаш вақтида иккиламчи чўлғам кучланиши 30 В гача камайиши мумкин.

29-расм. а — магнит шунтли пайвандлаш трансформатори, б — реактив ғалтакли пайвандлаш трансформатори, в — пайвандлаш трансформаторининг ташқи ҳарактеристикаси.


Битта трансформатор бир нечта пайвандлаш аппаратини таъминлаши мумкин, лекин ҳар бир аппарат ўзининг алоҳида реак­тив ғалтагига эга бўлиши керак. Реактив ғалтак пайвандлаш қурилмасининг ташқи ҳарактеристикасини кескин тушувчи қилиб унинг эгрилигини оширади (29-расм, в). Амалда индуктив ғалтак транс­форматор билан бир бутун қурилма сифатида тайёрланиши ҳам мумкин. Турли сохаларда СТЭ-22, СТЭ-34, СТН-500 ва бошқа маркали пайвандлаш трансформаторлари кенг ишлатилади. СТЭ-34 маркали пайвандлаш трансформаторининг техник таърифи қуйидагича: Рнқ30 кВА; U1/U2қ220/60 В; I1/I2қ147/500 А; салт ишлаш токи 3,4%; ўзак маркаси Э41 қ 0,5; ФИК 93%; ток зичлиги 3,2 А/мм2. Индуктив ғалтакники: кучланиши 50 В, пўлат маркаси 341—0,5; ток зичлиги 3,48 А/мм2.'
Download 152.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling