Режа: Пенсия фондининг даромадлари ва харажатларини бошқаришнинг назарий асослари


Download 31.51 Kb.
bet1/4
Sana28.12.2022
Hajmi31.51 Kb.
#1010000
  1   2   3   4
Bog'liq
ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИИНГ МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРИ БОШКАРИШ ВА МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ



ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИИНГ МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРИ БОШКАРИШ ВА МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ.
Режа:
1.Пенсия фондининг даромадлари ва харажатларини бошқаришнинг назарий асослари.
2.Пенсия жамғармаси даромад ва харажатлар кўрсаткичларини прогнозлаш методологияси.
3.Пенсия фондининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари.
Хулоса
Фойдаланилган Адабиётлар

1 . Пенсия жамғармасининг даромадлари ва харажатларини бошқаришнинг назарий асослари.
Ҳозирги пайтда пенсия таъминоти тизими энг муҳим институтлардан бири ҳисобланади. Унинг самарали фаолият кўрсатиши мамлакатнинг ижтимоий фаровонлиги даражасига бевосита таъсир кўрсатади. Шу жиҳатдан ҳам давлат пенсия таъминоти тизимига ва уни амал қилиш механизмларини такомиллаштириб борилишига алоҳида эътибор қаратиб келинган. Маълумки, давлат пенсия таъминоти тизими фуқароларнинг пенсия ёшига етганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда ижтимоий таъминланишдан иборат конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат пенсияларининг ягона тизимини, уларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартибини бошқаришнинг молиявий асосини ташкил этиш, пенсия таъминоти органлари фаолиятини бошқариш, тегишли ҳуқуқий базани шакллантиришдан иборат. Давлат пенсия таъминотининг барқарорлиги мамлакат иқтисодиёти ва энг аввало, унинг ижтимоий соҳаси ҳолатини характерлайдиган муҳим кўрсаткич бўлиб, у тартибга солиш ҳамда рағбатлантириш тамойиллари асосида амал қилиб боради. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3сентябрь куни ўтказилган сессияси мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги 938-ХII-сонли Қонуни қабул қилинган ва бу қонунга 2018 йилгача 20 маротаба ўзгартиришлар киритилди. Қонунинг умумий қоидалар қисмида фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига тааллуқли ҳуқуқлари, давлат пенсияларининг турлари, пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби, пенсия танлаш ҳуқуқи белгиланган. Иқтисодиётни эркинлаштириш босқичида Ўзбекистонда фаол ижтимоий сиёсатни амалга оширишда янгича амалий ва самарали шаклларни қўллашни тақозо этади. Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, пенсия тизими фаолиятини йўлга қўйиш ва ундан 6 самарали фойдаланиш бошқа даромад ҳисобга олинган ҳолатда ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва кишиларни кексаликда камбағалликдан ҳимоялашнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Пенсия тизими таъминот асосида шакллантириладиган ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш ва конституцион ҳуқуқларини амалга ошириш учун йўналтириладиган пул маблағлари жамғармасидан фойдаланишга асосланади. Пенсия тизимига хизмат қилувчи пенсия жамғармалари учун даромад манбаларининг аниқ белгиланганлиги, маблағларнинг қатъий мақсадли ишлатилиши, аҳоли ижтимоий табақалашувини юмшатишга йўналтирилганлиги, маблағларнинг шаклланиши ва ишлатилиш муддатларининг мос келмаслиги, мустақил молия-кредит ташкилоти ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғарма эканлиги ҳамда ижтимоий таъминотнинг муҳим элементи эканлиги каби хусусиятлар хосдир. Миллий иқтисодиётдаги пенсия тизими иқтисодий ресурслар эркин ҳаракатига асосланган тақсимот муносабатлари маҳсули бўлиб, катта ижтимоий юкни кўтаради. Унинг маблағлари фирмалар, корхоналар, уй хўжаликлари ва давлат сингари иқтисодиёт субъектлар даромадларини қайта тақсимлаш жараёнида шаклланади. Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат ижтимоий-иқтисодий мувозанатлигини таъминлаш тарафдорларининг фикрича, давлат пенсия тизимининг мавжудлиги ва унинг амал қилиши мақсадли аниқ йўналтирилган маблағларнинг самарали сарфланишини акс эттиради. Ушбу тизимнинг мавжудлиги ишловчининг ўзини мустақил таъминлаш тўғрисида қайғуришини қисман чеклайди, меҳнат фаолиятини тўхтатгандан кейин пул даромадлари олишга бўлган ишонч уларни меҳнат сифатини оширишга қаратилган манфаатдорлигини камайтиради. Ишловчи ўзини моддий жиҳатдан мустақил таъминлашга бўлган эҳтиёжи ва доимий интилиши уни меҳнат унумдорлигини оширишга рағбатлантиради. Бу далилнинг бошқа жиҳати инвестицион жараёнларни янада такомиллаштириш мақсадларидан келиб чиқиб, иқтисодий ўсишга йўналтирилган аҳоли жамғармаларини рағбатлантириб боради. Шундан келиб чиқиб таъкидлаш жоизки, келажакда мустақил моддий таъминланиш тўғрисида қайғуриш фаол аҳоли қатламини ўзининг меҳнат фаолияти жараёнида ўз хоҳишига кўра жамғармалар қилишга мажбур этади. Бу эса, ўз навбатида уларнинг банклардаги жамғарма маблағлари инвестиция сифатида фойдаланилиши ва меҳнат унумдорлигининг ортишига таъсир кўрсатиши мумкин. Натижада, белгиланган муддатда пенсионерларнинг даромад манбаи ҳаракатга келади ва ушбу маблағлар иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилади. Ишловчиларнинг пенсия жамғармасига тўловлари иқтисодий нуқтаи назардан улар иш ҳақининг бир қисмидир. У ишчи кучининг қийматига киради, аммо институционал муайян кечиктирилган муҳлатда амалга оширилади, бу ишловчиларнинг пенсия жамғармасига қўйган ва қайтарилиши лозим бўлган ўзига хос мақсадли улуши, омонатидир. Аҳолини самарали меҳнат қилишга ундовчи сабабларнинг юқори даражаси бир томондан пенсия миқдорининг тегишли яшаш минимумига нисбати, пенсия тўловларининг харид имкониятига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан ишловчининг малака даражаси, ишлаган даврлари мобайнидаги меҳнат фаолиятининг интенсивлиги даражасига боғлиқдир. Пенсия миқдорининг меҳнат фаолияти мобайнида олинадиган иш ҳақи миқдори билан бевосита боғлиқлиги самаралироқ меҳнатга рағбатлантириш имконини беради. Пенсия таъминотининг энг муҳим иқтисодий функцияси меҳнат ресурсларини такрор ишлаб чиқариш учун зарурий шарт-шароитлар яратишдан иборатдир. Пенсия таъминоти – давлатнинг ижтимоий таъминот сиёсатининг муҳим ва ажралмас қисмидир. Шу нуқтаи назардан, ижтимоий таъминот тизими жамиятда ижтимоий адолатлиликни таъминлаш, сиёсий барқарорликни вужудга келтириш ва таъминлаб туришнинг асосий шарт-шароитларидан биридир. Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлаш, самарали ташқи савдо ҳамда инвестиция жараёнларини кучайтириш, 8 қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини барқарор ривожлантириш, банк-молия тизими фаолиятини мустаҳкамлашда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди. Давлатимиз томонидан ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига ўтишда мамлакатнинг барқарор ривожланишини, иқтисодий ўсиш суръатларининг юқори даражада бўлишини таъминлаш мақсадидабюджет–солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш, давлат бюджети даромадларига мавжуд захираларни ўрганиш муҳим вазифа қилиб олинди.

Download 31.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling