Режа: Психологик портрет ва уни яратиш, психологик кузатув асосида жиноятчиларни ўрганиш


Download 31.32 Kb.
bet1/8
Sana06.04.2023
Hajmi31.32 Kb.
#1330175
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8 Мавзу Юридик фаолиятда психотехника ва портрет яратиш орқали жиноятчиликни


8-Мавзу: Юридик фаолиятда психологик портрет яратиш орқали жиноятчиликни ўрганиш
Режа:
1.Психологик портрет ва уни яратиш, психологик кузатув асосида жиноятчиларни ўрганиш.
2.Жиноятни очишни ва қидирув ишларини амалга оширишнинг ноанъанавий психологик методлари

3.Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида жиноятни очишнинг психологик тузилиши


Мавзу юзасидан таянч сўз ва иборалар
Психологик портрет, қиёфа, психологик кузатув, маскировка, ёлғон кўрсатма, жиноятни очиш, қидирув ишлари, террористик гуруҳлар психологик қиёфаси, Роберт Жей Лифтон Тафаккурни ислоҳ қилиш. Тоталитаризм психологияси Визуал маълумот асосида шахснинг психологик портретини яратиш, оператив хизмат.
1.Психологик портрет уни яратиш, психологик кузатувлар асосида жиноятчиларни ўрганиш
Мавзуни яхши тушуниш учун психологик портрет ёки қиёфа яратишни диний-экстремистик ғоялар таъсирига тшиб қолганлар мисолида ўрганишга ҳаракат қиламиз.
Диний-экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолиб, амалда террорчилик ҳаракатлари ёки бошқа жиноятларни содир этадиган шахслар психология фани нуқтаи назаридан қандай инсонлар эканлиги, уларни мазкур ҳаракатларни амалга оширишга ундайдиган мотив, сабаблар тўғрисида кўплаб адабиётлар яратилган, китоблар ёзилган, конференцияларўтказилган. Қуйида мазкур мавзуда олиб борилган илмий тадқиқот натижалар ва мутахассислар фикрлари асосида террорчи ва жиноятчиларнинг психологик портрети, қиёфаси, умуман, террорчилар ва экстремистлар жиноятчилиги психологияси хусусидаги айрим мулоҳазаларни баён қиламиз.
Аввало террори ва экстремист кимлигини билиб оламиз. Террорчилар (Энг ваҳший, маданиятсиз ва инсоний хислатларини йўқотган ашаддий жиноятчиларнинг қўпорувчилик ҳаракати) ва экстремистлар( (лот. — ўта, кескин) — сиёсатда ва мафкурада ашаддий, фавқулодда ҳаракат ва қарашларга асосланиб фаолият юритиш),
Дунёда кечаётган сиёсий жараёнларга назар ташласак, ёшлар орасида экстремизм ҳозирги вақтда кучайиб бораётганлиги кўзга ташланади. Мазкур жиҳат нима билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини, унинг сабабини аниқлашда айнан ёшлар тажовузкор-экстремистик ҳаракатларга мойил таҳликали гуруҳни ташкил этишини ёдда тутиш керак. Шунга мувофиқ айнан шундай ёшларнинг психологик қиёфасини яратишга ҳаракат қиламиз.
Тажовузкор-экстремистик ҳаракатларга мойил таҳликали гуруҳларнинг психологик портретига эътибор қаратсак, ёши нуқтаи назаридан уларга бетоқатлик, таваккалчилик ва муросасизлик, гуруҳбозлик, беқарорлик, шошқалоқлик хусусиятлари хос бўлиб, қулай вазиятларда бу муайян аксилижтимоий фаолликни ишга тушириб юборувчи механизм сифатида намоён бўлиши мумкин.
Глобаллашув жараёни кетаётган ҳозирги вақтда ер юзининг деярли барча мамлакатларига экстремизм, терроризм хавфи таҳдид солмоқда. Афсус билан қайд этиш керакки, бевосита террорчилик ҳаракатларини содир қилаётган, турли ҳаракатларда иштирок этаётганларнинг кўпчилиги махсус технологиялар воситасида психологияси-онги, мияси заҳарланган шахслар (асосан ёшлар) бўлиб, улар баъзи ғоявий раҳнамолар, мафкурачиларнинг қўлидаги оддий қўғирчоқ эканликларини англамайдилар. Террорчилик ташкилотлари, гуруҳлари аъзолари ёки жиноятчилар орасида нафақат аҳолининг кам таъминланган қатлами вакиллари, балки ўзига тўқ, моддий жиҳатдан барча шарт-шароитларга эга оилалар фарзандлари ҳам кўплаб учрайди. Бу эса ассоциал хулқ-атворга иқтисодий омил бош сабаб бўлмаслигини кўрсатади.
Замонавий терроризм ва экстремизмнинг демографик хусусиятларидан бири шундаки, кейинги йиллар ичида террорчилар анча «яшарди», яъни ёшларни қамраб олди, «феминизациялашди» (аёл террорчилар кўпайди). Маълумотларга кўра, террорчи, экстремист, деструктив (ҳалокатли) гуруҳлар аъзоларининг аксарияти 20-30 ёш ўртасидаги шахслардир. Улар орасида ёши улуғ инсонлар камчиликни ташкил этиб, раҳбарлар, «мафкурачилар» ва «эксперт»ларни истисно этганда 50-60 ёшли шахслар деярли учрамайди. Бу ҳол тасодифий эмас. Унинг ижтимоий-психологик сабаби шундаки, ёшлардаги қизиққонлик, хавф-хатар романтикаси, ўзининг кимлигини кўрсатиб қўйишга иштиёқ, мафкуравий иммунитет, ахборот истеъмоли маданиятининг шаклланмаганлиги баъзан нафақат давлат, жамият, атрофдагилар, балки ўзи, оиласи учун ҳам хавфли хатти-ҳаракатларни содир этишга ҳам олиб келади.
Олиб борилган тадқиқотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан амалга оширилган тадбирлар, ўрганиш натижалари минтақамизда фаолият олиб бораётган диний-радикал йўналишдаги деструктив(ҳалокатли) гуруҳлар ўз фаолиятларида муайян стратегия ва тактикани, (яъни келажакдаги ва ҳозирги режаларини) аъзоларни ёллаш усулларини қўллашларини кўрсатди.

Download 31.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling