Режа Психология тарихининг методлари Психология тарихининг асосий манбалари Ғарб олимларининг психологик ғоялари
Download 117.5 Kb.
|
1-мавзу Психология тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- “ПСИХОЛОГИЯ”
Интроспекционизм4 онгни фақат ўзини-ўзи кузатиш, ички яратиш орқалигина билиш мумкин деб эълон қилди. Эмпирик психология ички тажрибани ташқи тажрибани ҳисобга олмаган ҳолда талқин қилган эди ва унинг камчилиги ҳам шундан иборат бўлган. Локкнинг бирламчи ва иккиламчи сифатлар (нарсаларга тааллуқли сифатлар ва сезги, ҳиссиётларга тааллуқли бўлган сифатлар) ҳақидаги ғояси психологияга дуалистик тасаввурларни олиб кирди.
Бунинг асосида ХVIII асрда - психофизиологик ҳодисаларнинг физик олам билан муносабати, нисбати қандай? - деган психофизиологик муаммо юзага келди. ХVIII аср файласуфлари (чунки психология ХIХ гача фалсафа таркибида бўлган) руҳ(онг, тафаккур)нинг ташқи олам билан аълоқадорлиги ҳақида мулоҳаза юритишар эканлар, моддий ва руҳийликнинг муносабати, нисбати қандай? - деган масалани ўртага ташлайдилар. Шу масала билан боғлиқ равишда психофизиологик муаммо: психик ва нерв жараёнлари ўртасида қандай боғлиқлик бор деган масала юзага келди. Бу даврга келиб оламнинг механик модели Ньютон томонидан, онгнинг ички модели эса Локк томонидан яратилган эди. Шу билан одам психикасини концептуал, умумий тушунтириб бериш тамойилининг юзага келиши учун асос яратилди. Шундай умумтушунтириб берувчи тамойил бўлиб ассоционизм шаклланди, ва у кейинги икки аср даъвомида психологиянинг асосий тушунтириб берувчи тамойили сифатида хукм суриб келди. Ғояларнинг мутаносиблиги деб тушиниладиган “ассоциация” атамаси фанга Локк томонидан киритилган. Бироқ, ассоциация тушунчаси психология-даги универсал тушунтириш меъзони сифатида англиялик врач Дейвид Гартли (1705-1757) томонидан ишлаб чиқилган. Гартли, ташқи оламдаги тебраниш сезги органлари, мускуллар ва мияда ўзига хос реакцияни юзага келтиради деб таҳмин қилади (“Одамни кузатиш”,1749). Бу ўринда ички тартиб ташқи тартибга параллел равишда яратилади. Бу ғоя психологияда то ХХ асргача асосий тушунтирувчи тамойил бўлиб келган. ХVIII асрда ассоционизм психологияда олдинга босилган дадил қадам бўлди, у психикани объектив оламдаги реал боғлиқликлар билан тушунтириб берди. Гартли томонидан яратилган ассоциацияларнинг ташкил топиш қонуниятлари - таъсирларнинг аралашлиги ва уларни такрорланишининг тезлиги - моҳиятига кўра психологиянинг дастлабки қонунияти бўлиб қолди. Нерв-мускул тизимининг уч элементи (сезги органи - мия - мускуллар)ни аниқлаб, Гартли нейрофизиология ва психологиянинг кейинчалик янада ривожланишига катта йўл очди. Гартли ўзининг кўплаб кашфиётлари билан психологияни бойитди. Шулардан бири, у хотирани, унинг асосида барча психик ҳодисалар амалга ошади ва у нерв системасининг умумий хусусиятидир деб ҳисоблаб, уни бошқа барча билиш жараёнларидан ажратиб олди. У ирода актида сенсомотор ва нутқ жараёнларини кўрди. Гартли биринчи бўлиб боланинг иродавий хатти-ҳаракатлари - бу унинг катталар билан бўладиган ўзаро мулоқотларида ўзлаштириб оладиган, ўз ўзига буйруқ бериши эканлигини тушунди. Қониқиш ва азобланиш ҳиссини Гартли инсон хулқининг бошланиш, ундовчи вазияти деб ҳисоблайди. Дейвид Гартлининг тадқиқотлари туфайли ХVIII асрни - ҳозирги замон илмий психологиясининг юзага келиш асри деб аташ мумкин. Чунки, Гартлининг ғоялари кейинчалик психологиянинг ривожланишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатди. ХVIII асрда немис олими Христиан Вольф (1679-1754) дастлабки йирик илмий психологик асарлари: “Эмпирик психология” (1732) ва “Рационал психология”ни чоп эттирди. Х.Вольф психологик ҳодисаларнинг тушунтириб берувчи асоси сифатида қобилиятлар тушунчасини таклиф этди. Руҳнинг фаоллигини (бу тушунча метафорик мазмунда жуда узоқ сақланиб қолган) Вольф одамнинг тасаввурга эга бўла олиш қобилияти билан боғлайди. Вольф психик ҳодисалар классификациясини турли гуруҳларга бўлиб, уларнинг ҳар бирининг асосида қобилиятлар ётишлигини қараб чиқди. Х.Вольф “ПСИХОЛОГИЯ” атамасини илмий муомалага киритди. Психология тараққиётидаги йирик муваффақиятлар табиатшуносликдаги, оламни билишдаги туб силжишлар, ҳаётни фалсафий англаш билан узвий боғлиқ. ХVIII асрда тарихийлик концепцияси юзага келади - одамларнинг ҳаёти жамият ҳаёти билан мувофиқлаштирилади, жамиятнинг ҳаётий фаолияти эса қонуниятли тарихий жараён сифатида англана бошланади. Халқнинг индивиддан устунлиги ғояси юзага келади. Индивидуал психологиянинг маданий-тарихий детерминлашганлигини тушунишнинг дастлабки ниҳоллари юзага кела бошлайди. Шарль Мотескье ўзининг “Қонунлар руҳи ҳақида”ги асарида (1748) “Одамларни қонунлар бошқаради, ва уларнинг (қонунларнинг) ўзи ҳам жамият турмуш тарзига боғлиқ бўлади” - деб эълон қилади. У даврнинг мутафаккирлари - халқнинг руҳий (маънавий-ахлоқий) фаоллиги унинг маданий-тарихий ривожланиши билан шартланади - деб таъкидлайдилар. Бу вақтга келиб одам психикаси нафақат тана ва мия билан, ва нафақат уни ўраб турган атроф муҳит билан, балки жамият шаклланишининг маданий - тарихий омиллари билан боғланган ҳолда тушунила бошлайди. Шу вақтгача мавжуд бўлган, одам онгини - тузилишли, элементлари бўйича, мохиятига кўра механистик таҳлил қилиш, энди бироз адекватроқ тадқиқотнинг тузилишли-функционал-генетик йўлига ўтказилди. Одамнинг “табиий тарихи” назарияси юзага келди. Одам физиологиясига бўлган қизиқиш кучайди. Швейцариялик олим Альберт Галлер (1708-1777)нинг 1758 йилда чоп эттирилган “Физиология асослари” асари, ҳозирги замон физиологиясининг юзага келишига асос бўлди. Эксперименталь методлардан фойдаланар экан, Галлер айрим мускулларнинг унга бевосита таъсир этувчи қўзғатувчилар таъсирига жавоб бериш қобилиятини аниқлади. Бу ҳолат физиология ва психологиянинг асосий тушунчалари: сесканувчанлик, қўзғалиш ва сезгирлик тушунчаларининг долзарблаштириб юборди. Психологиянинг ривожланишида, чех физиологи Йиржи Прохазка (1749-1820)нинг тадқиқотлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. У илк бор рефлекснинг классик таърифини берди. Прохазка, рефлекс - организмнинг уни ҳаётий фаоллиги, яшаши учун аҳамиятли бўлган, маълум бир ташқи қўзғатувчи таъсирига жавобан юзага келишлигини қайд этади. Бу билан Прохазка умумий кўринишда И.П.Павловнинг мияни аналитик-синтетик фаолияти ҳақидаги концепциясини олдиндан ифодалаб беради. “... Сезги органларида рўй берган таассуротлар, ҳис этилиши, бири иккинчисидан фарқланиши, олдинги ҳислар билан таққосланиши ва боҳоланиши керак. Шунингдек, нимадан қочиш керак, нимани қидириш ва ушлаб қолиш кераклигини ҳал қилиш керак. Жонзотларнинг ўз-ўзини ва наслини сақлаб қолиши учун муҳим бўлган бу функциялар руҳий функциялар деб аталади, бунинг учун хизмат қиладиган орган эса миядир, унинг ҳажми ва мураккаблиги шу руҳий функцияларнинг такомиллашганлик даражасига мос келади”. Йиржи Прохазка биринчи бўлиб, нерв системасининг нафақат қуйи, балки олий бўлимлари ҳам рефлектор тамойил бўйича ишлашлигини, психик фаолиятнинг барча шакллари организмнинг атроф муҳит шароитларига мослашишга қаратилишлигини, “тирик танани сақлаб қолиш”нинг умумий қонунига бўйсунишини аниқлади. Прохазка номи билан ХVIII асрдаёқ инсоният психика моҳиятини тушунишга жуда яқин борди - Прохазка психикани ташқи таъсирларни дифференциациялаш қобилияти, уларни организм эҳтиёжларига мос равишда баҳолаш ва бунинг асосида танловчан, мослашувчан хатти-ҳаракатларни амалга ошириш деб тушунади. Прохазканинг концептуал умумлаштиришлари асосида физиологлар, медиклар, нейрофизиологлар томонидан қатор тадқиқотлар амалга оширилдики, улар психологиянинг фан сифатида юзага келиши, ривожланиши, унинг илмий асосларининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган психофизиологик кашфиётларнинг яратилишига асос бўлди. Бироқ, ХIХ асрнинг биринчи ярмидаги табиатшуносликнинг ўзи янги, тушунтириб берувчи тамойилларга ўтишни тақозо қилар эди. Бу тамойиллар Чарльз Дарвин (1809-1882) томонидан ишлаб чиқилди. У “Турларнинг келиб чиқиши” (1859) асарида, биологик ривожланиш мослашувчанлик механизмлари билан шартланганлигини, турларнинг ривожланиши мавжуд муҳитга кўпроқ, яхшироқ мослаша олган индивиднинг яшаб қолиши ҳисобига амалга ошишлигини таъкидлайди. Дарвинизм психологияга организмнинг муҳит билан ўзаро муносабати тушунчасини, ички ва ташқи оламнинг мутаносиблиги тушунчаларини киритди. Дарвинизм хулқнинг янги назарий моделини шакллантирди, унга нерв-психологик жиҳатларни киритди. Дарвиннинг эволюцион назария тамойиллари инсон онгини ўрганишга тадбиқ қилина бошланди. Дарвинизм доирасида психологиянинг асосий категорияси - ҳулқ категорияси юзага келди. Дарвинизм психологиянинг янги соҳалари - зоопсихология, қиёсий ва генетик психологиянинг юзага келишига туртки бўлди. Дарвин таълимотлари асосида одам психикасининг келиб чиқиш тарихи ўрганила бошланди. Чарльз Дарвин ўз ишларининг кўпчилик қисмини одам психологиясига бағишлади (“Одамнинг келиб чиқиши”,1870; “Ҳайвонлар ва одам ҳиссиётининг ифодаланиши”, 1872). ХIХ аср ўрталарига келиб айниқса унинг иккинчи ярмида физиологик ва нейрофизиологик тадқиқотлар методлари сезиларли даражада такомиллашди. Физиологик (кейинчалик психологик) ҳодисаларни график қайд этиб бориш методикалари, турли таъсирлар остида юзага келадиган психик жараёнлар жадаллигини қайд этиб бориш ва ўлчаш имкониятлари юзага келди. Мускуллар ва нерв толаларидаги электрик потенциалларни ўрганиш асосида нерв импулслари ҳақидаги тасаввурлар шаклланди (Э. Дюба-Реймон, Н.Е.Введенский). Мажандининг ҳаракат ва сезги нерв толаларининг бир-бирларидан фарқли равишда мавжуд бўлишлиги ҳақидаги ихтироси (1822) турли мия қисмларининг тузилиши ва функциялари ўртасидаги муносабат, нисбатларни тадқиқ этишни фаоллаштириб юборди. Психик функцияларнинг мияда жойлашиши муаммолари кенг ўрганила бошланди. Француз анатом ва антропологи Пол Брок мия чап ярим шари учинчи пешона эгатининг шикастланиши нутқнинг ифодаланишини бузилишига олиб келишлигини аниқлади - нутқнинг мотор маркази - Брок маркази очилди (1866), Фрич ва Гитциглар ҳаракат марказларини очдилар (1870). Табиий-илмий ютуқлар психик ҳодисаларни табиий - илмий усуллар ёрдамида ўрганишга йўл очди, психология илмий - экспериментал фанга айлана борди. Немис файласуфи, тилшунос, психолог ва физиолог Вильгельм Вундт (1832-1920) экспериментал психологиянинг асосчиси бўлди. В.Вундт психологияни бутунлай экспериментал методлар билан ўрганишнинг кенг режасини ишлаб чиқди; у онг тузилишини экспериментал йўл билан аниқлаш масаласини қўйди. 1879 йили В.Вундт Лейпциг шаҳрида Европадаги биринчи экспериментал-психология лабораториясини ташкил қилди ва бу лаборатория тез орада Халқаро психологик тадқиқот марказига айланди. Вундт лабораториясида сезгилар, сенсомотор реакциялар, ассоциациялар ва ҳиссиётлар ўрганилган (“Физиологик психология асослари”,1881). Вундтнинг фикрига кўра бу ҳодисалар онг тузилишини ташкил қилади. Олий психик жараёнлар Вундтнинг таъкидлашича фақат маданий-тарихий (кроскультурный) усул ёрдамидагина ўрганилиши мумкин. Гельмгольц каби Вундт ҳам машҳур физиолог Мюллернинг шогирди бўлган. Физиолог сифатида сезгилар ва мускул ҳаракатларини ўрганиш билан шуғулланар экан, Вундт физиологик жараёнларга психологик омилларнинг таъсир этишлиги билан дуч келди. У психологиянинг универсал тушунтириб берувчи тамойили деб, миянинг пешона қисмида жойлашган қандайдир бир онг маркази - апперцепцияни ҳисоблайди (“Психологияга кириш”,1912). В.Вундт тадқиқотлари туфайли ХIХ асрнинг охирига келиб экспериментал психология дунёнинг кўпчилик мамлакатларида жадал ривожлана бошлади. Шу тарзда айрим мамлакатларда миллий психология мактаблари шакллана бошлади. Француз психология мактабининг асосчиси Альфред Бине (1857-1911) франциядаги биринчи психологик лабораторияни тузди (1889), пато-психология, педагогик психология ва дефектологияга асос солди, олий психик функциялар - тафаккур ва нутқни экспериментал тадқиқ этиш методларини яратди, интеллектуал ривожланганликни ўрганувчи тестлар ишлаб чиқди, психик ҳодисаларни объектив ўрганиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириб, психологияга табиий эксперимент методини жорий қилди. (“Хулоса (қилиш) психологияси” (1886); “Экспериментал психологияга кириш” (1894); “Ақлий ривожланганликни тадқиқ этиш методикаси” (1922). Америка психологиясида ХХ аср арафасида катта обрўга эга бўлган психолог ва файласуф Уильям Джемс (1842-1910), психиканинг мотор-биологик концепциясини ишлаб чиқди (“Психология принциплари”,1890). Джемс онгни вундтчасига алоҳида таркибий элементлар (сезгилар, образ, ҳиссиёт) га бўлинишини инкор қилиб, онгнинг яхлитлиги ва динамиклиги ҳақидаги ғояни илгари сурди, “онг оқими” атамасини киритиб, у онгнинг йўналганликни индивиднинг зарурати, эҳтиёжлари билан боғлайди... АҚШда амалга оширилган кейинги тадқиқотлар асосан Джемс асос солган таълимотлар асосида олиб борила бошланди. Джемс онгни нафақат унинг ташқи, ҳаракат-амалий намоён бўлиши билан, балки шахснинг табиати билан, нималарни “одам ўзиники деб ҳисоблаши” билан боғлайди. У одамда уч жиҳатни: моддий, ижтимоий ва маънавий жиҳатларни фарқлайди. Психология шахсни (ривожланганлик) даражасига кўра талқин қилиш, унинг ички ва ташқи ифодаланишини системали таҳлил қилишга ўтди. Джемс ҳиссиёт (эмоция) назариясини ишлаб чиқди (Даниялик анатом К.Ланге билан бир вақтда), унга кўра ҳиссий (эмоционал) ҳолатлар организмда рўй берадиган ўзгаришлар билан боғланади. Бу ўринда организмда рўй берадиган ўзгаришлар ҳиссиётнинг оқибати эмас, балки уни юзага келтирувчи сабаб сифатида қаралади (“биз, бизга қувончли бўлганлиги учун кулмаймиз, балки биз кулаётганимиз учун бизга қувончли”). Джемс қаламига мансуб бўлган “Психология” курси, психологиядан дарслик сифатида дунёнинг кўплаб мамлакатларида қайта-қайта нашр этилган. Джемснинг ҳиссиёт назарияси таъсири остида ҳиссиётнинг тана маханизмлари ҳақида кучли физиологик таълимот шаклланди, уни Гарвард медицина мактаби профессори Уолтер Кеннон (1871-1945) бошқарди. Кеннон эмоционал (психик) жараёнларни ички органларнинг гормонал фаоллигига таъсирини аниқлади. Дарвиннинг организмни мавжуд вазиятга мос равишда ўзаро муносабатларга киришишга олдиндан мослашиши ҳақидаги таълимотидан фойдаланган ҳолда, Кеннон ички органлар ҳолатининг ўзгаришида, шу олдиндан мослашиш, тайёр бўлишни намоён бўлишини ўз тажрибаларида аниқлади. У, жумладан, организмнинг ҳиссий зўриқиш вазиятларида қўшимча қувват олишидаги “адреналин омили” деб аталган омилни аниқлади. Ҳиссиёт механизмини назарий англашда сезиларли силжишни амалга оширди. Джемс-Ланге периферик назариясига ҳиссиётнинг нерогумораль назарияси қарши қўйилди. Кеннон ҳиссиёт қобиқ ости маркази - таламуснинг функцияси эканлигини аниқлади. Ҳиссиётни тадқиқ этиш Кеннонни организмларнинг ўз-ўзини бошқаришнинг асосий тамойили - гомеостаз тамойилини, организмнинг ички муҳитини доимийлигининг автоматик таъминлаб турилиши механизмини очишига олиб келди (“Тананинг донолиги”, 1932). Download 117.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling