Режа: Qishloq xo‘jaligi korxonalarida moliyaviy natijalar to‘g‘risida hisobotni to‘lg‘azish xususiyatlari


Молиявий фаолиятга доир даромадларнинг ҳисоби


Download 45.29 Kb.
bet13/15
Sana20.12.2022
Hajmi45.29 Kb.
#1035598
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Феруз бухгалтерия hisobi

Молиявий фаолиятга доир даромадларнинг ҳисоби. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида молиявий фаолиятга доир даромадларга дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар, узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар, қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар, хорижий валютада ифодаланган баланс моддалари бўйича ижобий курс фарқлари (ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган қишлоқ хўжалик корхоналарида) киради. Бу турдаги даромадларнинг ҳисоби 9500 «Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар» счётлар тизимида очилган алоҳида счётларнинг кредитида олиб борилади. Бунда 4010, 4800, 5020, 5200 ва бошқа аниқ даромадларни ифодаловчи счётлар дебетланади. Ҳисобот йили охирида 9500 «Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар» счёти ёпилади, яъни унинг кредитида тўпланган суммага Дебет 9500«Молиявий фаолият олинган даромадлар» Кредит 9910 «Молиявий натижа» ёзуви берилади.
Молиявий фаолиятга доир харажатларнинг ҳисоби. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида молиявий фаолиятга доир харажатларга олинган кредит ва қарзлар учун тўланган фоизлар, узоқ муддатли ижара бўйича фоиз тўловлари, қимматли қоғозларни чиқаришга доир харажатлар, хорижий валютада ифодаланган баланс моддалари бўйича салбий курс фарқлари (ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган қишлоқ хўжалик корхоналарида) киради. Бу турдаги харажатларнинг ҳисоби 9600 «Молиявий фаолиятга доир харажатлар» счётлар тизимида очилган алоҳида счётларнинг дебетида олиб борилади. Бунда 5200, 6010, 6900 ва бошқа аниқ харажатларни ифодаловчи счётлар кредитланади. Ҳисобот йили охирида 9600 «Молиявий фаолиятга доир харажатлар» счёти ёпилади, яъни унинг дебетида тўпланган суммага Дебет 9910 «Молиявий натижа» Кредит 9600«Молиявий фаолиятга доир харажатлар» ёзуви берилади.
Фойда кўрсаткичларини аниқлаш ва уларнинг ҳисоби. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида бошқа юридик шахслар сингари бешта фойда кўрсаткичи аниқланади ва улар «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда»да акс эттирилади. Республикамизда амалда бўлган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»га мувофиқ ушбу фойда кўрсаткичлари қуйидагича аниқланади:



Download 45.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling