Режа: Режа: К. Маркснинг иқтисодий назарияси


К.Маркснинг иқтисодий қарашлари Россияда ХХ асрнинг бошларида кенг тарқалди


Download 1.51 Mb.
bet3/4
Sana24.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1114671
1   2   3   4
Bog'liq
9-мавзу

К.Маркснинг иқтисодий қарашлари Россияда ХХ асрнинг бошларида кенг тарқалди.


Россияда марксизмнинг ривожланиши ўзига хос шароитлар даврида юз берди. Жамиятни тинч йўл билан ёки ва инқилоб ёрдамида ислоҳ этиш тарафдорлари ўртасида ғоявий курашлар давом этди.
Россия Ғарб мамлакатларидан ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан орқада қолганлиги боис иқтисодий назария ушбу қолоқликдан чиқиш йўлларини қидириш, мамлакатда кечаётган қарама-қаршиликлар бартараф этишга хизмат қилиши зарур эди.
Фуқаролар урушидан кейин ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган иқтисодий сиёсатда давлат социализми назариясига асос солинди.

ХХ асрнинг 20-30 йилларида Россиядаги радикал иқтисодий ўзгаришлар асосини мамлакатни саноатлаштириш йўлини излаш муаммоси ташкил этди. Чунки бу даврда иқтисодиётнинг асосини миллионлаб деҳқон хўжаликлари ташкил этар эди.

ХХ асрнинг 20-30 йилларида Россиядаги радикал иқтисодий ўзгаришлар асосини мамлакатни саноатлаштириш йўлини излаш муаммоси ташкил этди. Чунки бу даврда иқтисодиётнинг асосини миллионлаб деҳқон хўжаликлари ташкил этар эди.


Аммо ХХ асрнинг 30-йилларида бозор иқтисодиёти қонуниятларини амалиётга татбиқ этишга қаратилган барча уринишлар барҳам топди.
Иқтисодчилар, сиёсатчилар томонидан режали иқтисодиёт ва бозор иқтисодиёти ўртасидаги нисбат қандай бўлиши зарур, деган баҳс мунозаралар давом этди.

Марксча иқтисодий ғоялардаги асосий мезон тарих синовида ўзини оқламади. Ушбу ҳолатни социалистик мамлакатлар иқтисодиёти тажрибасида кузатиш мумкин.


Асосий мезон дейилганда, хусусий мулкчилик муносабатлари назарда тутилади. Маркс таълимоти барча зиддиятларнинг асосини хусусий мулк билан боғлаган. Хусусий мулк жамият ривожининг бош тўғоноғи сифатида тушунтирилган.
Ривожланган мамлакатлар тараққиёти эса ушбу фикрнинг хатолигини кўрсатди. Капитализмнинг муқаррар халокати тўғрисидаги башорат ҳам рўёбга чиқмади. Собиқ социалистик мамлакатлар иқтисодиёти инқирозга учради, бозор иқтисодиётига ўтиш заруратга айланди.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling