ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ “БАНК ҲИСОБИ ВА АУДИТ” КАФЕДРАСИ “ПУЛ ВА БАНКЛАР” ФАНИДАН О.О. ХУДОЁРОВНИНГ ТАҚДИМОТИ МАВЗУ : ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК ТИЗИМИ ВА УНИНГ ТАРКИБИ РЕЖА РЕЖА 1. Ўзбекистон банк тизимининг ташкил топиши ва ривожланиши. 2. ЎзР банк тизимининг ҳуқуқий асослари. 3. Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар.
Банк тизими – бу маълум тарихий давр ичида шаклланган ва тегишли қонун ҳужжатлари асосида мамлакатда пул-кредит муносабатларини ташкил этадиган ва тартибга соладиган муассасалар мажмуидир.
Ўзбекистонда банк тизими икки поғонали бўлиб, банклар тизимининг биринчи поғонаси – бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, иккинчи поғонаси – тижорат банклари ҳисобланади. Ўзбекистонда банк тизими икки поғонали бўлиб, банклар тизимининг биринчи поғонаси – бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, иккинчи поғонаси – тижорат банклари ҳисобланади. Мамлакатимизда банкларнинг ривожланишини икки йирик даврга бўлиб қараш мумкин. Мамлакатимизда банкларнинг ривожланишини икки йирик даврга бўлиб қараш мумкин. Биринчи давр бу – Ўзбекистон мустақилликка эришгунгача бўлган даврдаги банк тизими ва иккинчи давр Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги даврдаги банк тизими ва унинг ривожланиш босқичларини ўз ичига олади. Ўзбекистон мустақилликка эришгунгача бўлган даврдаги банк тизими: Ўзбекистон мустақилликка эришгунгача бўлган даврдаги банк тизими: – биринчи босқич ХIХ асрнинг охиридан 1930-32 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу давр ичида олдинги мавжуд бўлган банклар заминида Собиқ Совет Иттифоқининг кредит тизими ташкил қилинди. Бу даврда 30-йилларда иқтисоднинг ривожланишига мос келувчи банклар: тармоқ банклари, ўлка банклари, тижорат банклари, махсус банклар, давлат банклари каби банклар фаолият кўрсатган;
Do'stlaringiz bilan baham: |