Режа режа ўзбекистон банк тизимининг ташкил топиши ва ривожланиши


Қуйидагилар Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишлари деб белгиланди


Download 24.12 Kb.
bet5/6
Sana07.04.2023
Hajmi24.12 Kb.
#1337040
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-мавзу. Ўзбекистон Республикаси банк тизими ва унинг таркиби 5cd9f05b9e62ae82a0d728bea273fd70

Қуйидагилар Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишлари деб белгиланди:

  • нархлар барқарорлиги;
  • банк тизими барқарорлиги ва ривожланиши;
  • тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланиши.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида банк тизимини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар

* илғор халқаро тажрибада қўлланиладиган инструментлардан фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш;

* банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш;

* банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш;

* банкларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш;

* истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида банк тизимини ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар

1. Миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш.

2. Банк фаолиятини тартибга солувчи замонавий тамойил ва механизмларни жорий қилиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишига йўл қўймаётган тўсиқларни бартараф этиш.

3. Нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажми ва қамровини ошириш, шу жумладан, иқтисодиёт соҳаларида тўловларнинг замонавий электрон шаклларини жорий қилиш ва тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, шунингдек, банкдан ташқари айланмани қисқартириш.

4. Банк кассаларига нақд пул тушумларини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш.

Банк тизимини ривожлантириш муаммолари

1. Миллий валютанинг қадрсизланиш суръатини ва инфляция даражасининг юқори эканлиги.

Миллий валюта муомалага киритилган вақтдаги (1994 йил июль) илк валюта савдосида сўмнинг 1 АҚШ долларига нисбатан номинал алмашув курси 7,00 сўмни ташкил этган эди. 2018 йилнинг октябрь ойига келиб, унинг курси 8200,00 сўмдан ошди. 2020 йил май ойига келиб эса 1 АҚШ доллари 10 000 сўмдан ошди.


Download 24.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling