X сарфланган вакт = 12000
_______ = 24 минут
50
Аниқ шароитда ўртача арифметик ёки ўртача гармоник формуласини қўллаш қуйидаги ҳолатларга боғлиқдир. Маълумки, ҳар қандай ўртача миқдор иккита кўрсаткичнинг бир-бирига бўлган нисбатидан юзага чиқади. Биринчи кўрсаткич ўрталаштирилаётган белгининг умумий ҳажмини ифодаласа, иккинчи кўрсаткич ўрталаштирилаётган белгининг миқдорини (сонини, оғирлигини, вазнини, учрашиш тезлигини) белгилайди. Ўртачанинг у ёки бу турдаги формуласини танлаш ҳам шу касрнинг сурати ва махражи маълум ва номаълумларга боғлиқдир:
- Агарда, белгининг ҳажми ва миқдори маълум бўла туриб, алоҳида даражалари номаълум бўлса, у ҳолда ўртача миқдор ўртача арифметик (оддий) формула ёрдамида ҳисобланади;
- Агарда, белгининг ҳажмини ифодаловчи маълумот (яъни нисбатнинг сурати) ва белгининг алоҳида даражалари маълум бўлса, у ҳолда ўртача миқдор ўртача гармоник тортилган формула ёрдамида ҳисобланади;
Демак, ўртача миқдорларни ҳисоблашга киришишдан олдин даставвал нисбатни аниқлаб олиш лозим. Сўнгра қайси бири маълум, қайси бири номаълумлигига қараб, ўртачани у ёки бу формула ёрдамида ҳисоблаш кераклиги аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |