Режа: Сайлов тушунчаси, моҳияти ва типлари. Сайловларнинг демократик принциплари
Ўзбекистонда демократик сайловлар тизимининг қарор топиши ва ривожланиши
Download 48.88 Kb.
|
Стратегия - 10 Мавзу
3. Ўзбекистонда демократик сайловлар тизимининг қарор топиши ва ривожланиши
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган сайловлар ўтказишнинг демократик тамойиллари ҳам фуқаролик жамияти яшовчанлигини таъминлай олиш қобилиятини ўзида ифодалайди. Айниқса, у мамлакатда демократик сайлов тизимининг шаклланиши учун қулай ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиб бериши билан ажралиб туради. Мамлакатда шаклланган сайлов тизимига доир ҳуқуқий асослар парламент, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларини шакллантириш тамойиллари ва фуқароларнинг сайловларда қатнашиш ҳуқуқини, мамлакатда халқ ҳокимиятини амалга ошириш ва давлатнинг умуминсоний манфаатлар тамойиллари асосида ташкил этишнинг муҳим демократик пойдеворидир. Республикада сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари парламент ва бошқа вакиллик органларига сайловларда жамоатчилик фикрини ҳар томонлама аниқлаш, номзодларнинг шахсий фазилатларини билиш, сайловчиларнинг фақатгина овоз беришгина эмас, балки уларнинг сайлов кампаниясида бевосита иштирок этиши учун ҳам демократик муҳит яратишга йўналтирилгандир. Ўзбекистонда шаклланган демократик cайловларнинг муҳим демократик тамойилларидан бири шуки, мамлакат Президенти муқобиллик асосида, бевосита сайловчилар томонидан сайланади. Шунингдек, Олий Мажлиснинг қуйи палатаси – Қонунчилик палатаси депутатлари бевосита сайловчилар томонидан сайланиши анъанага айланди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, шаҳар ва туман халқ депутатлари ҳам тўғридан-тўғри халқ томонидан сайланади. Ўзбекистонда сайловлар халқ ҳокимиятчилигини амалга ошириш заруриятидан келиб чиқиб, унда халқ томонидан давлат ҳокимиятини шакллантириш ва унинг фаолиятини назорат этишни халқчиллик асосида амалга ошириш мақсадлари мужассамлашган. Шунингдек, сайловлар даврида «халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир»12, деган демократик тамойилни амалга ошириш имкониятлари туғилади. Фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришдаги иштироклари сайловлар даврида аниқ ва равшан намоён бўлади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасида «бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади»13, дейилади. Мазкур конституциявий қоидадаги «давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш» сўзининг асл маъноси давлат органларини халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланишини англатади. Ўзбекистонда сайловлардаги тенглик ҳуқуқи тамойили Конституциянинг 117-моддасида қуйидагича мустаҳкамланган: «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади. …Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади»14. Ўзбекистонда сайловларнинг ҳуқуқий асослари ривожланган мамлакатларда кенг ёйилган демократик тамойиллар асосида шаклланди. 2003 йил 29 августда Олий Мажлис томонидан 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниши натижасида унга демократик қадриятларга хос бўлган янги тўлдиришлар ва ўзгартишлар киритилди. 1994 йил 5 майда парламент томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Шунингдек, 2003 йил 29 августда Олий Мажлис томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунига (1994 йил 5 май) ҳам ўзгартишлар ва тўлдиришлар киритилди. Мазкур қонунлар демократик сайловларни амалга оширишнинг демократик тамойиллари асоси сифатида катта синовлардан ўтди. Ўзбекистонда Сенатни шакллантиришда маҳаллий вакиллик органларига Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш ваколатлари берилиши – ҳудудий манфаатларнинг қонунларда ифодаланиши учун шарт-шароитлар яратди. Шу билан бирга, маҳаллий халқ депутатларининг Сенат аъзоларини сайлашда бевосита иштирок этиши вакиллик демократиясининг шаклланишига, шунингдек, уларнинг умуммиллий давлат бошқаруви фаолиятларида бевосита иштирок этишлари учун ҳуқуқий имкониятлар яратди. Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунига биноан халқ депутатлари Кенгашларига «сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган»15 фуқаролар сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Олий Мажлис умумдавлат аҳамиятига эга олий қарорлар қабул қилувчи орган бўлгани учун ҳам Конституцияда (77-модда) унинг ҳар иккала палатаси – Қонунчилик палатасига депутат ва Сенатга аъзо бўлиб сайланиш ҳуқуқини 25 ёшга тўлган фуқароларга берилиши мустаҳкамланди16. Ўзбекистон сайлов тизимидаги тенг сайлов ҳуқуқи қуйидагиларни англатади: «ҳар бир фуқаро бир овозга эга. Фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгадирлар»17. Тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи ҳокимият вакиллик органларига сайлов тўғридан-тўғри ўтказилишини англатади: беистисно барча Кенгашларнинг депутатлари фуқаролар томонидан бевосита сайланадилар18. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуннинг 5-моддасида сайловларда яширин овоз бериш қоидаси қуйидагича ифодаланган: «Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида эркин ва яширин овоз берилади. Овоз берувчиларнинг хоҳиш-иродаси назорат қилинишига йўл қўйилмайди»19. Ўзбекистонда бошқа қуйи вакиллик органларига сайловлар тўғрисидаги қонунларда ҳам яширин овоз бериш тамойили мустаҳкамланди. Миллий мустақиллик йилларида маҳаллий вакиллик органларига сайловларга доир ҳуқуқий асослар ҳам такомиллашди. Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунининг (1994 й. 5 май) 1-моддасида Ўзбекистонда маҳаллий вакиллик органларига сайлов ўтказишнинг асосий тамойиллари демократик қадриятлар талаблари даражасида белгилаб қўйилди: «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида беш йил муддатга ўтказилади. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар»20. Демак, Ўзбекистонда вакиллик органларига сайловларнинг ҳуқуқий асослари ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти талаблари даражасида ифодаланмоқда. Вакиллик органлари депутатлигига номзодлар сиёсий партиялар томонидан кўрсатилиши бу органларнинг қуйидаги демократик қадриятлар асосида фаолият кўрсатишига шарт-шароитлар ва имкониятлар яратади: -уларнинг нисбатан мустақил қарорлар кабул қилишлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти фаолиятини холисона баҳолашлари; -жамиятдаги турли ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатлари ва сиёсий иродаларини вакиллик органларида ифодалаш, улар қарорларида акс эттириш; -вакиллик органларидаги турли партиявий фракциялар ўртасидаги мулоқотлар, баҳс ва мунозаралар асосида пишиқ ва пухта қарорлар қабул қилиш; -сайловчиларнинг номзодлар орасидан ўзларига муносибларини танлаш ҳуқуқини рўёбга чиқариш; -халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сиёсий партиялар фаолиятида иштирок этган, олдиндан сайловчилар «танлови»дан ўтган, тажрибали ва халқчил номзодларни депутат бўлиб сайланишларига имконият яратиш. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунларга киритилган ўзгартишлар ва тўлдиришлар, «Сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштириш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши билан маҳаллий вакиллик органларини сайлаш жараёнларини демократик принциплар асосида ташкил этиш шарт-шароитлари шаклланди. Маҳаллий вакиллик органларини шакллантиришда сиёсий партияларнинг иштирок этиши учун кенг имкониятлар яратилди. Мамлакатда амалга оширилаётган сайловларга доир қонунчиликни такомиллаштириш жараёнлари фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш, фуқаролар эркинлиги ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш билан узвий боғлиқликдаги ўзгаришлардир. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш кампанияларида сиёсий партиялар, жамоат ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролар фаоллигини ошириш, бу жараёнларнинг демократик қадриятлар асосида кечишини таъминлаш учун сайлов тизимини фуқаролар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан уйғунлаштира олиш қобилиятига эга бўлган ҳуқуқий асосларни ривожлантирилиши – фуқаролик жамиятига хос бўлган белгилардан биридир. Ўзбекистон парламентига демократик тамойиллар асосидаги сайловлар илк бор 1994 йил 25 декабрда ўтказилди. Мустақиллик даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ўтказилган биринчи сайлов мамлакатда тобора тараққий топаётган демократик жараёнларнинг амалдаги ифодаси бўлди. Кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида ўтган сайловларда фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳар жиҳатдан қадрланди21. 1999 йил 5 декабрда бўлиб ўтган демократик қадриятлар асосидаги сайловга тайёргарлик кўришга доир ташкилий-оммавий ишлар натижасида мамлакатда 250 та ҳудудий сайлов округлари тузилди, 7723 та сайлов участкаси ташкил этилди. Округ ва участка сайлов комиссиялари таркибида 100 мингдан зиёд масъул фаоллар фаолият кўрсатдилар. Сайлов ҳуқуқига эга бўлган 12,5 миллиондан ортиқ фуқароларнинг рўйхати тузилди. Сайлов жараёнлари натижаларига биноан (2000 январдаги ҳолат) Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 48 та, «Ватан тараққиёти» партиясидан 20 та, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 10 та, «Адолат» социал-демократик партиясидан 11 та, «Фидокорлар» миллий-демократик партиясидан 34 та, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан 16 та, ҳокимият вакиллик органларидан 110 та депутатлар сайландилар. Уларнинг 18 таси аёллардан иборат бўлди. Шунингдек, 1999 йил 5 декабрда бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар ҳам демократик тамойиллар асосида ўтказилди. Бу сайловларда 5 та сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органлари, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан депутатликка номзодлар кўрсатишнинг қонуний асослари ўрнатилиб, унда турли хил ижтимоий қатлам ва гуруҳлар ўз вакилларининг депутат бўлиб сайланишлари учун курашдилар22. 2000 йил 9 январда мамлакатимизда ўтказилган Президентлик сайлови ҳам демократик тамойиллар - кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида ўтказилди. Номзодларнинг сайловолди ташвиқотлари ошкоралик ва тенг ҳуқуқлилик асосида олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг юксак даражада ўтиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Ўтказилган Президентлик сайлови натижалари қуйидагича бўлди: сайловда 12746.903 сайлов ҳуқуқига эга фуқаролардан 12123.199 та сайловчилар иштирок этди. «Фидокорлар» миллий демократик партияси номзоди Ислом Абдуғаниевич Каримов учун 11147.621 сайловчи, яъни сайловчиларнинг 91,90 фоизи овоз бердилар. Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзоди Абдулҳафиз Мараҳимович Жалолов учун 505.161 сайловчи, яъни сайловчиларнинг 4,17 фоизи овоз берди23. Ўзбекистонда сайлов қонунчилигининг ривожланишига уйғун равишда фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти ҳам юксалиб борди. Айниқса, мустақиллик йилларида фуқароларнинг сайловлардаги иштирокининг фаоллиги, уларнинг сайловларга нисбатан муносабатларининг ўзгариб бориши, халқнинг демократик қадриятларни ўз турмуш тарзига сингдириб бориши аниқ сезилди. 2004 йил 26 декабрда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтди. Сайловлар жараёнлари Конституция ва қонунлар талаблари даражасида ўтказилди. Қонунларга киритилган янгиликлар – вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг парламент қуйи палатасига депутатликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқининг қонундан чиқарилиши, сиёсий партиялар депутатликка номзодлари рўйхатида хотин-қизларнинг камида 30 фоиз бўлиши шарт этиб қўйилиши, шунингдек сиёсий партиялар фаолиятини молиялаштиришга доир махсус қонуннинг қабул қилиниши сайловларнинг демократик мазмунини янада бойитди. Сайловда Парламент Қонунчилик палатасидаги 120 та депутатлик ўринларига 489 номзод кўрсатилди. Жумладан, сиёсий партиялардан – 435 номзод ва сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳларидан – 54 номзод сайловларда депутатлик ўринлари учун курашдилар. Сайловда 12197159 (барча сайловчиларнинг 85,1 фоизи) сайловчилар қатнашди. Ўтказилган сайловлар натижасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қонунчилик палатасидаги 41 ўринни (34,2 %) эгаллади. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 28 та депутат (23,3 %) сайланди. Шунингдек, «Фидокорлар» миллий демократик партиясининг 18 та номзоди (15,0 %) , «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 11 та номзоди (9,2 %) , «Адолат» социал-демократик партиясининг 10 та номзоди (8,3 %) Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди24. Сайлов округларининг деярли 77 фоизида бир депутатлик мандати учун 4-6 та номзодлар ўзаро кураш олиб борди. Сайлов кампаниясидаги ўзаро баҳс-мунозаралар, шунингдек овоз бериш натижалари шуни кўрсатдики, сайловчилар кўпроқ сайловолди дастурлари ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этишга қаратилган, демократик ислоҳотлар тарафдори бўлган номзодлар учун хайрихоҳ бўлдилар. Бу сайловда олдинги парламентнинг фақат 18 та собиқ депутати Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди. Сайловда сиёсий партиялар ва ташаббускор гуруҳларнинг 32 мингдан ортиқ кузатувчилари сайлов кампаниясида фаол иштирок этди. Уларнинг сайлов қонунчилигига қатъий амал қилишни таъминлашдаги ҳиссаси катта бўлди. Сайлов қонунчилигига янги киритилган – сиёсий партияларнинг депутатликка номзодларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар бўлишини шарт қилиб қўйилганлиги ўзининг ижобий натижасини берди. Қонунчилик палатасига 159 та хотин-қизларнинг номзодлари қўйилиб, улар ўзларининг фаоллигини намойиш этди. 21 та аёл (17,5 %) Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди. 2004 йил 26 декабрдаги, шунингдек, 2005 йил 9 январдаги такрорий сайловларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 120 депутатдан иборат таркибда сайланди25. Ўзбекистонда мустақиллик даврида ўтказилган сайловлар натижаларининг таҳлили шуни кўрсатдики, мамлакатда демократик қадриятларни миллий анъаналар билан уйғунлаштириш асосидаги ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бормоқда. Мамлакатдаги сайловларга доир қонунчилик асосларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сонининг 120 тадан 150 тага оширилиши, жумладан, Ўзбекистон экология ҳаракатига ўзининг 15 та вакилини Қонунчилик палатаси таркибига депутат қилиб киритиш ҳуқуқининг берилиши, 2009 йил 27 декабрдаги сайловда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқини фақат 4 та сиёсий партияларга берилиши (бу сайловда ташаббускорлар гуруҳларидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқининг бекор қилиниши) Қонунчилик палатасининг янги таркибини янада сифатли бўлишини таъминлаш, шунингдек, сиёсий партияларнинг сайловчилар иродасини қонунларда янада кўпроқ ифодалай олишлари учун ҳуқуқий ва сиёсий шарт-шароитлар яратди. 2009 йил 27 декабрдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловда бир дeпутатлик мандати учун 99 та сайлoв oкругида 4 нафардан нoмзoд, 36 та сайлoв oкругида 3 нафардан нoмзoд кураш oлиб бoрди. Мамлакат бўйича рўйхатга олинган 17 млн. 215700 нафар сайлoвчидан 15 млн. 108 мингдан oртиқ ёки сайлoвчиларнинг 87,8 фoизи қатнашди. Oвoз бeриш натижаларига кўра, 96 та сайлoв oкругида Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатаси дeпутатлари сайланди. Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатасига сайлoв бўйича 39 та сайлoв oкругида нoмзoдларнинг бирoртаси ҳам сайланиш учун зарур oвoзни тўплай oлмаганлиги учун мазкур oкругларда такрoрий oвoз бeришни 2010 йил 10 январда ўтказилди. 2009 йил 27 декабрдаги ва 2010 йил 10 январдаги сайловлар натижаларига биноан сайланган депутатларнинг 53 таси – Тадбиркoрлар ва ишбилармoнлар ҳаракати – Ўзбeкистoн Либeрал дeмoкратик партиясидан, 31 таси – Ўзбeкистoн “Миллий тикланиш” дeмoкратик партиясидан, 32 таси – Ўзбeкистoн Xалқ дeмoкратик партиясидан ва 19 таси – Ўзбeкистoн “Адoлат” сoциал-дeмoкратик партияси кўрсатган номзодлардан иборат эди. Шунингдек, Ўзбeкистoн Экологик ҳаракатининг Кoнфeрeнциясида Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатасининг 15 нафар дeпутати сайланди. Ҳаммаси бўлиб 150 та депутат сайланди. 2009 йил 27 декабрда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашларига ўтказилган сайловларда сайланган депутатларнинг 2054 таси (33,5 %) – Тадбиркoрлар ва ишбилармoнлар ҳаракати – Ўзбeкистoн Либeрал дeмoкратик партиясидан, 936 таси (15,2 %) – Ўзбeкистoн “Миллий тикланиш” дeмoкратик партиясидан, 2575 таси (41,9 %) – Ўзбeкистoн Xалқ дeмoкратик партиясидан, 443 таси (7,2 %) – Ўзбeкистoн “Адoлат” сoциал-дeмoкратик партияси кўрсатган номзодлардан иборат эди. Шунингдек, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари номзодларидан 131 таси (2,1 %) депутатлик мандатини қўлга киритди26. Мамлакат тарихида иккинчи марта прарламентнинг юқори палатаси – Олий Мажлис Сенатига сайловлар ўтказилди. 2009 йил январь ойида Олий Мажлис Сенатига вакиллик органлари – Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари иштирокида яширин овоз бериш йўли билан сайловлар бўлиб ўтди. Бу сайловлар кампаниясида маҳаллий депутатлар орасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари – 84 та сенаторлар сайланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Олий Мажлис Сенатининг 16 та аъзоси тайинланди. Умуман, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар демократик сайловлар институтини давлат органларини шакллантиришнинг муҳим воситаси сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлади, жамият аъзоларининг манфаатлари ва иродасини сиёсий қарорларда ифодаланиш жараёнларини таъминлаб бера олиш мақсадида ҳуқуқий асосларни янада такомиллашишига имконият яратди. Шунингдек, қонунчиликдаги ўзгаришлар фуқароларнинг демократик сайловлар воситасида олий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини назорат қила олишлари учун кенг имкониятлар яратди. Мамлакатда сайловларнинг фуқаролик жамияти институти сифатида шаклланиши, уларнинг халқ томонидан эътироф этилиши, шунингдек, сайловлар жараёнларига замонавий демократик тамойилларнинг жорий этилиши натижасида фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаолликлари, сиёсий жараёнлардаги иштироклари ошиб бормоқда. Ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасидан маълумки, давлат ҳокимият органларига сайловлар демократик сиёсий жараённинг таркибий қисми ҳисобланади. Ҳозирги даврда давлат ҳокимият органларини шакллантиришга доир демократик сайловлар жаҳондаги аксарият мамлакатлар сиёсий ҳаётидаги табиий бир жараёнига айланди. Жаҳонда сиёсий ҳокимият органларига сайловлар ўтказилмайдиган бирон-бир мамлакатни топиш қийин масала бўлиб қолди. Ҳар қандай жамиятнинг авторитаризмдан демократияга ўтиш жараёни сайловлар тизимини демократлаштириш билан узвий равишда боғлиқдир. Бу мураккаб вазифани ҳал этиш ўтиш даврининг қатор босқичларини сиёсий технологиялар, жумладан, такрорланиб турувчи сайлов жараёнлари воситасида демократлаштиришни талаб этади. Демократияга, айниқса фуқаролик жамиятига босқичма-босқичлик асосида ўтиш турли даражалардаги давлат ҳокимияти органларига бўладиган қуйидаги сайловлар билан боғлиқдир: ўзини ўзи бошқаришнинг маҳаллий тизилмаларини сайлаш; минтақавий даражаларда сиёсий партиялар ва ҳаракатларни шакллантириш ва уларнинг раҳбар органларини сайлаш йўли билан сайлов олди курашлари сиёсий кенгликларини шакллантириш; парламентни сайлаш; давлат раҳбарини сайлаш; ижро ҳокимияти раҳбариятини сайлаш. Шу тариқа фуқаролик жамиятини ривожлантириш демократик сайловлар воситасида рўй бера бошлади. 2010 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”нинг тўртинчи қисми “Ўзбeкистoндa сaйлoв ҳуқуқи эркинлигини тaъминлaш вa сaйлoв қoнунчилигини ривoжлaнтириш” масалаларига бағишланди. Унда қуйидaги қoнунчилик тaшaббуслaрини aмaлгa oшириш мaқсaди илгари сурилди: -“Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 27-мoддaси ҳaмдa “Хaлқ дeпутaтлaри вилoят, тумaн вa шaҳaр Кeнгaшлaригa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 25-мoддaсигa ўзгaртиш вa қўшимчaлaр киритиш, унда асосан пaртиялaрaрo рaқoбaтнинг кучaйиши, сaйлoвoлди тaшвиқoтининг шaкл вa усуллaри тoбoрa турли-тумaн вa кeнг миқёсгa эгa бўлиб бoрaётгaни билaн изoҳлaниши, шунинг учун сaйлoв қoнунчилигидa сaйлoв кaмпaниясининг ушбу муҳим бoсқичини aмaлгa oшириш жaрaёнидa дeпутaтликкa нoмзoдлaр вa сиёсий пaртиялaргa тeнг шaрoитлaр ярaтиш мexaнизмлaрининг сaмaрaдoрлигини oширишгa қaрaтилгaн нoрмaлaрни нaзaрдa тутиш лoзим” лиги; -“Сaйлoвoлди тaшвиқoти” тушунчaсининг ўзигa aниқ тaъриф бериш, бундaй тaшвиқoтни oлиб бoриш шaртлaри, турлaри, руxсaт этилгaн шaкл ҳaмдa усуллaрини қoнунчилик йўли билaн бeлгилaб қўйиш зaрурлиги; -“Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 27-мoддaсигa сaйлoвoлди тaшвиқoтини нaфaқaт сaйлoв куни, бaлки oвoз бериш бoшлaнишидaн бир кун oлдин ҳaм oлиб бoриш мумкин эмaслиги тўғрисидaги нoрмaни киритиш; -“Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 41-мoддaси ҳaмдa “Хaлқ дeпутaтлaри вилoят, тумaн вa шaҳaр Кeнгaшлaригa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 38-мoддaсигa oлдин oвoз бериш тaртиб-қoидaси билaн бoғлиқ қўшимчaлaр киритиш; -“Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғрисидa”ги, “Хaлқ дeпутaтлaри вилoят, тумaн вa шaҳaр Кeнгaшлaригa сaйлoв тўғрисидa”ги қoнунлaргa “oвoз бериш кунигa қaдaр қoлгaн бeш кун ичидa, шунингдeк, oвoз бериш куни жaмoaт фикри сўрoвлaри нaтижaлaрини, сaйлoв нaтижaлaри прoгнoзлaрини вa ўткaзилaётгaн сaйлoв билaн бoғлиқ бoшқa тaдқиқoтлaрни нaшр этиш (эълoн қилиш), шунингдeк, улaрни умумий фoйдaлaнишдaги axбoрoт-тeлeкoммуникaция тaрмoқлaригa (шу жумлaдaн, Интeрнeт тaрмoғигa) жoйлaштириш тaқиқлaнaди” дeгaн нoрмaни киритиш; -Ўзбeкистoн Экoлoгик ҳaрaкaтидaн Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси Қoнунчилик пaлaтaсигa дeпутaтлaр сaйлoвининг oчиқлиги вa oшкoрaлигини тaъминлaш мaқсaдидa “Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлисигa сaйлoв тўғрисидa”ги Қoнуннинг 6-мoддaсигa Ўзбeкистoн Экoлoгик ҳaрaкaтининг Қoнунчилик пaлaтaси дeпутaтлaрини сaйлaш бўйичa кoнфeрeнциялaридa кузaтувчилaрнинг иштирoк этиш ҳуқуқини бeлгилaб бeрaдигaн қўшимчa киритиш. Сайловлар қонунчилигига мазкур ўзгаришлар ва қўшимчаларни киритиш мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, давлат ҳокимиятини шакллантиришда фуқароларнинг сиёсий партиялар воситасида иштирок этишларини ҳуқуқий жиҳатлардан таъминлаш, инсоннинг ўз сиёсий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳаётда амалга ошира олишлари учун имкониятлар яратиш, ҳокимият органлари фаолиятини ошкоралик асосида кечиши каби демократик қадриятларни шакллантиришга қаратилди. Айниқса, сайловлар кампаниясида дeпутaтликкa нoмзoдлaр вa сиёсий пaртиялaр учун тeнг шaрoитлaр ярaтиш мexaнизмлaрининг сaмaрaдoрлигини oширишга доир янги ҳуқуқий нoрмaлaрни киритиш демократик сайловларнинг тенглик, ошкоралик, халқ иродасини ифодалаш тамойиллари асосида ўтишини таъминлаб, фуқаролик жамияти учун хос бўлган ижтимоий адолатни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиб беришига муҳим эътибор қаратилди. Қолаверса, пaртиялaрaрo рaқoбaтнинг кучaйиши учун ҳуқуқий асослар яратиш конструктив мухолифат фаолияти учун кенг йўл очиб беришига кенг имкониятлар яратади. Мамлакатда 2014 йилнинг декабрь ойида ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Сенати ва маҳаллий вакилик органларига сайловлар фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришни ривожлантиришнинг омили сифатида намоён бўлди.Сайлов кампаниясини ўтказишни Марказий, 135 та округ ва 9035 та, шу жумладан хориждаги 44 та участка сайлов комиссиялари таъминлади. 2014 йилда Конституциянинг 117-моддасига киритилган тузатишларга асосан Марказий сайлов комиссиясига доимий фаолият кўрсатувчи, мустақил конституциявий орган мақоми берилди. Унинг фаолияти принциплари тасдиқланди: мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик. Сайлов кампаниясининг бориши ҳақида жамоатчиликни объектив ва тезкор тарзда хабардор қилиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси сайловларни ёритиш бўйича Республика матбуот марказини, вилоят сайлов комиссиялари ҳузурида эса матбуот гуруҳларини тузди. Сайловни ўтказиш билан боғлиқ ахборотлар Марказий сайлов комиссиясининг веб-сайтига жойлаштирилди ва тезкор равишда янгилаб борилди27. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан МДҲ ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) кузатувчилари миссияси 2014 йилнинг 8 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан мониторингни амалга ошириб борди. Миссия таркибида Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси,Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон, шунингдек МДҲ Ижроия қўмитасининг вакиллари бўлган 76 нафар кузатувчи аккредитация қилинган эди. Миссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Ҳамдўстлик доирасида қабул қилинган ҳужжатлар, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ, сайлов жараёнининг боришига ва давлатнинг ички ишларига аралашмаслик принципига риоя қилган ҳолда амалга оширди. МДҲ, ШҲТ ва ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси (ДИИҲББ) миссиялари очиқ ва ошкора ишлади, унинг фаолияти матбуотда, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда ёритилди. Миссиялар штаблари томонидан иккита ахборот, сайловга тайёргарликни кузатиш жараёни ҳақида Миссиянинг оралиқ ҳисоботи чиқарилди, оммавий ахборот воситалари вакилларига интервьюлар берилди. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига қараганда, депутатликка номзодларнинг 26,5 фоизини таълим соҳаси, 20,2 фоизини ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари, 20,8 фоизини иқтисодчилар, 14,2 фоизини ҳуқуқшунослар, 10,1 фоизини соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ташкил этди. Номзодларнинг 13,8 фоизи аввал ҳам депутатликка сайланган. Ҳар бир сиёсий партия депутатликка номзодлар сонининг 30 фоизидан кам бўлмаган хотин-қизларни кўрсатди28. Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисида»ги қарорига биноан ҳар бир сиёсий партияга Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг («Ўзбекистон» ва «Ёшлар») каналларида сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун ҳафтасига 238 дақиқадан эфир вақти ажратилди (шу жумладан, 5 дақиқадан – сиёсий партиялар лидерлари учун). Бундан ташқари, теле ва радиоканалларда ҳар куни кунига икки маротабадан сиёсий партияларнинг сайловолди роликлари ягона блокда трансляция этиб борилди. Сайловчиларнинг овозлари учун кураш партия газеталарининг саҳифаларида ҳам йўлга қўйилди. Интернет-ижтимоий тармоқлар, сиёсий партияларнинг веб-сайтлари,шунингдек интернет-нашрлар имкониятларидан кенг фойдаланилди. Туман ва шаҳарлардаги кўргазмали реклама воситаларида сайловолди ташвиқоти материалларини жойлаштириш учун сиёсий партияларга тенг шароитлар таъминланди. Ушбу мақсадлар учун 1212 та махсус конструкция ва тахталавҳалар, шунингдек 25 та электрон монитордан фойдаланилди, уларда сиёсий партияларнинг 30 сониялик роликлари ягона блокда трансляция қилинди.Сиёсий партиялар сайловчилар билан бевосита учрашувларга алоҳида эътибор қаратишди. Сайловолди ташвиқоти даврида 10 мингдан ортиқ анна шундай учрашувлар ўтказилди. Миссиялар аъзолари қайд этишича, сайловчилар билан учрашувлар очиқлик ва ошкоралик руҳида, батартиб, миллий менталитет ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда ўтказилди. Миссиялар вакиллари Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кузатувни амалга ошириб, 85 та сайлов округидаги 707 та сайлов участкасига ташриф буюришди. Сайлов куни овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнини 70 мингдан ортиқ миллий кузатувчилар ва сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари кузатиб турди. Миссиялар аъзолари Ўзбекистон экологик ҳаракати Конференциясида иштирок этиб, 15 нафар депутатнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланиши Қонунга мувофиқ эканлигини тасдиқлади. ШҲТ Кузатувчилари миссияси ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилари миссияси қуйидаги хулосаларга келди: -2014 йил 21 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, амалдаги сайлов қонунчилиги ва умумэътироф этилган халқаро демо кратик ҳуқуқий нормалар талабларига тўла мувофиқ ҳолда ўтказилди; -сайлов кўппартиявийлик асосида ўтди ва рақобатли, шаффоф, очиқ бўлди ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўз хоҳиш- иродаларини эркин билдиришлари таъминланди29. Сайлов тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, сиёсий партияларга ва де- путатликка номзодларга сайловолди ташвиқотини амалга оширишда, сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда, сайловолди дастурлари мазмунмоҳиятини сайловчиларга етказишда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов бўйича тузилган сайлов округларидан 127 тасида битта депутатлик мандати учун 4 нафардан номзод, 8 тасида 3 нафардан номзод кураш олиб борди. Умуман, мамлакатимиз бўйича сайловчилар рўйхатига 20 мил лион 789 минг 572 нафар сайловчининг фамилияси киритилиб, сайловда 18 миллион 490 минг 245 нафар ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 88,94 фоизи қатнашди. 2014 йил 21 декабрдаги овоз бериш натижаларига кўра, 113 та сайлов округида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайланди. Шу билан бирга «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 21 декабрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Конференциясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 15 нафар депутати сайланди. Сиёсий партияларнинг ўзаро рақобатлашуви натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов бўйича 22 та сайлов округида номзодларнинг бирортаси ҳам сайланиш учун зарур овозларни тўплай олмади. Шу муносабат билан 2015 йил 4 январь куни ушбу округларда такрорий овоз бериш ўтказилди. Сайлов қонунчилигига асосан такрорий овоз бериш 22 та сайлов округининг ҳар бирида асосий сайлов натижаларига кўра сайловчиларнинг энг кўп овозини олган икки нафар депутатликка номзод бўйича ўтказилди. Такрорий овоз беришда сайловчилар рўйхатига фамилиялари киритилган 3 миллион 434 минг 345 нафар сайловчидан 2 миллион 642 минг 63 нафар сайловчи иштирок этди ва бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 76,9 фоизини ташкил қилади. Такрорий овоз бериш миллий сайлов қонунчилигининг барча қоидаларига мувофиқ умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида очиқ ва ошкора ўтказилди. Такрорий овоз беришда сиёсий партияларнинг 5700дан ортиқ кузатувчилари ва ваколатли вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови натижаларига кўра, парламент қуйи палатасига 150 нафар депутат, шу жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 52 нафар; Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 36 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 27 нафар, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан 20 нафар депутат сайланди. 15 нафар депутат Ўзбекистон экологик ҳаракатининг вакил ларидир. Сайланган депутатларнинг 24 нафари ёки 16 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлди. Сайланган 150 нафар депутатдан 40 нафари ёки 27 фоизи илгари Қонунчилик палатаси депутати бўлган. Бу сайланган депутатларнинг нафақат ўз сайловчиларининг ишончига сазовор бўлганлигидан, қолаверса, парламент қуйи палатасининг профессионал фаолиятида уларнинг ҳаётий тажрибаси ва қонун ижодкорлиги амалий кўникмаларидан янада самарали фойдаланиш имконини беради. Қуйи палата таркибида жамиятнинг деярли барча қатламлари вакиллари бўлишига эришили. Сайлов жараёни очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга кўп жиҳатдан оммавий ахборот воситалари, маҳаллий ва хорижий кузатувчиларнинг фаолияти катта омил бўлиб хизмат қилди. Сайлов жараёнини 550 дан ортиқ миллий ва 120 дан зиёд хорижий оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, 180 дан ортиқ интернет-нашрлар ёритиб борди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ 9 мингдан ортиқ материаллар эълон қилинди. Сайловни кузатишда 5 та халқаро ташкилот – Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлиги ташкилотидан ҳамда 52 та давлатдан 340 дан ортиқ кузатувчилар, шунингдек, сиёсий партияларнинг 70 мингдан зиёд кузатувчилари ва ваколатли вакиллари иштирок этди. Сайловларнинг демократик принциплар асосида ўтказилиши ушбу жараёнда қонун ҳужжатларига амал қилиниши барча бўғиндаги сайлов комиссияларининг уюшқоқлик билан аниқ бажарган, мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик тамойилларига асосланган фаолияти орқали таъминланди30. 2016 йил 2 сентябрда 2015 йилнинг март ойида Президент этиб сайланган И.А.Каримовнинг вафот этиши муносабати билан Марказий сайлов комиссияси (МСК) 2016 йил 4 декабрни Президент сайлови куни, деб эълон қилди. Барча сиёсий партиялар сайловга ўз номзодларини илгари сурди: Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан С. Отамуратовни, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси-дан Ш. Мирзиёевни, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Х. Кетмоновни, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Н. Умаровни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сифатида рўйхатга олинди. 14 та сайлов округида 9382 та сайлов участкаси, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ҳузурида 44 та участка ташкил этилди. Округ сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссияларининг таркиблари шакллантирилди, уларнинг фаолиятига 98 мингдан зиёд кишилар жалб қилинди. Сайловлар амалиётида биринчи маротаба 2016 йил 30 ноябридан 5 декабргача «Пресс-клуб: Сайлов – 2016» очилди. Мазкур Президент сайловида Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитация қилинган 5 та халқаро ташкилот – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидан ҳамда 46 та давлатдан 600 нафарга яқин кузатувчилар иштирок этди. Хусусан, сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчининг 17 миллион 951 минг 667 нафари овоз беришда иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил этади31. 2016 йил 4 декабрда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижаларига кўра, Сарвар Садуллаевич Отамуратовни ёқлаб 421 минг 55 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,35 фоизи овоз берди, Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи овоз берди, Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновни ёқлаб 669 минг 187 нафар сайловчи ёки 3,73 фоизи, Наримон Мажитович Умаровни ёқлаб 619 минг 972 нафар сайловчи ёки 3,46 фоиз сайловчилар овоз берди. Сайлов натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев ғолиб чиқди. Мазкур сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Президент сайловини 615 миллий ва 272 хорижий оммавий ахборот воситалари, шу жумладан 315 та хорижий ва миллий интернет нашрлари ёритиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссияларининг матбуот марказлари томонидан мамлакатимиз ва чет элнинг 1 минг 400 нафардан ортиқ журналистлари иштирокида сайлов кампаниясининг муҳим босқичларига бағишланган 180 та матбуот анжумани ва онлайн брифинглар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ 22 минг 700 дан зиёд мақола ва ахборот материаллари эълон қилинди, кўрсатув ҳамда эшиттиришлар эфирга узатилди32. Президентликка сайловлар якунлари шуни кўрсатдики, мамлакатда демократик қадриятлар таборо жамият ҳаётига сингиб бормоқда, фуқаролар дунёқараши ва уларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки мазмуни тубдан ўзгармоқда. Бу ҳолатни қуйидаги мисоллар тасдиқлаши мумкин: бу сайловда биринчи марта Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги сайловларда тўла миқёсли кузатиш жараёнини амалга оширди; мамлактимиздаги 2015 йилдаги сайловда 43 давлатдан ва бешта халқаро ташкилотдан 299 та кузатувчи иштирок этган бўлса, бу сойловда 46 давлат ва бешта халқаро ташкилотдан 600 та кузатувчи иштирок этди; бу кузатувчиларнинг аксарияти мамлакатда бўлиб ўтган сайлов кампаниясини ижобий баҳолади; сайловчилар ва сиёсий партиялар фаоллигини бирмунча ошганлиги сезилди ва ҳоказо. Албатта, сайловчиларнинг номзодларга турли даражада ва кескин фарқланган ҳолда овоз беришига қуйидаги жиҳатлар таъсир этди: халқ ўзининг азалий ва анъанавий ментелитетидан келиб чиқиб номзодларнинг халқ фаровонлиги ва юрт ободончилигидаги шахсий иштироклари, давлат ҳокимиятини бошқариш тажрибаси ва етакчилик хусусиятлари, сайловчилар билан мулоқотлар олиб бориш маҳорати, сайлов олди ваъдаларини амалга ошириш учун нечоғлиқ инсоний ва бошқа ресурсларга эга эканлиги каби омиллар муҳим рол ўйнади ёки сайлов натижаларини ҳал этди. Сайловда овоз берганларнинг 88,61 фоизини олишга эришган Шавкат Миромонович Мирзиёев юксак ғолиблик даражасини эгаллаганлиги фикримизга далилдир. Президент Ш.М.Мирзиёев сайловгача бўлган қисқа давр - беш ой ичида амалга оширилган халқчил ва ривожланиш жараёнлари туфайли мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришнинг қатор асосларини яратиш ислоҳотлари бениҳоя авж олди. Янги сайланган давлат раҳбарининг етакчилик ва бошқарув қобилияти, ечимини кутаётган муаммоларни тезлик билан илғаб олиш ҳиссиётининг кучли эканлиги, узоқ йиллардан буён халқнинг назаридан тушмай келаётганлиги каби ижобий сифатларининг янада яққолроқ намоён бўлганлиги унинг халқ меҳрини қозонишига сабаб бўлди. Унинг қисқа муддатли иш фаолиятида кадрларни ўрнига қўйиш масаласидаги адолат принципларини тикланиш даврини бошланиши, тадбиркорлар ва фермерлар учун фаолият эркинликлари ва ҳуқуқий асосларини ривожлантирилиши, халқ билан мулоқот қилишнинг замонавий демократик турига ўтиши (Бош вазир виртуал сайтининг очилиши), атрофдаги давлатлар билан илиқ муносабатларнинг бошланиши, давлат ҳокимиятини бошқарув функциясига нисбатан унинг халққа хизмат қилиш вазифасини устуворлигини масаласини илгари суриш, жаҳондаги қудратли ва ривожланган мамлакатлар раҳбарларининг умидли фикр-мулоҳазалар йўллаши, мамлакатда ҳокимият алмашувининг ҳеч бир ижтимоий-сиёсий ларзаларсиз, силлиқ ва юмшоқ жараёнлар асосида амалга оширилиши каби омилларнинг пайдо бўлиши сайловчилар учун муҳим аҳамият касб этди. Албатта, бу жараёнлар сайланган мамлакат раҳбарининг илгари ҳеч ким билмаган янги қирраларини очди, унинг ғайрат-шижоатга тўлган, юрт учун фидойи инсон эканлигини янада кўпроқ намоён бўлди. Унинг узоқ йиллар давомида халқнингт синчков синовидан ўтганлиги ҳам сайловлар натижаларига кучли таъсир этди. Чунки, мустақилликнинг ярмидан кўпроқ даври ичида у бошчилик қилган ҳукумат улкан ўзгаришларни амалга оширди: барча қонунлар ижроси ва давлат қарорлари бекаму кўст тарзда ҳаётда амалиётини топди. Ўзбекистонда сайлов тизимини адолат принципалари асосида ривожланишида 26 йил давомида халқ депутатлари кенгашисиз фаолият юритган Тошкент шаҳрининг 11 туманида Президент Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан мазкур туманлар халқ депутатлари кенгашлари ташкил этилиб, уларга депутатлар сайлаш куни эълон қилинди. Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловида 1,267 миллион киши иштирок этди. 81,2 фоиз сайловчи овоз берди. Ташкил этилган барча 330 сайлов округларидаги депутатларнинг ҳаммаси сайлов куни – 2017 йил 24 декабрда сайланди. Сайловда Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган 1 млн. 560 мингдан зиёд сайловчиларнинг 1 млн. 267 мингдан ортиқроғи иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 81,2 фоизини ташкил этади. Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 137, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 54, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 49, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан 37, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 53 нафар фуқаро депутат этиб сайланди. Сайланган 330 депутатнинг 254 нафарини эркаклар, 76 нафарини аёллар ташкил этади. 20 нафар депутат 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Депутатларнинг 87 нафари иқтисодчи, 34 нафари ҳуқуқшунос, 61 нафари педагог, 43 нафари шифокор, 55 нафари муҳандис ва 50 нафари бошқа касб эгаларидир33. Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда сайловлар кейинги ўн йилликда фуқаролик жамияти институти сифатида ривожданди. Давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда фуқароларнинг хоҳиш-истагини эътиборга олиш, мансабдорлар ёки халқ депутатларини сайлашда фуқароларнинг танлаш ҳуқуқини мавжудлиги демократик давлатнинг энг асосий белгиларидан биридир. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш” вазифасини қўйилиши албатта сайловлар тизимини янада демократлашувини тақозо этади. Зеро, сайловлар фуқароларнинг вақти-вақти билан давлат ҳокимияти органларидан розилигини аниқлаш, ҳокимият бошқарув органларининг халқ олдида масъуллигини ҳис қилиш каби демократик қадриятларни ривожлантириш омили сифатида ҳам фуқаролик жамиятини шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Бошқача айтганда, демократик сайловлар инсон ҳуқуқларининг амалда намоён бўлиши шакллаидан бири ҳисобланади. Сайловда иштирок этган ҳар бир фуқаро ўзини давлатга ва жамиятга даҳлдорлигини ҳис этади, сиёсий жараёнларга таъсир эта олиши унга ғурур бағишлайди. Download 48.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling