Саноат биноларининг ҳажмий режавий ечими
Режа:
Саноат бинолари каватини танлаш.
Биноларнинг тузилмавий схемалари.
Саноат биноларининг ҳажмий – режавий ечими
Ҳар қандай саноат биносининг ҳажмий-режавий ечими, бино ичида бўлаётган технологик жараёнга боғлиқ. Технологик жараён ўз навбатида ишлаб чиқариш технологик схемасини аниқлаб беради. Схемада ишлаб чиқарадиган маҳсулотнинг кетма-кетлиги, технологик асбоб-ускуналар характери ва жойланиши, цех ичидаги транспорт кўриниши ва юк кўтариши, хоналар ўлчами ва жойланиши аниқланади.
Шунингдек схемада келтирилаётган хом ашё ва ёрдамчи материаллар, чиқарилаётган тайёр маҳсулот, ишлаб чиқаришда чиқаётган чиқиндиларни (отходи) алоҳида қилиш ва инженерлик тармоқларини (сети) қулай жойлаштириш каби масалалар кўзда тутилади.
Бундан ташқари технологик схема чиқарилаётган маҳсулот ва асбоб-ускуналар характери ва массасига қараб бинонинг қаватлари қандай бўлишини билдиради.
Саноат корхоналари бош режасида бино ва иншоотларни жойлаштириш, улар орасидаги масофалар, транспорт ва муҳандислик тармоқларини ўтказилиши корхона учун қабул қилинган технологик схемага боғлиқ.
Цехларни рационал режалаш учун технологик асбоб- ускуналар ва тайёр маҳсулотлар габаритлари, ишлаш жойлари характери, ўтиш жойлар ва йўллар эни, ҳамда ишлаб чиқариш асбоб- ускуналарини ўрнатиш схемасини билиш керак.
Саноат ишлаб-чиқараётган маҳсулотига қараб классификация бўйича 250 га яқин ишлаб чиқариш бўлим (отрасли) ва гуруҳларни бирлаштиради. Шунинг учун саноат бинолари кўринишлари ва типларига қараб, уларнинг конфигурациялари ва ўлчамларини режалаштириш кенг кўламли.
Ҳамма кўринишдаги режалаштириш асосан 2 типга бўлинади: алоҳида (разделние) ва ёппа (сплошние) (Расм 6)
Биринчи типга қуввати кам бўлган корхоналар киради, ҳамда уларга ишлаб чиқариш кичик оралиқли алоҳида турган биноларга жойлашган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |