Режа: Саноат бинолари каватини танлаш. Биноларнинг тузилмавий схемалари. Саноат биноларининг ҳажмий – режавий ечими


Download 113.14 Kb.
bet4/4
Sana06.10.2023
Hajmi113.14 Kb.
#1693949
1   2   3   4
Bog'liq
1 практика

Биноларнинг тузилмавий схемалари.
Тузилмавий схемалари бўйича саноат бинолар каркасли, каркассиз, тўлиқсиз каркаслига бўлинади.
Бир қаватли саноат бинолари каркаси фазовий системали бўлиб, кўндаланг рамалар ҳарорат бўлаги оралиғида ёпма плиталар боғловчилар билан баъзи ҳолларда стропила ости тузилмалари билан бирлаштирилади.
Кўндалаланг рама устунлар ва стропила тузилмалар (ригеллардан) ташкил топади.
Каркасли биноларда ҳамма вертикал ва горизонтал юкларни каркас элементлари қабул қилади, деворлар (ўз юкини кўтарувчи, осма) фақат ёпма вазифасини ўтайди.
Каркасли тузилмавий схема, хоналари оддий режалаш, йиғма элементларни максимал унификациялашда, бир ва кўп қаватли бинолар иқтисодий ечимини топишда қулай ҳисобланади.
Каркассиз бир қаватли бинолар, юк кўтарувчи деворли бўлиб, унга оралиғи 12 м гача, баландлиги 6 м, краннинг юк кўтариши 5 т гача бўлган цехлари жойлашади.
Икки оралиқли ёки кўп, крансиз ёки кранни юк кўтариши камроқ бўлган бинолар, баҳзи ҳолларда тўлиқсиз каркасли лойиҳаланади. Бундай биноларнинг девор таги устунлари йўқ бўлиб, ташқи деворлар юк кўтариш ва ўраш вазифасини бажаради.
Алоҳида ишлаб чиқариш режимидаги саноат биноларига иссиқ намлик кўп бўлган, кимёвий, ёнадиган ва портлайдиган маҳсулот чиқарадиган цехлар киради.
Лойиҳанинг технологик қисмини тайёрлашда кўрилган махсус тадбирлар, бино тузилмаларига бўладиган ишлаб чиқаришни салбий таҳсирларини қисман камайтиради.

Универсал саноат бинолари. Технология ўзгариши ишлаб чиқариш ва асбоб – ускуналар яхшиланиши ҳисобига чиқараётган маҳсулотга иқтисодий томондан юқори талаб қўйилиши баҳзи унча катта бўлмаган завод цехларини қайта жиҳозлашга тўғри келади. Бир хил технологик жараёнга мосланган саноат биноси техниканинг ривожланиши натижасида бир неча йилдан кейин талабга жавоб бермай қолади. Ундай биноларни кенгайтириш (реконструкция) кўп вақт ва маблағ талаб қилади (Расм 7).
Шунинг учун ҳозирги вақтда саноат ривожланишига қараб, ишлаб - чиқариш технологияси ўзгариши ёки ҳар ҳил ишлаб чиқариш жойлашадиган, қурилиш тузилмаларига таҳсир қилмайдиган универсал саноат бинолари қурилмокда. (машинасозлик, қора металлургия, кимёвий универсал саноат бинолар.) Универсал саноат биноларининг юқори даражаси мустаҳкам бўлиши, фойдаланиш вақти узоқ бўлиши ҳисобга олиниб лойиҳаланмоқда. Универсал биноларда ички таянчларни кам бўлиши, технологик жараённи янгилашга оралиқларда бўйлама ва кўндалангига технологик оқимларни ташкил қилишга қулайлик туғдиради, ундан ташқари бинода юк кўтарувчи элементлар сонини кам бўлиши, бино таннархи ва қурилиш вақтини қисқартиради.

.




Расм 7.Типовой секцияли универсал бино лойиҳаси
а – режа, б – бўйлама қирқим ва фасад ечими кўриниши, в – шуни ўзи, кўндалангига

Адабиётлар:



  1. Сербинович П. П. Архитектура промшленних зданий. М. 1982.

  2. Орловский Б. Я. Архитектура гражданских и промшленних зданий. М. 1991.

  3. Кутухин Е. Г., Коробков Л. Г. Конструкци промшленних

и селскохозяйственних зданий. М. 1995.

  1. Шубин Л.Ф. Архитектура промшленних зданий. М. 1986.

Download 113.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling