Синхрон генераторнинг ишлаш принципи
Уйғотиш чўлғамлари роторга нисбатан қўзғалмас магнит оқими Ф0 (14.3-расм) ҳосил қилади. У статор ва ротор оралиғида синусоида қонуни билан ўзгаради. Ротор айлантирилганда магнит оқими у билан биргаликда айланади ва даврий равишда статор чўлғамларини кесиб ўтиб унда уч фазали ЭЮК индукциялайди
. (14.1)
бу ерда w - статорнинг фазасидаги чўлғамлар сони, - чўлғам коэффициенти.
14.3 – расм.
ЕА, ЕВ, ЕС фаза ЭЮК лари ўзаро тенг ва бир-биридан 1200 фарқ қилади. Агар бу чўлғамга истеъмолчи уланса, чўлғамлардан ток ўта бошлайди ва Фя магнит оқими вужудга келади. Машинанинг асосий магнит оқимига бу оқимнинг таъсири якор реакцияси дейилади. У истеъмолчининг хусусияти-га боғлиқ, яъни статорнинг ЭЮК си ва токи орасидаги фазалар фарқига боғлиқ бўлади. Актив истеъмолчида =0 статорнинг магнит оқими Фяn=60 тезлик билан айланади ва учта фаза токи таҳсирида вужудга келади. Унинг айланиш тезлиги асосий магнит оқим тезлиги билан бир хил бўлади. Умумий оқим синхрон тезлик билан айланади ва роторга нисбатан қўзғалмас бўлади. Оқим ФЯ истеъмолчи актив бўлганда Фяq шаклида белгиланади, у ҳолда
,
. (14.3)
Индуктив истеъмолчида бўлиб, А фазасининг ўтказгичларида ток якорp 1/4 даврга бурилгандан сўнг максимал бўлади ва магнит оқими Фя бу моментда Фяd билан белгиланади, Ф0 оқимга нисбатан магнитсизлантирувчи бўлади. Шу сабабли индуктив қаршилик умумий оқимни камайтируви ҳисобланади. Сиғим қаршилиги эса бўлиб, Фя якорp оқимига қарама-қарши йўналган ва магнитловчи оқим ҳисобланади. Бу ҳолда Ф ва Е якорp реакцияси ҳисобига ортади. Умумий ҳолда агар истеъмолчи актив-реактив характерга эга бўлса, якорp оқими бўлади.
Генераторнинг ЭЮК сини соддалаштирилган тенгламасини қуйидаги ифода билан ёзиш мумкин:
, (14.3)
бу ерда U – статор чўлғамларидаги ёки истеъмолчидаги кучланиш; Е0 – асосий ЭЮК; ХС – синхрон индуктив қаршилик (Хя+Хт); Хя ва Хт – мос равишда якорнинг магнит оқими ва тарқалиш магнит оқими таъсиридаги индуктив қаршиликлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |