Режа Синхрон моторнинг иш тавсифлари Ўзгармас ток машиналари тузилиши Магнит занжири ва уни ҳисоблаш


Download 248.57 Kb.
bet2/4
Sana16.03.2023
Hajmi248.57 Kb.
#1278237
1   2   3   4
Bog'liq
Синхрон машина реактив қувватининг бурчак тавсифси.

17. Синхрон моторнинг иш тавсифлари
U т = const, fт = const ва Iqo’z= const бўлганда синхрон моторнинг валидаги фойдали момент М2, электр тармоғидан истеъмол қиладиган қуввати Р1, статор чулғамининг токи I1, ФИК  ва қувват коэффициенти cos ларнинг мотор валидаги фойдали қувватга боғлиқ ҳолда ўзгариши, яъни М2, Р1, I1, , сos  f 2) боғлиқликка синхрон моторнинг иш тавсифлари дейи-лади. Бу тавсифлар валдаги юк Р2 ни нолдан номиналгача ўзгартириб текширилади (24.4-расм).
Моторнинг айланиш частотаси n статор чулғамидаги ток частотаси ўзгармас бўлганда n n1= 60f1/p = const бўлгани учун n f 2) боғлиқлик абс-циссалар ўқига параллел бўлган тўғри чизиқли кўринишга эга бўлади. Р1 = f 2) боғланиш юқорига бир оз эгилган кўринишда бўлади, чунки Р1 қув-ват якорь токининг квадрати ( ) га мутаносиб бўлади. I1f (P2) боғланиш Р1 нинг ошиши билан ўсади, чунки I1  Р1  /(mU1cos).
ФИК нинг юкламага нисбатан ўзгариши   f(P2) ҳамма электр маши-налари учун умумий характерга эга, яъни синхрон моторнинг ўзгарувчан ва
ўзгармас исрофлари тенг бўлганда ФИК максимал қийматга эришади. Бу қиймат-дан чап томонида магнит исрофлари электр исрофлардан катта бўлиб, ўнг то-монида эса статор чулғамидаги электр ис-рофлар магнит исрофлардан кўп бўлади.
Синхрон моторларнинг асинхрон моторларга нисбатан афзалликлари ва кам-чиликларига қуйидагилар киради.
Синхрон машина мотор режимда ишлаши учун унинг статор чулғамларига уч фазали ўзгарувчан ток, қўзғатиш чулғамига эса ўзгар-мас ток берилади. Статор чулғамида токлар вужудга келтирган МЮК лар айланма магнит майдонни ҳосил қилади. Бу майдон қўзғатиш чулғамидаги ток билан таъсирлашиб айлантирувчи моментни ҳосил қилади ва у роторни ай-лантиради. Демак, синхрон моторнинг статор чулғамига берилган электр энер-гия унинг валидаги механик энергияга айланар экан.
Синхрон моторларнинг вектор диаграммаларини қуришда ток фазасини
тармоқ кучланиши UТ га нисбатан аниқлаш қабул қилинган. Синхрон мотор
статор чулғамига берилган кучланиш U(M), ток I1 ва улар орасидаги вақт бў-йича силжиш бурчаги  маълум бўлганда вектор диаграммани қуриш синхрон
г енераторники каби амалга оширилади (24.1-расмнинг чап томони). Масалан,
аён қутбли мотор учун қуйидаги тенгламага асосан қурилади (бунда катта ва ўрта қувватли синхрон машиналар учун статор, яъни якорь чулғамининг актив қаршилигини r1 = 0 деб қабул қилинган):
U(M)=Е0–jI1dxad–jI1qxaq–jI1x1. (24.1)
Агар диаграммани тармоқ кучланиши UT маълум бўлганда қурилса, унда (24.1) тенглама қуйидаги кўринишга эга бўлади:
UTE0 + jI1d хаd + jI1q хаq + jI1x1 . (24.2)
(24.1) ва (24.2) тенгламаларга мос келувчи вектор диаграммалар якорь токи кучланишдан олдин келадиган, яъни ўта қўзғатишли режими учун 24.1-расмда кўрсатилган. Бундан кўринишича, синхрон моторда якорнинг бўй-лама реакцияси ўта қўзғатишли режимда магнитсизловчи таъсир қилади (чун-ки МЮК вектори қўзғатиш МЮК вектори qo’z векторига тескари йў-налган). Шунга ўхшаш ҳолда кўрсатиш мумкинки, синхрон моторда кучла-нишдан вақт бўйича орқада қолувчи токда якорнинг бўйлама реакцияси магнитловчи таъсир кўрсатади.



Download 248.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling