Режа Синхрон моторнинг иш тавсифлари Ўзгармас ток машиналари тузилиши Магнит занжири ва уни ҳисоблаш
Download 248.57 Kb.
|
Синхрон машина реактив қувватининг бурчак тавсифси.
- Bu sahifa navigatsiya:
- U-симон тавсифлари.
Мавзу: Синхрон машина реактив қувватининг бурчак тавсифси. Режа Синхрон моторнинг иш тавсифлари Ўзгармас ток машиналари тузилиши Магнит занжири ва уни ҳисоблаш Uт = const, Iqo’z= const шартлари бажарилганда олинадиган Q = f () боғ-лиқликка реактив қувватнинг бурчак тавсифси дейилади (23.3-расм). Аён қутбли СГ нинг реактив қуввати қуйидаги формуладан аниқланади: Q = mU I sin = (mUE0cos) / xd + (mU2/2)(1/xq–1/xd) cos2 – (mU2/2)(1/xq –1/xd). (23.13) Cалт ишлашда ( = 0) реактив қувват максимал қийматга эришади: Qmax= mU (E0 – U) / xd – mU2/ (2xq). (23.14) А гар Е0 >U бўлса реактив қувват Qmax> 0 бўлади, яъни синхрон генератор реактив қув-ватни электр тармоғига беради. Бурчак нинг ошиши билан реактив қувват камая боради ва бурчак нинг бирор қийматида қувват ишорасини ўзгартиради, яъни машина электр тармоғидан реактив қувватни ола бошлайди. U-симон тавсифлари. Кучланиш U const, f1 const ва қувват Р = const бўлганда статор токи I1 нинг қўзғатиш токи Iqo’z га боғлиқлигини, яъни I1 = (Iqo’z) – синхрон ма-шинанинг U-симон тавсифлари дейилади. қуйида электр тармоғи билан параллел уланган ноаён қутбли СГ нинг ю ксиз ишлаш ( яъни Р 0) режимини кўриб чиқамиз. Генераторни тармоққа улагандан сўнгра унинг ЭЮК E0 тармоқ кучла-ниши Uт билан мувозанатлашади, уларнинг йиғиндиси эса бўлади (23.4,a-расм). Бу ҳолда якорь занжиридаги ток ҳам нолга тенг бўлади, яъни юксиз ишлайди. Агар машинанинг қўзғатиш токи оширилса (ўта қўз-ғатишда), Е0 ошади ва бўлади. Натижада якорь занжирида I1 ток ҳосил бўлади (23.4,b-расм), бу токнинг вектори ЭЮК вектори E0 дан 90 га орқада қолади. Бунда электромагнит қувватнинг актив ташкил этувчи си Е0I cos 0 бўлади ва генератор фақат реактив қувват ишлаб чиқаради ва уни тармоққа беради. Агар қўзғатиш токининг қиймати оширилса реактив қувватнинг қиймати ошади, натижада ЭЮК E0 ҳам ортади. Агар E0 = UT бўлган ҳолда (23.4, с-расм) қўзғатиш токи камайтирилганда ЭЮК E0 ҳам камаяди. Бу ҳолда синхрон машина чала қўзғатишли режимда ишлайди ва тескари йўналишдаги кучланишлар фарқи вужудга келади. Шу сабабли якорь токи I1 кучланиш U дан 90 га орқада қолиб, ЭЮК E0 дан эса 90 олдинда келади. Натижада реактив қувват ўзининг йўналишини ўзгартириб, тармоқдан генераторга узатилади. Қўзғатиш токининг кейинги камайтирилган қийматларида эса якорь токи I1 ортади. Download 248.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling