Режа: Тарбия фанининг Давлат таълим стандарти, таълим босқичлари ва даражалари


Тарбия фани қуйидаги қўшимча компетенцияларни шакллантиради


Download 1.88 Mb.
bet2/5
Sana10.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1348153
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзу

Тарбия фани қуйидаги қўшимча компетенцияларни шакллантиради

  • - тарбия соҳасининг илғор инновацион технологиялар асосида такомиллашувига, ёшларнинг Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағри кенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик каби таянч компетенциялар билан мустақил ҳаётга кириб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратади.
  • - оилалар, таълим муассасалари, маҳаллалар ва корхоналарда мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилиш лаёқатига эга бўлган ёшларнинг маънавий камол топиши учун зарур бўлган инновацион ижтимоий-педагогик соғлом ва барқарор муҳит яратилади.
  • - жамиятда жиноятчилик, экстремизм, терроризм, коррупция, фирибгарлик, кўзбўямачилик, ёлғончилик, эгоцентризм, ахлоқий бузуқлик, оилавий ажримлар, меҳр-оқибатнинг камайиши, “оммавий маданият”га кўр-кўрона тақлид, лоқайдлик, бегоналашув, ўзибўларчилик, фарзанд тарбиясида масъулиятсизлик, оилавий қадриятлар инқирози, эл-юрт тақдирига бефарқлик каби иллатлар кескин камаяди. Банд бўлмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишга, келажакка бўлган ишончи ошади. Мамлакат дунёда рақобатбардош, бой инсон капиталига эга бўлади.

Таълим технологиялари ва методлари:

  • маърузалар;
  • интерфаол кейс-стадилар;
  • семинарлар (мантиқий фиклаш, тезкор савол-жавоблар);
  • гуруҳларда ишлаш;
  • тақдимотларни қилиш;
  • индивидуал лойиҳалар.

Кредитларни олиш учун талаблар:

  • Фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштириши, таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиши, ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш ва жорий, оралиқ назорат шаклларида берилган вазифа ва топшириқларни бажариши, якуний назорат бўйича ёзма ишни топширишлари лозим.

Тарбия фани янги дарсликларининг аввалгиларидан фарқи қуйидагиларда кўринади:

  • 1.Тарбия” дарслиги “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирди.
  • 2.1–9-синфларда – 2020/2021 ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилади.
  • 3.Дарсликларини тайёрлашда Япониянинг “Ахлоқ таълими”, Сингапурнинг “Феъл-атвор ва фуқаролик таълими”, Буюк Британиянинг “Тафаккур”, “Хулқ таълими” фанлари ва дарсликлари яқиндан ўрганилди.
  • 4.Илк маротаба дарсликларда 21-аср кўникмалари деб ном олган “юмшоқ кўникмалар” жорий қилинди. Дарслик орқали ўқувчида билим беришдан ташқари кўникма шакллантирилади.
  • 5.Янги фан дарсликларидаги амалиётга йўналтирилган машғулотлар ва мавзулар ўқувчида муваффақият мотивларини уйғотади. Фаол фуқаролик позицияси шакллантирилади.

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling