Reja: Tarixshunoslik fanining predmeti


Download 30.37 Kb.
bet2/2
Sana21.02.2023
Hajmi30.37 Kb.
#1217500
1   2
Bog'liq
1 m.sirtqi resurs tarixshunoslik (1)

Иккинчидан, тарихшунослик ҳақида илмий тарихий тадқиқотлар ва тарих фани ривожи ҳақидаги илмий билимлар тизими сифатида фикр юритадиган бўлсак, ватан тарихшунослиги ривожи контекстида 1950-йилларнинг охири, ва 1960-йилларни “тизимли эпизодик” ривожланиш даври деб шартли равишда характерлаш мумкин. Гап шундаки бу даврда тарихшунослик ёрдамчи функцияларни бажарувчи “мавқега” эга бўлиб, унинг унинг предмети атрофида собиқ СССР илмий тарихий доираларида қизғин баҳслар олиб борилаётган эди. Бу анжуманлар тарихшуносликнинг тарихий билимлар тизимида ўз объекти ва предметига, функциялари ва вазифаларига эга бўлган махсус соҳага айланишида муҳим омил бўлиб, муаммо тарихшунослиги тадқиқотларининг сифатида ҳам акс этди.
Учинчидан, 1968 йилда ФА Тарих институтида тарихшунослик бўлимининг ташкил топиши Ўзбекистонда тарихшуносликнинг мустақил соҳа сифатида ривожланишида муҳим роль ўйнаганлигини алоҳида таъкидлаш лозимдир. Бу соҳа шаклланиши ва ривожида Б.В.Луниннинг хизматлари айниқса юксак эътирофга сазовордир. Муаммо тарихшунослиги ҳақида гапирадиган бўлсак, бу соҳа Ўзбекистонда 1970-йилларда, Г.Желтова, Ф.Қосимов ва бошқа бир қатор тадқиқотчиларнинг монографик асарлари чоп этилиши билан вужудга келди. Бу тадқиқотчилик йўналишидаги тизимли иш тўғрисида шуни таъкидлаш ўринли бўладики, айнан шу даврдан бошлаб нафақат умумлаштирувчи балким, таҳлилий-танқидий мазмундаги капитал асарлар чоп этила бошлади. 1970-1980 йилларда муаммо тарихшунослиги ривожлана бориб, бу соҳада жиддий тадқиқотлар амалга оширилди, диссертациялар ҳимоя қилинди, кўплаб мақолалар эълон қилинди.
Download 30.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling