Режа: Темирбетон конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалашнинг мақсади ва вазифаси


Download 0.91 Mb.
bet3/4
Sana16.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1095546
1   2   3   4

Бетон сикилишга яхши,чузилишга суст каршилик курсатганлиги сабабли, арматурасиз тусин куп юк кутара олмайди. Агар тусиннинг чузилиш кисмига арматура жойланса тусиннинг юк кутариш кобилияти, тахминан 20 маротабага ортади, сабаб арматура чузилиш кисмидаги чузувчи кучларини узига кабул килиган холда сикилиш кисмидаги бетоннинг ишлашига шароит яратади. Пулат сикилиш ва чузилишга хам яхши каршлик курсатганлиги учун сикилишга ишлайдиган темирбетон кон.струкцияларни кесим юзасини камайтиради ва юк кутариш кобилиятини оширади.

Темирбетон конструкциялари учун ишлатиладиган бетон керакли мустаҳкамликка, арматура билан ёпишишга, етарли зичликка, арматурани занглашдан асрай олиш хусусиятига эга бўлиши керак.

Гарчи бетон бир хил жисимли бўлмасада, унга олдиндан мустаҳкамлигини, деформациясини ва физик хусусиятларини белгилаб қўйиш мумкин.

Бетоннинг мустаҳкамлиги деганда, унинг чўзилиш ва сиқилишдаги меъёрий ва ҳисобий қаршилиги шу билан бирга бетон билан арматуранинг тишлашиши (сцепления) тушунилади.

Жуда кадим замонлардан бери бизнинг улкаларда синчлик иморатлар кулланиб келинган, уларнинг асоси ёгоч материали булган ва бу бинолар зилзила таьсирига бардошли эканини куп ма ротаба тасдиклаган. Фан ва техника тараккий этиб бинокорликда металл, темирбетон сингари прогрессив курилиш материалларини пайдо булиши биноларнинг «синчи» яни каркасида уз аксини топди. Эндиликда бинолар ёгоч синчлардан эмас балки пулат ва темирбетон каркаслардан тикланмокда.

Янги материалларнинг физик-механик хоссалари, кулланиш имкониятлари ёгоч материаллардан тубдан фарк килганидан, булардан ишланадиган биноларнинг конструктив лойихалари хам аввалгиларидан фарк килади.

Бино ва иншоатларнинг конструкциялари учун узок муддатга чидамли, олов бардош ва иктисодий жихатдан тежамли хом-ашё тури кабул килинади.

Бетон қурилиш материаллари ичида энг кўп ишлатилишига сабаб, унинг мустахкамлигининг юкорилиги,бетон нархи бошқа материалларга нисбатан анча арзон, у ҳамма жойда етарли, яъни унинг таркибига ҳамма ерда мавжуд бўлган материаллар киради. бетон мустаҳкамлиги йилдан йилга ортиб боради,бу хусусият темирбетон конструкциялари узоқ даврга чидамли эканлигини кўрсатади, бетон хохланган архитектура ва конструктив шакиллари кабул килади.


Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling