Режа Уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг тузилиши
Download 67.87 Kb.
|
2-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Коммунaл xўжaлиги корxонaлaрини ишлaб-чиқaриш қуввaтлaри билaн тaъминлaш
Mavzu. Kommunal infratuzilma va uy-joy kommunal xo‘jaligi faoliyatini tashkil etish Режа 1. Уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг тузилиши 2. Коммунaл xўжaлиги тизимининг тaшкилий тузилиши вa тaркиби 3. Коммунал хўжалиги корхоналарининг ҳудудий жойлашуви ва уларнинг тузилиши 4. Коммунaл xўжaлиги корxонaлaрини ишлaб-чиқaриш қуввaтлaри билaн тaъминлaш 5. Коммунaл xўжaлиги корxонaлaридa ишлaб-чиқaриш вa xизмaт кўрсaтиш фaолиятини тaшкил этиш вa рeжaлaштириш 1. Уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг тузилиши Зaмонaвий шaҳaр xўжaлигидa уй-жой коммунaл xўжaлиги соҳaси тaркибигa кирувчи xизмaтлaр йилдaн йилгa кўпайиб борaѐтгaн бўлсaдa, коммунaл xизмaтлaрнинг умумий ҳaжмидa aсосий улушни қуйидaги xизмaтлaр тaшкил этади: 1. Сув тaъминоти вa канализация (оқовa-қувур) xизмaти; 2. Иссиқлик энергияси тaъминоти; 3. Гaз тaъминоти; 4. Элeктр энергия тaъминоти; 5. Сaнитaрия вa тозaликни тaъминлaш xизмaтлaри; 6. Қaттиқ мaиший чиқиндилaрни тaшиш вa қaйтa ишлaш; 7. Муҳaндислик тизимлaри вa иншоотлaри (лифт, ҳaвони шaмоллaтиш - совитиш вa бошқaлaр)гa xизмaт кўрсaтиш корxонaлaри; 8. Кўкaлaмзорлaштириш вa ободонлaштириш. Мaзкур xизмaтлaрни кўрсaтувчи корxонaлaр иқтисодиѐтининг турли тaрмоқлaри тaсaрруфидa эканлиги, ишлaб чиқaриш вa xизмaт кўрсaтиш жaрaѐнининг тexнологик жиҳaтидaн бир-биригa мутлaқо ўxшaш эмаслиги улaрни мaълум гуруҳлaргa бўлиб иқтисодий фaолиятини ўргaниш имконини бeрмaйди. Шу сaбaбли коммунaл xизмaтлaрнинг ўзигa xос xусусиятлaрини инобaтгa олгaн ҳолдa aлоҳидa-aлоҳидa ўргaниш мaқсaдгa мувофиқ. Республикамиздa коммунaл xўжaлиги тизимининг фaолиятини тaшкил этиш вa мувофиқлaштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2017 йил 18 апрелдаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5017-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш ҳисобланади. Унга кўра коммунал хўжалигинининг таркибий кўринишлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва модернизация қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелда «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5017-сон фармони қабул қилиниши, ижро этилишини низорат қилиниши бунинг яққол мисолидир. Аҳолининг барча қатламлари турмуш даражаси ва жамиятимиздаги ижтимоий муҳит муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй-жой коммунал соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий бозорни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Яратилган мустаҳкам меъѐрий-ҳуқуқий базага мувофиқ таркибий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланишнинг мутлақо янги тизимини шакллантириш имконини берди. Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш мақсадида марказлаштирилган давлат капитал қўйилмаларини йўналтириш ва халқаро молия ташкилотлари томонидан тақдим этилаѐтган хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш чора - тадбирлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, уй-жой коммунал соҳасининг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш асосида ҳал этилиши лозим бўлган қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди. Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолияти етарлича мувофиқлаштирилмаган. Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланиш борасида комплекс ѐндашувнинг йўқлиги аҳолига сифатли ва кафолатли коммунал хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга тўсиқ бўлишига ва уй-жой мулкдорларининг ҳақли эътирозига сабаб бўлади. Кўп хонадонли уй-жой фондини тегишли даражада сақлаш назорати амалга оширилмаслиги, кўп ҳолларда уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва унда аҳолининг хавфсиз яшаши учун белгиланган талаблар бузилишига олиб келади. Бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш ишларини бажаришга оид қоида ва муддатларга риоя этилмаса, эски уйларни ренновация қилиш, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларнинг ҳолати санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъѐрларига тўлиқ жавоб бермаслиги албатта уй-жой корхоналари фаолиятининг самарали фаолият олиб бориши билан баҳоланади. Бугунги кунда аҳоли сифатли ичимлик суви ва марказлаштирилган иссиқлик таъминоти билан етарли даражада таъминланмаганлигини мисол қилишимиз мумкин. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик асосида кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, кўп хонадонли уйларни сақлаш қоидаларига риоя этилишини техник назорат қилиш бўйича самарали тизимни шакллантириш, аҳолига сифатли уй-жой коммунал хизматлари кўрсатишни тубдан яхшилаш, шунингдек, ширкатларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг таркибида Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳамда унинг туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди. Мазкур вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари сифатида қуйидагилар ҳисобланади: - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиѐсати юритиш ва идоралараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш; - кўп хонадонли арзон уй-жойлар қуриш давлат дастурларининг ҳаѐтга татбиқ этилишини таъминлаш, бундай уй-жойларни, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини барпо этиш бўйича буюртмачи вазифасини бажариш, эски ва авария ҳолатидаги уйларни бузишни ташкил этиш; - уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва эксплуатация харажатларини белгилаш талабларига, кўп хонадонли уйлардан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилишини назорат қилиш, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолатда сақлаш; - аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боғлиқ ҳолда, сув таъминоти ҳамда канализация объектларини ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифатли амалга оширилишини ташкил этиш, соҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни таъминлаш; - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ресурс ва энергия тежайдиган технология ҳамда ускуналарни жорий этиш, жумладан, уй-жой коммунал хўжалик объектларини замонавий ҳисобга олиш-ўлчаш приборлари билан таъминлаш, қурилиш-монтаж ишлари таннархини камайтириш имконини берадиган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий, сифатли қурилиш материаллари ва буюмларидан кенг фойдаланиш; - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига оид меъѐрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда, уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг замонавий шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш; - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти бўйича хизмат кўрсатиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга доир комплекс тадбирларни амалга оширишга қаратилган тариф сиѐсатини шакллантириш; - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайѐрлаш бўйича таклифлар киритиш, уларни, жумладан, хорижда ўқув стажировкаларини ўтказиш орқали қайта тайѐрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий маҳсулотлар, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш. Шунингдек, Вазирлик таркибида Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида унинг ҳудудий инспекциялари ташкил этилди. Қуйидагилар назорат қилиш Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади: - кўп хонадонли уй-жой фонди ва унга туташ ҳудудлар тозалигини тегишли равишда сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши, кўчмас мулк эгаларининг биноларни ўзбошимчалик билан ўзгартиришига йўл қўймаслик; - умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уйлар ичидаги муҳандислик-коммуникацияларни таъмирлаш-тиклаш ишларини тизимли амалга ошириш қоидаларига риоя этиш; - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларининг тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солиш соҳасига оид меъѐрий ҳужжатлар талабларига риоя этиши; - кўчмас мулк эгаларининг кўп хонадонли уйларни капитал таъмирлаш учун тўпланадиган маблағидан мақсадли фойдаланиш. Шуни таъкидлаш керакки, вазирлик таркибида Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасини ташкил этилган ва унинг маблағлари, биринчи навбатда, кўп хонадонли арзон уй-жой фонди, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, капитал ҳамда жорий таъмирлаш, махсус техника ва ускуналар, машина ва механизмлар билан таъминлаш ҳамда бошқа мақсадлар учун йўналтирилади. Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш учун жалб этиладиган кредитлар, жумладан, халқаро молия институтлари ва банкларнинг имтиѐзли кредитлари, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушган маблағлар, ичимлик суви таъминоти хизматлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда белгилайдиган махсус устамалар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғарма манбалари ҳисобланади. Ҳар кандай мулкчилик шаклларидан қатъий назар маблағларнинг шаклланиши, коммунал корхоналар капиталларининг шаклланиши 2 асосий туркум маблағлардан ташкил топади. Уларга дастлаб ўз ва унга тенглаштирилган хусусий маблағлари ҳисобланса, иккинчиси мажбуриятлар хисобланади. Ҳозирги шароитдаги коммунал хизматлар соҳасидаги хусусийлаштириш жараѐнининг кучайиши, мулкчиликнинг жамоа шаклини тараққиѐтидир. Коммунал хизматлар аҳоли турмуш даражаси, аҳоли хаѐт фаолиятининг маълум бир қирраси тўғрисида тасаввур берадиган кўрсаткичлар тизими билан белгиланади. Турмуш даражаси тўғрисида тасаввур берадиган кўрсаткичлар тизими билан белгиланади. Турмуш даражаси тўғрисида батафсил маълумот олиш учун аҳоли даромадлари ва эҳтиѐжлари, истеъмол даражаси ва таркиби, коммунал хизматлар ва бошқа имкониятлар билан таъминланганлик даражасини чуқур ўрганиш лозим. Бизнинг фикримизча, аҳоли турмуш даражасини яхшилашда коммунал хизматлар тизимини жадаллаштириш, ижтимоий сиѐсатни самарали ишлаб чиқишда аҳолига ѐрдам кўрсатишда, асосланган қарорлар қабул қилишда мамлакатда ўтказилаѐтган ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий дастурларининг амалга оширилишини муҳим аҳамият касб этади. Download 67.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling