Режа: Умумий ўртa тaълим тизимидa мeҳнaт тaълими фaни бўйичa мeтoдик xизмaтни тaшкил қилиш вa aмaлгa oшириш тизими


Download 28.17 Kb.
bet4/5
Sana24.06.2023
Hajmi28.17 Kb.
#1653767
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-mavzu

3.Мeтoдик ишлaрни бoшқaриш тизимиЎқув-тарбиявий жараённи бошқариш педагогик жамоа фаолиятини ташкиллаштириш орқали амалга оширилади. Шу сабабли ўқув муассасида методик ишларни бошқаришнинг асосий объекти педагогик жамоа ҳисобланади.
Умумтаълим мактабидаги методик ишларнинг аниқ шаклларини мактаб педагогик кенгаши белгилайди. Мактаб раҳбари (директор) методик ишларга умумий раҳбарлик қилади. У «Методик ишнинг режаси»ни тасдиқлайди, педагогик кенгаш ишига раҳбарлик қилади, инструктив-услубий мажлислар ўтказади, ўқитувчилар ўтказадиган машғулотларни таҳлил қилади, алоҳида ўқитувчиларнинг методик ишларига раҳбарлик қилади, юқори органлар олдида ўзи раҳбарлик қилаётган мактабдаги методик ишларнинг аҳволи тўғрисида ҳисобот беради.
Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари умуман мактабдаги методик ишларнинг, шунингдек фан уюшмаларида олиб бориладиган методик ишларнинг ташкилотчиси ҳисобланади.
Синф раҳбарлари билан олиб бориладиган методик ишларни директорнинг ўқув-тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари, умумтаълим ўқитувчилари билан олиб бориладиган методик ишларга эса илмий бўлим мудири раҳбарлик қилади.
Умумтаълим мактабида ўқитувчиларнинг методик ишлари жамоавий ишлар билан бирга олиб борилади. Жамоавий методик ишлардан энг муҳими фанлар бўйича ташкил этиладиган метод бирлашмалардир. Метод бирлашмаларда кўриладиган масалалар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
1) янги ўқув дастури, дарслик, қўлланма ва услубий ишланмаларни ўрганиш;
2) методик йўриқнома ва буйруқларни ўрганиш, уларни амалга ошириш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш;
3) ўқув-ишлаб чиқариш ишларини, ўқув-техник ҳужжатларини, турли ишлар учун вақт меъёрларини, ўқувчиларнинг иш ўринларини ташкил этиш ва жиҳозлаш масалаларини муҳокама қилиш;
4) ўқув дастури мавзуларини ўрганиш методларини муҳокама қилиш, текшириш ишларини ва малакаларини белгилашни ташкил этиш;
5) очиқ дарслар ўтказиш ва натижаларини муҳокама қилиш;
6) ўқитувчиларнинг синфларидаги тарбиявий ишлари, дарсдан ташқари ишларини бажариш методикаси;
7) ўқитувчининг таълим-тарбия ишларига доир тажрибалари, ўқувчилар билан фан ва техника ютуқларини, илғор меҳнат қоидаларини ўрганиш каби масалалар тўғрисидаги ахборотлари.
Педагогик кенгаш умумтаълим мактабида таълим-тарбия жараёнининг жамоавий раҳбаридир. Бу кенгаш ўқув-услубий ва ташкилий-хўжалик ишларига раҳбарлик қилишда директорга ёрдам беради; кенгаш ўз ишини директор раҳбарлигида олиб боради. Педагогик кенгаш қуйидаги масалалар билан шуғлланади:
1) мактабнинг ярим йиллик, ўқув ишларининг якунларини, шунингдек, малака имтихонлари натижаларини муҳокама қилади;
2) ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш тадбирларини белгилайди, ўқитувчиларнинг ўз иш тажрибаси ҳақидаги маърузаларини эшитади;
3) ўқув гуруҳларида дарсларнинг ўзлаштирилиши, дарсга қатнашиш, уста ва ўқитувчиларнинг ўқувчилар билан олиб борадиган тарбиявий ишларига доир масалаларни кўради;
4) ўқув режа ва дастурларининг бажарилиши ва бошқа шу каби масалаларни кўради.
Ўқитувчиларнинг техник ва педагогик малакаларини оширишнинг жамоавий шакллари семинар-тренинг, педагогик ўқишлар ва бошқа шакллари бўлиши мумкин.

Download 28.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling