- 1.ҚУВУРЛИ ПЕЧЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ИШЛАШИ
- 3.ҚУВУРЛИ ПЕЧНИНГ ИССИҚЛИК БАЛАНСИ
- 2. ПЕЧЛАРНИНГНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ
- Қувурли печь нефть ва нефть маҳсулотларини иситишга мўлжалланган ускуна бўлиб, печнинг камерасида ёнилғини ёқишдан ҳосил бўлган юқори ҳароратли ёниш маҳсулотларининг иссиқлиғидан фойдаланишга асосланган. Қувурли печда иситилиши лозим бўлган хом ашё змеевикнинг қувурлари ичидан ҳаракат қилади, ёнишдан ҳосил бўлган иссиқ маҳсулотлар эса қувурларнинг ташқари юзаларини сийпаб ўтади.
- Замонавий қувурли печлар одатда иккита камерали бўлади:
- радиант камераси, бу ерда ёнилғи ёнади ва иссиқлик қиздирилган ёниш маҳсулотларидан ва деворлар юзасидан қувурларга асосан нурланиш орқали берилади;
- 2) конвекция камераси, бу ерда ёнишдан ҳосил бўлган иссиқ маҳсулотларнинг қувурлар билан тўқнашуви пайтида иссиқликнинг қувурларга асосан конвекция йўли билан берилиши юз беради.
- Қувурли печлар нефть ва газни қайта ишлаш, нефть кимёси, кокс кимёси ва саноатнинг бошқа тармоқларида кенг тарқалган бўлиб, турли технологик жараёнлар (нефть ва мазутни ҳайдаш, пиролиз, каталитик крекинг, риформинг, гидротозалаш, мойларни тозалаш)да ишлатилади ва кўплаб қурилмаларнинг муҳим қисми ҳисобланади.
- Қувурли печларнинг тузилиши бир қатор омилларга боғлиқ бўлади:
- иссиқлик ўтказишнинг усулларига;
- ёниш камераларининг сони ва шаклига;
- радиация зонасидаги секциялар (ёки камералар) нинг сонига;
- аланга ва қувурлар ўқларининг ўзаро жойланиши;
- қувурларнинг нурланиш русумига;
- иситилаётган маҳсулот оқимларининг сони; конвекция камерасининг радиант камерасига нисбатан жойланишига;
- радиант ва конвекция қувурларининг узунлигига боғлиқ.
- Қувурли печларнинг асосий катталиклари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: печнинг иш унумдорлиги; фойдали иссиқлик сарфи; иситиш юзасининг иссиқлик бўйича кучланганлик даражаси; печнинг фойдали иш коэффициенти.
- Саноатда радиант қувурларининг иситиш юзалари 15-2000 м2 атрофида бўлган қувурли печлар ишлатилади. Турли тузилишга эга бўлган қувурли печларнинг иссиқлик бўйича иш унумдорлиги 0,12 дан 240 МВт гача ўзгаради, иситилаётган муҳит бўйича иш унумдорлиги эса 8-105 кг/соат га тенг бўлади. Иситилаётган муҳитнинг печга кириш ва ундан чиқишдаги ҳарорати технологик жараёнларга боғлиқ бўлиб, 70 дан 9000С гача, босимнинг қиймати эса 0,1 дан 30 МПа гача ўзгариши мумкин. Қувурли печларнинг фойдали иш коэффициенти 0,65-0,85 атрофида бўлади.
- Расмда кўрсатилган қувурли печда иситилиши лозим бўлган хом ашё кетма-кет печнинг конвекция ва радиант камераларидаги қувурлардан ўтади. Ёниш маҳсулотларининг радиант камерасидан чиқишидаги ҳарорати анча юқори (600-9000С) бўлади. Бундай газларнинг иссиқлигидан хом ашёни конвекцион қувурларда бирламчи тозалаш, қиздирилган сув буғини олиш ҳамда ёнилғининг ёниши учун бериладиган ҳавони қиздиришда фойдаланиш мумкин.
- ҚУВУРЛИ ПЕЧНИНГ ПРИНЦИПИАЛ СХЕМАСИ
- Қувурли печнинг схемаси:
- 1-форсунка; 2-каркас ва ўтга чидамли ғишт қатлами; 3-радиция камераси; 4-радиант қувурлари; 5-конвекция қувурлари; 6-буғни ўта қизитгич; 7-конвекция камераси; 8-газ йўли; 9-девор; 10-аланга. Оқимлар: I-хом ашёнинг кириши; II-хом ашёнинг чиқиши; III-сувнинг кириши; IV-сув буғининг чиқиши; V-ёнилғи; VI-ҳаво ва сув буғи
- Қувурли печлар бир қатор афзалликларга эга. Конструкцияси ихчам, иссиқлик қуввати катта, ёниш маҳсулотининг ускунада ушлаб қолиниши жуда кам бўлганлиги сабабли ёнғин ҳавфлилиги ҳам паст даражада, ишлатиш қулайлиги оқибатида бундай печлар нефть-газни қайта ишлаш ва нефть кимёси саноати корхоналарида кенг ишлатилмоқда. Қувурли печларнинг конструкциясига баъзи бир кичик ўзгаришларни киритиш орқали турли технологик жараёнларнинг талабларини қониқтириш мумкин.
- Иссиқлик балансининг сарф бўлиш бандлари (кЖ/кг):
- Қувурли печда иссиқликнинг хом ашё ва сув буғи томонидан (буғни ўта қиздириш ускунаси бўлганда) фойдали қабул қилиниши, qф;
- Иссиқликнинг печдан чиқиб кетаётган тутунли газлар билан йўқотилиши, qч;
- Иссисқликнинг атроф муҳитга йўқолиши, qй;
- Ёнилғининг механик ёки кимёвий тўла ёнмаслиги орқали иссиқликнинг йўқолиши, qт.ё.
- Иссиқлик баланси сарф бандларининг йиғиндиси:
- QС = qф + qч + qй+ qт.ё
- ПЕЧЛАРНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ
- Нефть ва газни қайта ишлаш корхоналари қурилмаларида эски русумдаги чодирсимон ва алангасиз ёниш печлари кенг тарқалган. Масалан, чодирсимон печлар иккита радиация ва битта конвекция камераларидан иборат бўлиб, уларнинг иш унумдорлиги бир йилда 1,5-3,0 млн. тоннага тенг. Бундай печлар АВТ қурилмаларининг таркибий қисмини ташкил этади.
- Қувурли печларнинг каталогини тузишда қуйидаги шартли белгилар қабул қилинган: биринчи ҳарф печнинг конструктив жиҳатдан тайёрланишини ифода қилади (Г – тутунли газлар ускунанинг юқориги қисмидан узатиладиган горизонтал радиант қувурли печлар; В – тутунли газлар ускунанинг юқориги қисмидан узатиладиган вертикал радиант қувурли печлар; Ц – ускунанинг юқориги қисмида конвекция камераси бўлган цилиндрсимон қувурли печлар;
- К – халқасимон конвекция камераси бўлган цилиндрсимон қувурли печлар; С – секциялар бўлган қувурли печлар); иккинчи ҳарф ёнилғининг ёниш усулини билдиради (С – эркин аланга; Н – ётиқ аланга; Д – аланганинг баландлиги бўйича даражаланган миқдорда ҳаво бериб туриладиган ётиқ аланга). Ҳарфлардан кейин кўйилган рақам радиант камераси ёки секцияларнинг сонини билдиради. Мабодо ҳарфлардан кейин рақамлар бўлмаса, бундай ҳолатда қувурли печь бир камерали ёки бир секцияли бўлади.
- ГН русумли қувурли печнинг схемаси кўрсатилган. Ушбу печда ҳосил бўладиган тутунли газлар ускунанинг юқориги қисмидан чиқиб кетади, радиант камерасининг марказий қисмида вертикал девор бор, горелкалар радиант камерасининг пастки қисмига 450 бурчак билан жойлаштирилган. Ёниб турган алангалар марказий деворга қараб йўналтирилади. Бундай печлар газ ёнилғиси билан таъминланган ва ўртача иш унумдорлигига эга бўлган жараёнларда ишлатиш учун мўлжалланган.
- ГН русумидаги қувурли печь схемаси:
- 1-горелка; 2-радиант қувурлари змеевиги; 3-девор; 4-конвекция қувурлари змеевиги; 5-тутун чиқадиган қувур; 6-зинапоя майдончаси; 7-футеровка; 8-каркас.
ЦС русумли печларнинг радиация камерасида змеевикнинг қувурлари цилиндрсимон девор бўйлаб жойлашган бўлади ва печда комбинация қилинган ёнилғи эркин вертикал ҳолатда аланга қилиб ёнади. Бундай печлар икки хил вариантда (конвекция камерасиз ва конвекция камерали) тайёрланади.Газ горелкаларини қараб туриш қулай бўлишлиги учун цилиндрсимон радиация камераси устунсимон фундаментга ўрнатилган. Радиант змеевик вертикал қувурлардан пайвандланган калачалар ёрдамида йиғилган. Печь марказининг тубига газ-мазут горелкаси ўрнатилган. Маҳсулотнинг кириши ва чиқиши печнинг юқориги қисмида амалга оширилади. - ЦС русумли печларнинг радиация камерасида змеевикнинг қувурлари цилиндрсимон девор бўйлаб жойлашган бўлади ва печда комбинация қилинган ёнилғи эркин вертикал ҳолатда аланга қилиб ёнади. Бундай печлар икки хил вариантда (конвекция камерасиз ва конвекция камерали) тайёрланади.Газ горелкаларини қараб туриш қулай бўлишлиги учун цилиндрсимон радиация камераси устунсимон фундаментга ўрнатилган. Радиант змеевик вертикал қувурлардан пайвандланган калачалар ёрдамида йиғилган. Печь марказининг тубига газ-мазут горелкаси ўрнатилган. Маҳсулотнинг кириши ва чиқиши печнинг юқориги қисмида амалга оширилади.
ЦС русумидаги қувурли печь схемаси: - 1-горелка; 2-радиант қувурлари змеевиги; 3- каркас;
- 4-футеровка; 5-конвекция қувурлари змеевиги;
- Оқимлар: I-маҳсулотнинг кириши; II- маҳсулотнинг чиқиши
Do'stlaringiz bilan baham: |