Режа: Узум навлари. Узум шароббоп навлари. Узум бошоғининг тўзилиши


Download 22.67 Kb.
bet1/7
Sana15.11.2023
Hajmi22.67 Kb.
#1774714
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ХАР ХИЛ ШАРОББОП УЗУМ НАВЛАРИНИ УЗУМ БОШИ ВА ҒУЖУМИНИ МЕХАНИК ТАХЛИЛ ҚИЛИШ


ХАР ХИЛ ШАРОББОП УЗУМ НАВЛАРИНИ УЗУМ БОШИ ВА ҒУЖУМИНИ МЕХАНИК ТАХЛИЛ ҚИЛИШ


Режа:

  1. Узум навлари.

  2. Узум шароббоп навлари.

  3. Узум бошоғининг тўзилиши

  4. Узум бошоғининг кимёвий таркиби.

  5. Ачитқилар.

  6. Қуюқлаштирилган узум шарбати.


1. Узум навлари. Шароб саноати учун хом-ашё бўлиб, узум, олма, этил спирти, ачитқи, шарбат ва турли хушбуй таъм берувчи ўсимликлардан тайёрланган ширали сувлар ва шакар ҳисобланади.
Ток, узум-узумдоналарга мансуб бўлиб, унинг 70 га якин тури мавжуд. Ер куррасининг тропик, субтропик ва мўътадил иқлими ўлкаларида тарқалган. У асосан сернам водийларда, тоғ ён бағриларида ҳамда дарё бўйларида чирмашиб, баъзи турлари бута ёки паст буйли дарахт сифатида ўсади.
Бутун дунёда ўстирилаётган токзорларнинг экин майдонини 71% Европа, 14,4% Осиё, 9,6% Америка, 4% Африка ва 1% Австралия қитъасида ташкил этади. Бу токзорлардан олинган ҳосилнинг 6-8% бевосита истеъмол сифатида қўлланилади, 80% шароб тайёрлашга ва 3-4% қуритилиб, ундан майиз тайёрланади.
Бутун дунёда етиштириладиган токнинг 4 мингга яқин нави маълум бўлиб, уларнинг 400 нави Ўзбекистонда ўстирилади.
Узум нави ишлатилишига қараб шароббоп, майизбоп ва хўраки навларга бўлинади.
Шароббоп – навларнинг узум шингили катта бўлмайди, турли шакл ва рангда бўлади.
Узумнинг кишмиш навларига қараганда уларнинг ширинлиги (қандлиги) камроқ бўлади. Бундай навлардан мусаллас, шампан, кучли ҳамда десертли шароблар тайёрланади.
Узумнинг уруғсиз навларини кишмиш деб аталади. Улар қуритилиб, майиз тайёрлаш учун қўлланилади. Бу навларнинг мевалари турли рангли бўлиб қандлиги юқори даражада бўлади.
Узумнинг хўраки навларининг шингили йирик холатда турли рангда ва шаклда бўлади. Мевалари тўлиқ холатда, ширин мазали бўлади.

Download 22.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling