Режа Яримўтказгичли диодлар, унинг вах


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana07.01.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1082754
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-мавзу

Диодни тескари уланиши
Агар манбани диодни «n» соҳасига “+” «р» соҳасига “-” ни
уласак, электронлар «n» соҳадан плюсли соҳага ўтади. Коваклар
минусли қутб томонидан тортиладилар. Ўтиш соҳасида бўшлиқ
ҳосил бўлади ва заряд ташувчилар бўлмайди. Кучланиш ортиши
билан ковак ва электронлар бир-бирига кучлироқ тортишадилар
ва ўтишда заряд ташувчилар қолмайди.
Ўтишда бўшлиқ пайдо бўлади, заряд ташувчилар йўқ. Тескари
уланганда ток ўтмайди.


Тескари ток, тўғри ва тескари кучланиш
Диод ёпиқ вақтида ундан кичик миқдорда ток ўтади
(ноасосий ташувчилар кам). У асосий бўлмаган тескари
томонга ҳаракатланаётган заряд ташувчилар томонидан ҳосил
бўлади. Бу манба қутбини тескари улашда пайдо бўлади.
Кристал температураси ошган сари уларнинг сони кўпаяди,
тескари ток ҳам ошади ва бу ўз навбатида ўтишнинг
бузилишига олиб келади. Температурани чеклаш мақсадида
яримўтказгичлар
корпусига
совутувчи
радиаторларни
улашади.
Диод очиқ ҳолатида унда тўғри кучланиш мавжуд. Тескари
кучланиш диод ёпиқ вақтида ва ундан тескари ток ўтганда
ҳосил бўлади. Тўғри кучланишда диод қаршилиги жуда кам.
Яримўтказгичларнинг қаршилиги унинг кучланишига боғлиқ,
кучланиш ошса, қаршилик камаяди ва аксинча.


Диодни тўғри уланиши
«n»
соҳадаги электронлар манфий қутбдан кетишни ва ўтказувчан
зонага ўтишни бошлайдилар. «р» соҳадаги мусбат зарядли коваклар
манбанинг мусбат қутбидан узоқлашадилар. Электрон ва коваклар бир-
бирига қараб ҳаракатлана бошлайдилар. Хар хил зрядли заррачалар
ўтиш соҳасиида жамланадилар, улар орасида электр майдони ҳосил
бўлади. Электронлар р-n ўтишдан ўтиб «р» соҳага ҳаракатланадилар.
Диодда тўғри ток ҳосил бўлади. Бунда унинг қаршилиги кўп эмас.



Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling