Режа: Зиналар. Пардадеворлар. Дарвоза ва эшиклар. Деформация чоклари. Зиналар


Download 93.59 Kb.
bet2/5
Sana03.12.2023
Hajmi93.59 Kb.
#1780970
1   2   3   4   5
Bog'liq
1544336947 73267

Ёнғинга қарши зиналар биноларнинг карниз ёки парапетгача баландлиги 10 м ва ундан ошиқ бўлган биноларда ўрнатилади. Баландлиги 10 – 30 м бўлса ёнғинга қарши зиналар вертикал ҳолатда, агар 30 м ошса 800 қияликда қўйилади ва унинг оралиқ майдончалари бўлади. Вертикал зиналар эни 600 мм, маршлар - 700 мм бўлади. Бино периметри бўйлаб зиналар орасидаги масофа камида 200 м олинади.
Зиналар деворларга ёки бино каркасига баландлиги ҳар 2,4 – 3,6 м да жойлашган бурчакдан қилинган анкерлар билан маҳкамланади.
Шикастланишга қарши зиналар шикастланиш (авария) ёки ёнғин вақтида одамларни бинодан эвакуация қилишга хизмат қилади.
Шикастланишга қарши зиналарнинг марши эни камида 700 мм, қиялиги 1:1 ва ўрамаси баландлиги 800 мм бўлади.
Пардадеворлар. Биноларда пардадеворлар сони мумкин қадар кам бўлишга эришиш керак, чунки улар табиий ёруғликни ва ҳаво алмашувини қийинлаштиради, ҳамда бинони универсаллик даражасини камайтиради.
Пардадеворлар мустаҳкам, бикир, ўрнатилиши индустриал бўлиши, ёнғинга чидамли ва иқтисодий талабларга жавоб бериш керак.
Хоналарнинг функционал жараёнига қараб пардадеворлар ўровчи ва ажратувчига бўлинади.
Уровчи пардадеворлар асбоб - ускуналар омборларига, оралиқ омборларига ва бошқа ёрдамчи хоналарни ўраш учун ўрнатилади.
Бундай пардадеворларнинг баландлиги 3,6 метргача бўлиб улар устунлар, тик ёки кўндаланг шитларни монтаж қилиб тайёрланади.
Шитларнинг пастки қисми ёппа текис (глухой), тепаси сеткали ёки ойнали бўлади.
Йиғма бўлинадиган сеткали пардадеворлар шити ўлчами 1,5х2,4 м бўлиб, устунлари ёпқа деворли тўғри бурчакли метал қувурлардан (60х30х3 мм) қилинади. Устунчалар ҳар 1,5 метрда ўрнатилиб, тайёрловчи бетон қатламига анкер болтлар ёрдамида маҳкамланади. Цех ичидаги идора хоналарини ўрашда ўлчами 1,5х2,7 метрли шитлардан фойдаланилади.
Шитлар икки қувур ва метал лентани пайвандлаш орқали бажарилади. Шитлар тепа қисми шишали лист билан, пастки қисми профилланган метал лист билан тўлдирилади.
Шитлар полга таянади, бир бири билан болтлар ёрдамида бирлаштирилади, полларга эса анкер болтлар ёрдамида маҳкамланади.
Асбестоцемент листли пардадеворлар каркаси металдан бўлиб, баландлиги 2,4 ва 2,6 м бўлади.
Пардадевор тузилмаси номинал ўлчами 1,2х6 м ва 2,4х6 м бўлиб, йиғма бўлинадиган панел ва устунчадан иборат.
Уровчи пардадеворлар ёғочдан ва темирбетон шитлардан ҳам тайёрланилади.
Ажратувчи пардадеворлар заҳарли моддалар чиқаётган, шовқин бўладиган хона ва бўлимларни бошқа хоналардан ажратиш учун цех ичидаги хонанинг бутун баландлиги бўйича ўрнатилади. Бундай пардадеворлар ғиштдан, кичик блоклардан, шиша профилитдан, шиша блокдан, темирбетон панелдан, профилланган ва асбестцементдан қилинади.
Ыалинлиги 120 ва 250 мм ғиштли пардадеворлар ўз юкини кўтарувчи ҳисобланади. Улар устунлар орасида ёки уларга тираб тикланади.
Пардадеворлар бикирлигини ошириш учун ғиштли пилястрлар қилинади ёки метал фехверх устунларга (қадами 6 м) маҳкамланади.
Ьиштли пардадеворлар пойдевор тўсинларига, баландлиги 4 м гача бўлса, полнинг бетонли тайёрловчи қатламига таянади. Кўп қаватли биноларда пардадеворлар ораёпма плиталарга таянади ва каркас устунларига маҳкамланади.
Ишлаб чиқаришда технологик жараённи ўзгариши натижасида, хоналарни қайта режалашда ғиштли пардадеворлар қийинчилик туғдиради, ҳамда уларни тиклаш қийин.
Бундай ҳолларда ажратувчи пардадеворлар йирик панеллардан бўлгани маҳқул, чунки керак бўлган вақтида уларни демонтаж қилиш осон.
Бундай пардадеворлар панели енгил ва оғир бетондан, цементли фибролитдан ва ганчли бетондан тайёрланади. Уларни баландлиги 1,2 ва 1,8 м ва узунлиги 6 м бўлади.
Кран таги тўсинларига, консолларга, ҳарорат чокларига ва ён деворларга бирлашадиган панеллар узунлиги камроқ қилиб тайёрланади.

Download 93.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling