Рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади
Download 308.5 Kb.
|
ПҚ-241 11.05.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва китоб мутолаасини ривожлантириш
- III. Мактабдан ташқари таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, жиҳозлар билан таъминлаш ва давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4546-сон қарорининг 1-иловаси 10-позицияси «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари (ваколатлари) бериладиган субъект» устунидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин. 9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4592-сон қарорининг 10-бандида: а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун»; б) олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин. 10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги «Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4708-сон қарорида: а) 5-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; б) 8-банднинг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин. 11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги «Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4805-сон қарорида: а) 6-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин; б) 5-иловада: 13-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2021/2022» рақамлари «2022/2023» рақамлари билан алмаштирилсин; 14-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2022/2023» рақамлари «2023/2024» рақамлари билан алмаштирилсин. 12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги «Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4851-сон қарорининг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги «Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5032-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин. 14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5077-сон қарорининг 2-бандида: а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш йўналишида ўқув-тарбия муассасалари тарбиячиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш»; б) тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин. 15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117-сон қарорининг 5-банди «а» ва «б» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «а) таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилсин. Бунда, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг камида С1 даражадаги халқаро сертификатни олиш учун имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан педагог кадрлар малакасини ошириш учун ажратиладиган маблағлар, давлат олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг харажатлари эса олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин; б) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилсин. Бунда, мазкур сертификатни олиш муқобил малака ошириш шакли сифатида тан олинсин». 16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ-5168-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизмат кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин: «21. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда уларни фарзандликка ёки васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган фуқароларга Марказлар томонидан бепул юридик хизмат кўрсатилади». Изоҳ: мазкур илованинг 10, 11, 12 ва 13-бандлари 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради. (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон) Download 308.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling