Рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади
Download 308.5 Kb.
|
ПҚ-241 11.05.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Республика бўйича Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари
- Жиҳозлаш ишлари Қиймати (млрд сўм)** 1 599,2
Изоҳ * 2022 — 2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин. ** Қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг қиймати тайёрланадиган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларига асосан аниқлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарорига 2-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сон қарорининг 1-бандида: а) тўртинчи хатбошидаги «маблағлари ҳисобидан» сўзларидан кейин «қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари билан тўлдирилсин; б) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2691-сон қарори 41-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Белгилансинки: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Андижон, Жиззах, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарларининг котибиятига қўшимча бир нафар штат бирлигини ажратиш Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига амалга оширилади; Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармаси бошлиқлари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари бир вақтнинг ўзида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳисобланади». 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2829-сон қарори 3-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «2017/2018 ўқув йилидан бошлаб академик лицейлар ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини умумий ўрта таълим муассасалари учун мўлжалланган умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар билан таъминлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг айланма маблағлари ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади». 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3931-сон қарорида: а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; б) 3-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; в) 4-бандда: қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «давлат умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудида ўрнатилган видео кузатув камералари ва биометрик идентификация тизимлари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ ундириладиган жарималар суммаларининг 50 фоизи»; ўн тўртинчи — йигирма олтинчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи — йигирма еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; «в» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «6. Вазирликка, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотларга ҳамда умумтаълим муассасаларига Вазирлик ҳузуридаги «Инновация, технология ва стратегия маркази» давлат унитар корхонаси билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин ва ушбу шартномалар махсус ахборот порталида рўйхатдан ўтказилсин»; д) 10-бандда: бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин; олтинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча бешинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; е) 12-бандда: бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин; олтинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; ж) 10, 11 ва 12-бандлардаги тегишли келишикдаги «давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишув» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим» сўзлари билан алмаштирилсин; з) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «23. Вазирликнинг марказий аппарати ва «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 2а-уйда жойлаштирилсин»; и) 1-иловада: «Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази,» ва «Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси,» сўзлари чиқариб ташлансин; «Мактабдан ташқари таълим муассасалари» блокидан кейин «Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари» блоки билан тўлдирилсин. 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4296-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «6. Қуйидагилар учун олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади: 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун; 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (йигирма беш ёшга тўлмаган) учун». 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4319-сон қарорида: а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Белгилаб қўйилсинки: тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади; тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади; абитуриентларнинг назарий билимларни ўзлаштириш даражаси билан бирга мантиқий фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилияти ва таълимнинг кейинги босқичига тайёргарлигини баҳолайдиган, компетенцияга асосланган тест топшириқлари ишлаб чиқилади; бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ва тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан, Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуаси эса университет томонидан белгиланади; бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳар йили 15 октябрга қадар эълон қилинади; Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқлангандан сўнг, янги бакалавриат таълим йўналишлари ташкил этилган тақдирда, уларга мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси алоҳида тасдиқланади; 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар»; б) 4-банднинг бешинчи хатбошиси «фоизигача» сўзидан кейин «(рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда)» сўзлари билан тўлдирилсин». 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги «Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4467-сон қарорида: а) 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги «2020 — 2023 йилларда» сўзлари «2025 йилга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин; б) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2020/2021» рақамлари «2022/2023» рақамлари билан алмаштирилсин; в) 13-банднинг учинчи хатбошисидаги «кўчма кутубхоналар» сўзлари «маҳаллалар кутубхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин; г) 14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; д) 1-иловада: 6-позициянинг «Тадбирлар номи» устунидаги «воситалар учун электрон форматдаги дастурий лойиҳаларни» сўзлари «воситаларнинг электрон форматларини» сўзлари билан алмаштирилсин; 8-позициянинг «Тадбирлар номи» устунидаги «онлайн» сўзи чиқариб ташлансин; 24, 31-позициялар чиқариб ташлансин; 26-позициянинг «Тадбирлар номи» устунидаги «ва онлайн китоблар ўқиш» сўзлари чиқариб ташлансин; 27-позициянинг «Тадбирлар номи» устунидаги «600» рақами «120» рақами билан алмаштирилсин; е) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «2019 — 2024 йилларда Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари
Download 308.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling