Resident va norezident
Download 29,12 Kb.
|
SST YAKUNIY
- Bu sahifa navigatsiya:
- Yer qaridan foydalangan solig’i
- Yoqilg’I solig’i
Suv resurslari soliq- Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига кўра 1998 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ жорий этилди. Сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи тўловчилари бўлиб, ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи юридик шахслар ҳисобланади. Ер ости ва ер усти манбаларидан ишлаб чиқариш ва техникавий мақсадларда фойдаланишга олинган сув ресурслари хажми, яъни юридик шахслар томонидан фойдаланилган сув ресурсларининг жами хажми, истеъмол ҳарактери ва мақсадларидан қатъий назар солиққа тортилади. Ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилардир. Ахоли пунктларининг сув таъминоти учун сув етказиб берувчи юридик шахслар ўз фаолиятида ишлатиладиган сув учунгина солиқ тўловчилар ҳисобланади.
Yer qaridan foydalangan solig’i- Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг жорий этилишидан асосий мақсад- умумдавлат мулки ҳисобланган ер ости бойликларидан оқилона тарзда бутун жамият аъзоларини ва келажак авлод манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш самарадарлигини ошириш ҳисобланади. Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловларга қуйидагилар киради: -ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; -қўшимча фойда солиғи; -бонус (имзоли ва тижоратбоп топилма бонуслар). Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар қуйидагилардир: - ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олаётган, шу жумладан техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб олаётган ер қаъридан фойдаланувчилар; - фойдали қазилмалардан фойдали компонентларни ажратиб олган ҳолда уларни қайта ишлашни амалга ошираётган ер қаъридан фойдаланувчилар. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти кавлаб олинган тайёр маҳсулотнинг ҳажми ҳисобланади. Yoqilg’I solig’i- Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига олинадиган солиқ тўловчилари бўлиб жисмоний шахсларга бензин, дизел ёнилғиси ва газ сотадиган, мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланади. Бунда, уларнинг жойлашган жойидан қатъий назар, автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъйектлар солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланади. Жисмоний шахсларга сотилган ўзи ишлаб чиқарган хамда четдан харид қилинган бензин, дизел ёнилғиси ва газнинг натурал хажми солиқ солиш объекти ҳисобланади. Download 29,12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling