Республика жамоатчилик
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Амалиёт ташкил этиш ва ўтқазиш услубияти. compressed
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талабалар амалиёти уч босқичда амалга оширилади
Умумий маълумотлар: Амалиёт Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий Университети Ўқув ишлари бўйича проректор 5 Д.Джумабаевнинг 2020 йил 29 январдаги 03-80-сон буйруғидан кўчирмаси ҳамда Ижтимоий фанлар факультети декани Х.Тўхтаевнинг 2020 йил 3 февралдаги 554-сонли хатига асосан 2020 йилнинг 4 февралидан 2020 йилнинг 15 февралигача “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази биносида ўтди. Жами 54 та Ижтимоий фанлар факультетининг “Социология” таълим йўналиши 1-босқич ўзбек ва рус гуруҳлари талабалари амалиёт ўтади. Шундан 36 нафар талаба ўзбек гуруҳи, 16 нафар талаба рус гуруҳидан амалиёт ўтади. Амалиёт Марказ мутахассислари ишлаб чиққан Дастур, календарь режа бўйича амалга оширилди. Амалиёт даврида талабаларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари таъминланди. Талабаларнинг амалиётга мунтазам қатнашиши қатъий назорат қилинди. Малака амалиёти якунлари бўйича талабалар баҳоланди, қониқарсиз баҳо олган ёки узрли сабабларсиз амалиётга қатнашмаган талабалар бўлмади. 6 УМУМИЙ ҚОИДАЛАР “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказида асосан социология, ижтимоий иш йўналишида таҳсил олувчи талабалар амалиёт ўтайдилар. Талабаларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларига эга бўлишлари учун Марказ қошида барча амалиёт турлари йўлга қўйилган. Марказда талабалар қуйидаги амалиёт турларини ўташлари мумкин: танишув амалиёти;малакавий амалиёт, ўқув амалиёти;экскурсион амалиёти; ишлаб чиқариш амалиёти; битирув малакавий иши (магистрлик диссертацияси) олди амалиёти; илмий-тадқиқот амалиёти. Талабалар амалиёти уч босқичда амалга оширилади: Тайёрлов босқичи–талаба амалиётнинг дастлабки кунларида ташкилот фаолияти билан танишади. Асосий босқич–талаба режа ва дастурда белгиланган вазифаларни бажаради. Якуний босқич–талабанинг амалиёт давомида қилган ишларининг натижалари таҳлил қилинади ва баҳоланади. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling