Юк ва тижорат ишлари
бўлим бошлиги И.И. Камалов.
“Бухоро минтақавий темир
йўл узели” УК бошлиғи
А.Ю. Эргашевга
БИЛДИРГИ.
Сизнинг 2022 йилнинг 07–март кунидани 03/75–сонли буйругингизга асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ўтказиладиган навбатдаги бахорги кўрик таёргарлиги бўйича юк ва тижорат ишлари бўлимининг катта нозири Д.М. Қосимов бириктирилган Нурбулоқ темир йўл станциясига ўтказилган кўрикга таёргарлик бўйича хабар бераман:
Бухоро МТУ томонидан станцияга талаб қилинадиган нарсалар билан таъминлаш қуйидагилардан иборат:
Станция навбатчиси учун махсус кресло.
Станция навбатчиси хонаси ва овкатланиш хонасига ленолиум билан таъминлаш.
Станция навбатчиси хонаси ва юк хазиначилари хоналарининг деразаларига жалюзи ўрнатиш лозим.
Станция бошлиги хоносига мебель комплект, кровать 2 дона, стул 10 дона, шкаф книжнқй 3 дона, стол однотумбов 3 дона, кийим ечиш шкафи 3 дона.
Овкатланиш хонасига 1 дона микроволновий печь.
Станция биносини таъминлаш учун 40кг рангсиз лак, водоэмульция 25 кг.
Юк хазиначилари хонасига кондиционер 1 дона.
Юк хазиначилари хонасининг дераза ва эшикларида темир панжара ўрнатиш.
Станциядаги ёнгин сув захирасига насос ва шланг билан таъминлаш.
Станция биносининг коридор қисмида18 ватли 5та чироқ билан таъминлаш.
Юк хазиначиси хонасига мижоз билан ишчини ўртасида бардюр ўрнатиш лозим.
Аниқланган камчиликлар бўйича станция бошлигига муддат орқали қилинадиган ишлар қуйидагида белгиланди:
Ёнгин шитини белгиланган рангда ранглаш, жихозлар описини ўрнатиш, кум ва сув билан тўлдириш.
Душ кабинасининг ракивинасидаги сув оқишини таъмирлаш.
Юк хазиначиларинг хонасидаги ШЧ кабелларини бартараф қилиш.
Станция туалетини оқлаш ва ёруглик лампаси билан таъминлаш.
Станциянинг барча ташки фасад қисмларини, перон охак билан оқланадиган жойларни ва станция томонидаги ахоли уй заборини оқлаб чикилиши тўгрисида кўрсатмалар берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |