Республикамиз Мустақилликка эришган пайтдан янги саноат корхоналар, кушма


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/41
Sana24.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1060363
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   41
Прогонсиз ёпмаларни урнатишда металл кам сарфланади. 
Прогонсиз ёпмаларни жойлаштириш учун ёпма юк кутарувчи 
тузилмаларига таянадиган йирик улчамли панеллар кулланилади. 
Панеллар узунлиги ёпма стропила тузулмалари кадамига тенг килиб 
(6 ва 12 м) олинади. Панел эни 3 м, бахзи холларда 1,5 м, қабул 
килинади. 
Прогонсиз ёпмаларда бетон маркаси 300 – 500 булган 
темирбетон панеллар кулланилади. Темирбетон панелларнинг 
куйидаги куринишлари булади: кобиргасимон улчамлари 3х6, 1,5х6, 
3х12 ва 1,5х12 м, сегмент шаклидаги панел кобиклар улчами 3х6, 
3х12, 3х18, 3х24 м, узун улчамли 2Т настиллар эни 3 м ва узунлиги 
12, 18 ва 24 м булади. 
Йирик улчамли плиталар ёпма юк кутарувчи тузилмаларига 
плитанинг таянчларида ва ферма ёки тусин юкори белбогидаги 
богловчи (закладной) элементлари пайвандлаб махкамланади. Хар 
бир плита уч нуктасидан пайвандланиб, улар орасидаги чоклар 
огир ёки енгил бетон билан тулдирилади.
Енгил ва купик бетонли настилли ёпмалар кушимча 
иситилмайди, чунки бу настилларда юк кутарувчи ва иссикдан 
химоя қилиш хусусиятлари кушилиб кетади. 
Темирбетон плитали ёки панелли ёпмаларни иситиш учун 
ёпма тузилмасига иситгичлар киритилади, уларнинг калинлиги 
теплотехник хисоб билан аникланади. 


Ёпмаларни иссикдан химоя қилиш учун купик бетонли, 
перлитобетонли, минерал вата, пенополистролли плиталар 
кулланилади. 
Ички хаво сув бугларини иситгич катламига кирмаслиги учун 
иситгич тагига бугдан химоя қилиш катлами (пароизоляция) 
куйилади. 
Бугдан химоя қилиш катлами рулонли ёки суртиладиган 
булади. Рулонлигига бир, икки катлам рубероид, пергамент, тол, 
гидроизоллар мастикалар билан елимланади, суртиладиган суюк 
катрон ёки бошка мастикалар ёпма плита юзасига бир ва икки 
марта суртилади. 
Юк кутарувчи настилларнинг нотекис юзалари цемент – кумли 
коришма билан тугриланади. Текисловчи катлам маркаси 50 – 100 
булган цемент - кумли коришма ёки мустахкамлиги 8 кг/см
2
дан кам 
булмаган калинлиги 15 - 20 мм асфалтбетондан килинади. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling