Республикамиз Мустақилликка эришган пайтдан янги саноат корхоналар, кушма


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/41
Sana24.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1060363
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
САНОАТ БИНОЛАРИ ДЕРАЗАЛАРИ.
Деворларга дераза уринларини жойлаштириш ва куринишлари. 
Дераза уринлари ташки деворлар майдонининг 60% ни ташкил этади. 
Дераза уринлари улчамлари, шакли ва жойлашиши ишлаб 
чиқариш хоналарида иш режимини хисобга олган холда иш жойларини 
ёруглик билан кулай тахминланиш шароити ва қурилиш иклимий 
тумани курсаткичларига караб, ёругликка хисобланиб танлаб олинади. 
Саноат биноларини ёритиш алохида уринлар, лента шаклида, ёппа 
ва учаласини хар хил куринишда жойлаштириш оркали амалга 
оширилади. 
Юк кутарувчи ва уз юкини кутарувчи гиштли деворларга очик 
уринли, панел деворларга лента шаклидаги деразалар урнатилади. 
Бинолар нима максадда ишлашига, ички ва ташки харорат фарки 
ва хавоси, иклим тахсири натижасида дераза урнини тулдириш 
битталик, иккиталик ва учталик тавакалардан иборат булишини аниклаб 
беради. 
Дераза уринлари эни ва баландлигини номинал улчам буйича 600 
мм деб қабул килинади. Полдан урин тагигача булган масофа 1,8 м ва 
ундан ортикга тенг килиб олинади. Дераза уринлари алохида тавакалар 
ва панеллар билан тулдирилади. 
Дераза тавакалари ва панеллари ёгочдан, темир-бетондан ва 
металлдан булиши мумкин. 
Ёгоч тавака ва панелларни вақтинчалик ва меъморий харорат – 
намлик , режимлик биноларда куллаш тавсия этилади. 
Алохида тавака–блоклар, кесаки ва тавака (битталик ва кушилган ) 
дан иборат. 


Бундай блоклар бир ёки бир неча ярусли жойлаштирилади, урин 
баландлиги 7,2м дан ошик булган ярусларда блоклар орасига ёгоч 
ригеллар куйилади. 
Урин эни буйича хар 3 м да куйилган, бу ригел ва ёгоч импостлар 
шамол кучини қабул килади. 
Дераза блоклари кияликларга, тепадонларга, тусинчаларга, 
ригелларга ва импостларга михлар ва ершлар билан махкамланади. 
Йирик панелли деворларда лентасимон ва ёппа ёруглик 
уринларини ёгоч панеллар билан тулдирилгани кулай.
(Расм 24) 
Расм 24. Блокли тулдиришда ёгоч тавакалар улчамлари тури 
Панеллар номинал улчамлари 1,2х6 ва1,8х6 м булиб, тавакаси 
очиладиган ёки очилмайдиган булади. Панелни уровчи қисми 144х47 ва 
174х72 мм бруслардан, импостларни кесими 44х54 мм килиб 
бажарилади. Ташки тавакалар 54х67 мм ли, ичкилари эса 44х44 мм ли 
бруслардан тайёрланади. Дераза панелининг хамма элементлари ораси 
шиплар билан бириктириб елимланади. Дераза панеллари устунларга 
уголоклардан килинган уланмалар билан махкамланади, узаро эса 
чоклари калинлигича куйилган ёгоч часпакларга михланади. 
Дераза уринларини ёгочдан тайёрлаш осон, огирлиги камрок
факат у ёнади, чирийди, хамда бошкаларга нисбатан мустахкам эмас. 



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling