Республикамиз Мустақилликка эришган пайтдан янги саноат корхоналар, кушма
САНОАТ БИНОЛАРИ ВА ТУЗИЛМАЛАРИНИ УНИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
САНОАТ БИНОЛАРИ ВА ТУЗИЛМАЛАРИНИ УНИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ
Унификация деганда, бино ва тузилмаларнинг хажмий режали параметрларини ва элементлар сонини шакли ва тузилмасига караб бир хил улчамга келтириб олишга айтилади. Қурилиш тузилмалари ва деталларининг улчамлар тури сонини кискартириш максадида тармоклараро хажмий - режавий ва тузилмавий саноат бинолари унификацияси ва универсал кулланиладиган бинолар барпо килинмокда. 1962 йилда унификацияланган типовой оралик (УТП) ва секция (УТС) лардан иборат булган кулай ва хархил шаклга эга булган типовой лойиҳалашга утилди. УТП - бу бинолар оралиги булиб, бир хил узунликда, эни, баландлиги ва тузилмавий холатига караб чиқараётган махсулоти технологик жихатдан бир-бирига якин булади. УТС – бу бинонинг алохида бир қисми (харорат блоки) булиб, унда тузилмавий холати бир хил булган бир неча хил махсулот чиқарадиган корхона жойлашиши мумкин. УТС параметрлари (режа улчами, устунлар сеткаси, баландлиги ва цех ичидаги транспорт куриниши ва юк кўтариши) ишлаб чиқариш талабларига жавоб бериши керак. Унификацияланган оралик ва секцияларни куллаш учун куйидаги лойиҳалаш материаллари ишлаб чиқарилган: - Типовой конструкция тузилма чизмалари (ТК) - Типовой детал чизмалари (ТД) - Типовой монтаж деталлари ва уларнинг бирикиши (ТДМ). Бу монтаж иши билан шугулланадиган курувчилар учун керак булади. - Типовой меъморчилик - қурилиш деталлар (ТДК) буни лойиҳаловчилар ва курувчилар учун тавсия қилиш мумкин. - Саноат биноларини қуришда хажмий - режавий ечимини унификациялаш асосида юкори иктисодий самара олиш мумкин, биринчидан тузилмаларнинг типовой улчамлари сони кискариши ва қурилиш корхоналарида ишлаб чиқаришни кутарилиши хисобига нархи пасаяди, иккинчидан УТП, УТС ва чизма материалларини куллаш натижасида лойиҳа ишлари хажми ва уни тайёрлаш кискаради. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling