Республикамиз Мустақилликка эришган пайтдан янги саноат корхоналар, кушма


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/41
Sana24.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1060363
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   41
 Оёк ваннахонаси. Бундай ванналар душ олди хоналарида, юз-кул ювгич ва 
гардеробларнинг шу максад учун ажратилган майдонларига жойлаштирилади. Сменадаги 
энг куп ишчилар сонига караб 50 та эркакга, ёки 40 та аёлга 1 та оёк ваннаси олинади. Оёк 
ванналари катори орасидаги масофа- 2 м., охирги катор билан девор орасидаги масофа- 1,2 
м.олинади.
Бошка хоналар. Агар сменадаги аёллар сони 15 дан 100 гача булса, аёллар хожатхонаси 
ёнига 2,4х2,4 м. улчамли гигиенавий душхона булиши тавсия этилади.
Бинонинг биринчи қаватда биринчи ёрдам курсатиш хонаси жойлаштирилади ва унинг 
майдони 18 м
2
дан кам булмаслиги керак. 
Ишчилар сони 300 кишидан ошганда ёрдамчи биноларда даволаш хоналари булади. 
Умумий овкатланиш хоналари.Ишчиларни озик - овкат билан тахминлаш учун саноат 
корхоналари кошида куйидагича овкатланиш хоналари булиши назарда тутилади: 
Ошхона - сменадаги энг куп ишчилар сони 200 киши ва ундан ортик булса, буфетлар - 
сменадаги энг куп ишчилар сони 200 кишидан камрок булса, овкатланиш хоналари- сменадаги энг 
куп ишчилар сони 30 кишидан камрок булса. 
Ошхона ва буфетларда уринлар сони сменадаги энг куп ишчилар сонига караб 4 киши 
учун 1 урин қабул килинади. 
Овкатланиш хонасининг майдони эса 1 киши учун 1 м
2
хисобида олиниб, 12 м
2
дан кам булмаслиги керак. Ошхона ва буфетлар биринчи қаватда 
жойлашган булиб, махсулотларни ташиш учун алохида эшик билан тахминланади. 
Ошхона ва буфетларнинг тахминий майдонлари: 
Ошхона - 1 та уринга 4 м
2
, шу жумладан ишлаб- чиқариш хоналари бир урин учун- 2 м
2

Буфет - 1 та уринга 2,5 м
2
, ишлаб - чиқариш хонаси 1 уринга- 0,6 м
2

Ошхонада кул ювиш хонаси ва хожатхона булиши шарт. Овкатланиш ва овкат тайёрлаш 
хоналари табиий ёруглик билан 
тахминланиши лозим. 
Маъмурий (административ) идора хоналари ва умумий ташкилотлар. 
 Маъмурий идора хоналарининг майдони 12-18 м
2
булиб, хоналар сони 4- 5 та олинади. 
Маданий - оммавий хизмат хоналари куйидагича олинади: 
мажлис зали - агар сменадаги энг куп ишчилар сони 100 та гача булса,хар бир урин учун 1,2 
м
2
олинади 100 тадан куп булса, хар бир урин учун 0,9 м 
2
олинади. 
Маъмурий - идора, касаба уюшмаси хоналари- 12 м
2
дан булиб, хоналар сони 3 та гача 
олиниши мумкин. 
Маъмурий - идора хоналари ва умумий ташкилот хоналари табиий ёруглик билан 
тахминланади. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling