Республикамиз Мустақилликка эришган пайтдан янги саноат корхоналар, кушма


ХАЖМИЙ – РЕЖАЛИ ВА ТУЗИЛМАВИЙ ЁЧИМИ


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/41
Sana24.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1060363
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41
ХАЖМИЙ – РЕЖАЛИ ВА ТУЗИЛМАВИЙ ЁЧИМИ. 
Ёрдамчи биноларни ва хоналарни лойиҳалаш қурилиш меъёр ва коидаларига (КМК 
2.09.01-98 «Корхоналарнинг маoмурий ва маиший бинолари») асосланган холда бажарилади. 


Ёрдамчи бинолар ишлаб – чиқариш биноларига нисбатан: бино ичида, ёнида, ёки  алохида 
бинода жойлашиши мумкин. Ёрдамчи биноларнинг жойлашиши 36 - расмда курсатилган. 
Расм 36.Ёрдамчи бино ва хоналарни жойлаштириш схемаси 
а – бино ичида, б – бино ёнида, в – алохида 
Алохида жойлашган ёрдамчи бинолар саноат корхоналари билан ер устидан, ердан ва 
ер ости иситиладиган утиш жойи оркали богланиши мумкин. 
Саноат бинолари билан ёрдамчи бино оралиги 12 м, дан кам булмаслиги керак. 
Ёрдамчи бинолар ва хоналардан чикиш жойлари камида 2 та булиши шарт. 
Агар бир қаватда 50 га якин киши ишласа, иккинчи ва юкори қаватлардан иккинчи 
чикиш жойи килиб, ташки очик темир пиллапоялар олиниши мумкин. У холда зинапоя эни 
0,7 м, ва киялиги 1:1 дан кам булмаслиги керак. Одамлар ёрдамчи бино хоналарнинг кайси 
ерида булишидан катий назар чикиш жойгача булган масофа 50 м, дан ошмаслиги керак. 
Зинапоя  зинасининг эни ва майдони, эвакуация вақтида керак булган утиш жойлари
эшиклар хисоблаш йули билан топилади ва куйидагича олинади: 
Зинапоя майдони ва кадами (марши) - 1,2 м. 
Йулаклар..................................................... - 1,4 м. 
Утиш жойлари........................................... - 1,0 м. 
Эшиклар...................................................... - 0,8 м. 
Зинапоя майдони ва кадами (марши)нинг эни 2,4 м дан куп булиши тавсия 
этилмайди. Ёрдамчи бинолар учун дахлиз (вестибюл)дан иккинчи қаватга кутарилиш учун 
очик пиллапоялар лойиҳалашга хам рухсат берилади. У холда вестибюл ёнмайдиган 
материалдан килинган эшиги бор пардадевор билан ажратилиши керак. 
Бинога узунлиги 1,2 метрдан кам булмаган тамбур оркали кириш тавсия этилади. 
Биринчи қават полининг сатхи режаланган ер улчами сатхидан камида 0,15 м, 
юкорида булиши керак. 
Ёрдамчи бинолар 9 қаватдан ошмаслиги керак, қаватлар баландлиги 3,3 м олинади. 
Агар қаватда заллик хоналар майдони 60 % дан куп булса, қаватлар баландлиги 3,6 ва 4,2 м 
олинади. Ёрдамчи бинолар асосан каркасли курилади (каркас кундаланг ёки буйлама 
куйилади). 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling