Республикамиз таълим тизимида унинг сифати ва самарадорлигини назорат килиш мухим ўрин эгаллайди


Download 12.38 Kb.
Sana18.12.2022
Hajmi12.38 Kb.
#1031936
Bog'liq
maqola


Республикамиз таълим тизимида унинг сифати ва самарадорлигини назорат килиш мухим ўрин эгаллайди. Таълим сифати Ўэбекистоннинг миллий тараққиёти ва хавфсизлигининг, хамда унинг ракобатбардош кадрларга эга бўлишининг мухим шартидир.
Ўзбекистонда ҳам PISA (Programme for International Student Assessment) тизимида ўқувчиларнинг билимларини синаш учун тестлар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Шу сабабли мактаб ўқувчиларини бу дастурга тайёрлашнинг асосий шартларидан бири аввало ўқитувчиларни бу дастурга тайёрлаш лозим.
PISA тадқиқотлари ўқувчилар билимини баҳолаш халқаро дастури, 15 ёшли бола-ларнинг математика, табиий фанлар ва она тилидан ҳаётий кўникмаларни эгаллаганлигини ўрганишга қаратилган тадқиқотдир.
PISA тадқиқотлари 2000 йилдан бошланган ва уч йиллик даврда ўтказилади. Ўрганишнинг даврийлиги иштирокчи мамлакатлар ўқувчилари таълим ютуқлари, таълим тизимида ўзгаришлар, ўрта таълим ислоҳотининг асосий йўналишлари шакллантириш ва уларнинг амалга ошириш учун тўсиқларни аниқлаш натижаларини динамикасини кузатиш ва таҳлилий ишларни амалга ошириш имконини беради.
Халқаро PISA тадқиқотининг мақсади 15 ёшли ўқувчиларнинг математика ва табиий фанлар бўйича ҳамда ўқиш саводхонлигини баҳолашдан иборат. Тадқиқот мактаб ўқув дастурларини ишлаб чиқиш даражасини белгилашга эмас, балки ўқувчилар ҳаёт шароитида ўқитиш жараёнида олинган билим ва кўникмаларни қўллаш қобилиятини баҳолашга қаратилган. Тадқиқотнинг асосий масаласи: «Бошланғич таълимни олган 15 ёшли ўқувчилар жамиятда тўлиқ ишлаши учун за
Download 12.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling