6- маъруза. Ахборот хавфсизлигининг техникавий воситаларининг тузилиши
Download 470 Kb.
|
6-ma ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техник воситалар билан ҳимояланадиган ахборотларнинг турлари.
6- Маъруза. Ахборот хавфсизлигининг техникавий воситаларининг тузилиши. Режа:
2. Ахборот чиқиб кетиш техник каналларининг таснифи ва таркиби. 3. Объектларни кузатиш, сигналларни эшитиш ва тутиб олишнинг асосий усул ва тамойиллари. 4. Ахборотларни инженер-техник ҳимоялаш. Ҳозирги кунда маълумотларни техник ҳимоялаш масаласи долзарб вазифалардан бирига айланган. Маълумотларни ҳимоялашнинг техник воситаларига механик, электромеханик, электрон-механик, оптик, акустик, лазер, радио, радиолокацион ва бошқа қурилмалар ҳамда ҳимояланадиган объектга бориш йўлини тўсишга мўлжалланган тизим ва бинолар киради. Маълумотлар ва объектларни ҳимоялаш учун мураккаб ва такомиллашган усулларидан фойдаланилади. Ташкилотлардаги маълумотларни электрон қайта ишлаш марказлари кучли электромагнит нур манбаи бўлган объектлардан узоқда жойлашган бўлиши ва атрофи девор билан ўралиши керак. Назорат зонасини кузатиш телевизион, радиолокацияли, лазерли, оптик, акустик ва бошқа умумий пультга уланган тизим орқали амалга оширилиши мумкин. Ахборот хавфсизлиги муаммоси ташкилий чора-тадбирлар ва талаблар, ахборот тизимларидан фойдаланиш ва лойиҳалаш босқичларида ҳал қилинади. Улар орасида ҳимояланаётган ахборот тизими жойлашган объектни қўриқлаш муҳим ўринни эгаллайди. Бунда ҳисоблаш техника воситаларидаги маълумотларни ўғирлашни олдини оладиган ва қийинлаштирадиган, ахборот ташувчилар, шунингдек алоқа линияларидан ва ахборот тизимидан рухсат берилмаган фойдаланишни ман этадиган тегишли қўриқлаш постлари, техник воситалар ўрнатилади. Техник воситалар билан ҳимояланадиган ахборотларнинг турлари. Ахборотларни муҳофаза қилишнинг техник воситалари – объектнинг ниқобловчи (маскировкаловчи) белгилари очилишини бартараф этиш ёки камайтириш, ёлғон аломатларни яратиш ҳамда техник воситалар орқали ахборотга рухсатсиз киришга тўсқинлик қилишга мўлжалланган техник воситалардир. Маълумотларни рухсатсиз олишнинг объектлари, усуллари ва воситалари қуйидагилар бўлиши мумкин: – бино, иншоат ва қурилиш конструкциялари (деворлар, томлар, поллар, дераза ва эшиклар, дераза ойналари, иситиш ва сув билан таъминлаш тизимлари, ҳаво тозалаш қувурлари); конфеденциал музокара ва мажлисларни ўтказишда акустик тебраниш каналлари бўйича маълумотларни рухсатсиз олиш; – ҳаракатланувчи объектлар (автомобиль, темир йўл, сув ва ҳаво йўллари транспортлари); конфеденциал суҳбатлар олиб боришда – акустик тебраниш каналлари бўйича; – кучсиз ток техника воситалари (алоқа қурилмалари, овоз кучайтиргичлар, аудио- ва телеқурилмалар, электр соатлар, радио эшиттиришлар, ёнғин ва қўриқлаш сигнализация қурилмалари, электр ёзув машинкалари, кондиционерлар ва улардан фойдаланилганда ҳамда бу воситалар ёпиқ таснифли тадбирларни ўтказишга мўлжалланган бинога жойлашганда – электроакустик ўзгаришлар бўйича ва ёндош электромагнит нурланишлар ва наводкалар (ЁЭМНН-ПЭМИН) ҳисобига; – ҳисоблаш техникаси воситалари (монитордаги тасвир эфир орқали маълум бир масофага узатилади) – ЁЭМНН ҳисобига; – электр манбаси ва ерга уланган ўтказгичлар тизими (бу занжир орқали овоз кучайтириш, компьютерда котиба билан алоқа ва шу кабиларни амалга оширувчи қурилмаларда қайта ишланадиган маълумотларни тутиб олиш мумкин) – ЁЭМНН ҳисобига; – бино, автомашина ва бошқалардаги акустика (сўз, товушлар) – радиоканал ва симларда акустик радиомикрофонлар («жучоклар») бўйича ҳамда лазер қурилмалари орқали қўлга киритиш ҳисобига; – телефонда сўзлашувлар – радиоканал ва симлар орқали телефон «жучоклар» ҳисобига; – факс орқали маълумотлар – ёндош нурланишлар ва наводкалар ҳамда алоқа линияси орқали қўлга киритиш ҳисобига; – «жучоклар» ўрнатилган «совға» ва «сувенирлар», мебеллар; – йўналтирилган микрофонлар ёрдамида масофадаги шахс акустикаси (сўзи); – уяли алоқа тармоғи орқали радиосўзлашувлар. Ҳимоянинг техник воситалари – бу техник қурилмалар, комплекслар ёки тизимлар ёрдамида объектни ҳимоялашдир. Техник воситаларнинг афзаллиги кенг кўламдаги масалаларни ҳал этилишда, юқори ишончлиликда, комплекс ривожланган ҳимоя тизимини яратиш имкониятида, рухсатсиз фойдаланишга уринишларга мос муносабат билдиришда ва ҳимоялаш амалларини бажариш усулларидан фойдаланишнинг анъанавийлигида намоён бўлади. Ниқобловчи белгиларнинг очилиши (демаскировка белгилари) деганда объектнинг бошқа объектлардан бирон-бир тавсифи билан фарқ қиладиган хусусияти тушунилади. Фарқловчи тавсифлар сон ёки сифатда баҳоланиши мумкин. Объектнинг демаскировка белгилари – бу ҳимоя объектига хос хусусият бўлиб, ундан техник разведка объектни топиши ёки аниқлаши ҳамда объект ҳақида керакли маълумотларни олиш учун фойдаланилиши мумкин. Ахборотга эгалик демаскировка белгиларини таҳлил этиш орқали амалга оширилади. Демак, бу белгилар ахборотни ўзига хос чиқиб кетиш канали ҳисобланади. Демаскировка белгиларни тарқатувчилар бўлиб тўғридан-тўғри бу белгилар билан боғлиқ бўлган физик майдонлар ҳисобланади. Объектни топишда техник разведка воситаларининг фаолият кўрсатиш жараёнида объектнинг техник демаскировка белгилари аниқланади ва унинг мавжудлиги ҳақида хулоса қилинади. Демаскировка белгилари қуйидагилар билан фарқ қилади: – жойлашуви – бошқа объектлар ва атрофдаги предметлар орасида объект жойлашувини аниқлаб берадиган белги; – таркибий кўриниш – объектнинг тузилиши ва тўлалигича кўринишини акс эттирадиган катталикларини (таркиби, сони ва алоҳида объектларнинг жойлашуви, шакли ва геометрик ўлчамлари) аниқловчи белгилар; – фаолияти – объектнинг физик фаолият юритиши орқали уни очиб берувчи белгилар. Ахборотни муҳофаза қилишнинг самарадорлик кўрсаткичи ҳимоя объектининг техник демаскировка белгилари катталиги бўлиб, унга нисбатан ахборотни муҳофаза қилиш самарадорлигининг меъёрлари белгиланади. Хавфли сигнал, объект белгисининг кўрсаткичи бўлиб, ундан конфеденциал маълумотларни олиш учун техник разведкада (ТР) фойдаланилади. Объектни аниқлаш – ТР воситаларининг фаолияти бўлиб, натижада объект демаскировка белгиларининг катталиклари аниқланади ва унинг тавсифи ҳақида хулоса қилинади (классификациялаш амалга оширилади). Аниқланган объектга маълум бир тоифа берилади. Ихтиёрий объектда бир қанча белгилар бўлиши мумкин, бироқ объектни аниқлашда бу белгиларнинг маълум тўпламидан фойдаланилади. Техник воситалар билан ҳимояланадиган маълумотларнинг манбаси ва ташувчилари: – объект таркибининг физик хусусиятларини тавсифловчи белгилар (иссиқлик ва электр ўтказувчанлиги, таркиби, қаттиқлиги ва ҳоказо); – объект томонидан ҳосил бўладиган физик майдонни тавсифловчи белгилар (элетромагнит, радиацион, акустик, гравитацион ва ҳоказо); – объектнинг шакли, ранги, ўлчами ва элементларини тавсифловчи белгилар; – объектнинг фазовий координаталарини (ҳаракатланадиган объектларнинг тезлигини) тавсифловчи белгилар; – объектлар ва уларнинг элементлари ўртасидаги маълум бир алоқалар мавжудлигини тавсифловчи белгилар; – объект фаолияти натижасини (тутун чиқариш, чангитиш, объектнинг тупроқдаги изи, сув ва ҳавони ифлослантириш ва шу каби) тавсифловчи белгилар. Объектни аниқлаш унинг демаскировка белгилари бўйича амалга оширилади. Бу белгилар кўриниши, фаолият белгиси ва жойлашуви бўйича учта гуруҳга бўлинади. Кўриниши бўйича демаскировка белгиларга объектнинг физик (оптик ва радиолакацион диапазонли нурланиш тўлқинларини қайтариш қобилияти, иссиқлик диапазонида энергияга эга бўлган нурланиш чиқариши) ва геометрик (объект шакли ва унинг алоҳида ташкил этувчиларининг ўлчамлари) хусусиятлари киради. Фаолиятнинг демаскировка белгилари объект таъсири (ҳаракатланиш, атроф-муҳитнинг ўзгариши ва шу кабилар) натижасида намоён бўлади. Жойлашув белгилари объектнинг атрофдаги предметларга нисбатан жойлашув ҳолати билан аниқланади. Индивидуал демаскировка белгилари РЭТ тўпламидаги бирор турга оид ва аниқ намуна ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлади. РЭТда ўзига хос демаскировка белгилари сигнал катталикларининг технологик ва ишлатишдаги тарқоқлиги натижасида намоён бўлади. Download 470 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling