6- маъруза. Ахборот хавфсизлигининг техникавий воситаларининг тузилиши


Объектни кузатиш, эшитиш ва сигнални тутиб олишнинг асосий усуллари ва тамойиллари


Download 470 Kb.
bet3/5
Sana11.03.2023
Hajmi470 Kb.
#1260867
1   2   3   4   5
Bog'liq
6-ma ruza

Объектни кузатиш, эшитиш ва сигнални тутиб олишнинг асосий усуллари ва тамойиллари.
Маълумотларни визуал-оптик канал бўйича чиқиб кетишидан ҳимоялаш – конфеденциал маълумотларнинг ёруғлик энергияси ҳисобига назорат зонасидан чиқиб кетишини бартараф этиш ёки камайтириш бўйича комплекс тадбирлардир.
Маълумотларни визуал-оптик канал бўйича чиқиб кетишидан ҳимоялаш мақсадида қуйидагилар тавсия этилади:
– ҳимоя объекти шундай жойлаштириладики, ундан қайтадиган ёруғлик ёвуз ниятли шахслар жойлашган томонга тушмаслиги керак (фазовий тўсиқ);
– ҳимоя объектининг ёруғлик қайтариш хусусиятини камайтириш;
– ҳимоя объектининг ёруғлигини камайтириш (энергетик чегаралаш);
– атрофини ўраш воситалари (экранлар, пардалар, қорайтирилган ойна, ниқоб, тўсиқлар ва турли чегараловчи воситалар)дан фойдаланиш ёки қайтган ёруғликни иложи борича сусайтириш;
– ҳимоя қилиш ва ёвуз ниятлиларни чалғитиш мақсадида яшириш (маскировка), имитация ва бошқа воситаларни қўллаш;
– ҳимоя объектини ёруғлик қайтариш хусусияти ва фон ёрқинлигини ўзгартириш орқали маскировкани амалга ошириш;
– назоратсиз тарқалаётган чиқувчи ёки қайтувчи нурлардан манбани ҳимоялашда фаол ва пассив ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
– объектни маскировка қилишда аэрозол парда, маскировкаловчи сетка, бўёқ кабиларни қўллаш.
Яширишнинг тезкор воситалари сифатида аэрозол пардалари кенг қўлланилади. Улар турли моддаларнинг газда сузиб юрувчи майда зарралари бўлиб, ўлчами ва агрегат ҳолатига қараб тутун, туман, қурум ҳосил қилади ва ҳимоя объектидан қайтган ёруғликни тўсади. Тутунсимон моддалар ёруғликни яхши ютиш хусусиятига эга.
Кузатув ва фото суратга олишдан ҳимояланишда қуйидагилар тавсия этилади:
– ҳужжатлаштириш, кўпайтириш ва маълумотларни тасвирлаш воситалари (компьютер монитори, умумфойдаланишга мўлжалланган экран ва бошқалар)ни тўғридан-тўғри ёки масофадан кузатишнинг олдини олиш учун уларни оптимал жойлаштириш;
– ёруғлик ўтказмайдиган ойналардан, пардалардан, плёнкалардан ва бошқа ҳимоялаш ашёларидан (решетка, дераза эшиклари ва ҳоказо) фойдаланиш;
– деразалари хавфсиз зонага (йўналишга) қаратилган хоналарни танлаш;
– маълум бир вақтдан кейин компьютер монитори ва умумфойдаланиш экранларини ўчирувчи воситалардан фойдаланиш (вақт бўйича ишлаш режими).
Кузатувдан ва жойларда фото суратга олишдан ҳимоялашда маскировка чораларини кўриш, жойлашиш рельефидан фойдаланиб объектни яшириш ва объект фаолиятини яширишни таъминловчи қўриқлаш режимини ташкил этиш керак. Қийинроқ шароитларда фаол яшириш воситалари (маскировкаловчи тутун, аэрозоллар ва бошқа воситалар)ни қўллаш мумкин.
Маълумотни акустик канал орқали чиқиб кетишидан ҳимоялаш – бу конфеденциал маълумотларни акустик майдон ҳисобига назорат зонасидан чиқиб кетишини бартараф этиш ёки камайтириш бўйича комплекс тадбирлардир.
Ҳимоянинг бу туридаги асосий тадбирларга ташкилий ва ташкилий-техник чоралар киради.
Ташкилий чоралар архитектурали режалаштириш, фазовий ва режимли тадбирларни ўтказишни кўзда тутса, ташкилий-техник чоралар – суст (товушни ўтказмайдиган қилиш, товушни ютиш) ва фаол (товушни бостириш) тадбирлардан ташкил топади. Техник тадбирларни конфеденциал сўзлашувларни махсус ҳимояланган воситалардан фойдаланиш ҳисобига ўтказиш мумкин. Товушни ўтказмайдиган қилиш билан ҳимоялашнинг самарадорлигини аниқлаш учун шовқин ўлчагичлар ишлатилади.
Шовқин ўлчагич – товуш босими тебранишларини товуш босими даражасига мос кўрсаткичларга айлантирувчи ўлчов асбобидир. Одам товушини акустик ҳимоя қилиш соҳасида аналогли шовқин ўлчагичлардан фойдаланилади.
Яширинча эшитиш – разведка ва саноат айғоқчилигини олиб бориш усули бўлиб, айғоқчилар, кузатувчилар, пинҳона эшитишнинг махсус постлари, барча разведка бўлинмалари томонидан қўлланилади. Алоқанинг техник воситалари орқали узатиладиган сўзлашувлар ва хабарларни ҳам яширинча эшитиш амалга оширилиши мумкин.
Маълумки, эшитиш бевосита бўлиши мумкин, яъни гапирувчининг акустик тебранишлари тўғридан-тўғри ёки бино ва иншоатларнинг элементлари орқали эшитувчига етиб боради. Аммо турли техник воситалар: микрофонлар, лазерлар, радиозакладка, юқори частотали тебранишлардан фойдаланиб сўзлашувларни эшитиш кенг тарқалган.

6.6 – расм. Акустик ҳимоя тизими схемаси.



Download 470 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling